37-Расм. Мой радиатори
Мой иссиқлик алмаштиргич
Иссиқлик алмаштиргич (38-расм) машина сувда ҳаракатланаётганда двигателдаги мойни совутиш учун хизмат қилади. Иссиқлик алмаштиргичнинг тизимга қўшиш схемаси 33 ва 40 расмларда кўрсатилган.
38-Расм. Мой иссиқлик алмаштиргич
1 ва 10-мой келдириш ва олиш штуцерлари; 2- ташқаридаги сувни чиқариш қувури; 3 ва 5 – иссиқлик алмаштириш қопқоғи; 4-қобиқ; 6-қистирма; 7-панжарали деворчаси; 8-тўкиш жўмрагининг штуцери; 9-совутиш қувури; 11-ташқаридаги сувни келтириш қувури
Машина сувда ҳаракатланаётганда ташқаридаги сув қувур 11 орқали мой иссиқлик алмаштиргичга келади. У ерда сув қувурлар орқали юриб, мойни совутади. Иссиқлик алмаштиргичдан мойни тўкиш учун жўмрак 7 бор (33-расм)
Картерни шамоллатиш
Картерни шамоллатиш двигатель картерида босим ошиб кетишини, мойни эскиришини ёниб бўлган газлар картерга кириш натижасида металларни коррозиядан сақлашни олдини олади.
39-Расм. Картерни шамоллатиш сапуни
1-газларни чиқариш шланги; 2-кронштейн; 3-зичловчи ҳалқа; 4-ташқи қувур; 5-ички қувур; 6-стакан; 7-цилиндрлар блоки; 8-мой тўкиш қувури;
Картерни шамоллатиш - очиқ турдаги. Картердаги газлар сапун орқали (39-расм) ташқарига чиқарилиб юборилади.
Двигател мой сатхини текшириш ва алмаштириш
Мой сатхини текшириш вақтида машина горизонтал майдонга ўрнатилши керак. Мой сатхи двигатель ўчирилгандан кейин 4-5 дақиқа ўтиб, текширилади. Мой сатхи кўрсатгичдаги В ва Н 2 бўлиш керак. Агар мой сатхи Н дан паст бўлса, у тўлдирилади. Бунинг учун тахминан 3,5 литр мой кетади.
Двигателдаги мой двигатель сув қолмасдан туриб аламаштирилади. Мой картеридан мой махсус асбоб ёрдамида тўкилади.
Мойни алмаштириш учун:
- машина таг қисмидаги тиқин 13 очилади ва унинг остига махсус мой тўкиш идиш қўйилади;
- таг қисмидаги тиқин орқали картер поддонидаги мой тўкиш тиқини ечилади ва махсус асбоб ёрдамида идишга тўкилади;
- кучланиш бўлими устидаги люк қопқоқлари очилади;
- мой иссиқлик алмаштиргич тагига идиш қўйиб, тўкиш жўмрагини 7 очилиб, қолган мой тўкиб олинади;
- мой тўкиш тиқини ва қобиқ таг қисмидаги тешик тиқини ёпилади;
- мой қуйиш бўғини қопқоғи 3 очилади;
- мой қуйиш бўғинига махсус асбоб қўйиб, янги мой меъёригача қўйилади;
- мой қуйиш бўғини қопқоғи ёпилади;
- двигател 2-3дақиқага ўт олдирилиб тўхтатилади;
- 4-5 дақиқа ўтгандан сўнг, мой сатхи текширилади, керак бўлса меъёригача тўлдирилади.
Совутиш тизими
Совутиш тизими (40-расм) двигателни ёнувчи газлар билан алоқада бўлган деталларини совутиш, нормал ҳароратни ушлаб туриш учун хизмат қилади.
Совутиш тизими – суюқлик билан совутиладиган, ёпиқ турдаги, мажбурий айланиш тизимига эга. Радиаторлар, кенгайтириш бачоги, вентилятор ва унинг қобиғи алоҳида агрегатга бирлаштирилган, бу агрегат тўртта резинали таянчда машина орқасида жойлашган.
Радиатор
Машинада олти қаторли алюмин қоришмали, қувур-лентали радиатор ўрнатилган. Радиатор двигателдан келаётган совутиш суюқлигини совутиш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |