33-Расм. Мойлаш тизими схемаси
1-компрессор; 2-юқори босимли ёқилғи насос; 3-гидромуфтани ёқиш жўмраги; 4-термокучайтирувчи датчик; 5- вентилятор юритмаси гидромуфтаси; 6-мой ҳароратини кўрсатгичи; 7-мой жўмраги; 8-мой радиатори; 9-мой иссиқлик алмаштиргич; 10-мой картерини поддони; 11-радиатор секциясини ҳимояловчи клапани; 12-мой насосини радиаторли секцияси; 13-мой насосини сўрувчи секцияси; 14- сўрувчи секцияни ҳимояловчи клапани; 15-мойлаш тизимини клапани; 16-тўлиқ оқимли мой фильтри; 17-бош мой магистрали; 18-тўлиқ оқимли фильтрнинг ўтказувчи клапани; 19-фильтрловчи элементларни ифлосланганлигини билдирувчи датчик; 20-мой сатхини кўрсатгич; 21-сапун; 22-манометр; 23-қувур; 24-марказдан қочма фильтрининг тўкиш клапани; 25-марказдан қочма фильтрининг ўтказувчи клапани; 26-мой радиаторини қўшиш жўмраги; 27-марказдан қочма мой тозалаш фильтри; 28-труба компрессор; 29-мой фильтрини ифлосланганлигини билдирувчи чироқ.
Мой поддони
Мой поддони 11 (33-расм) – пўлатдан, штамплаб ясалган. Паст ҳароратларда мойни қиздириш учун, қиздиргичдан келаётган иссиқҳаво ўтишини таъминловчи бўшлиқҳосил қилувчи кожух поддонга пайвандланган. Поддон цилиндрлар блокига маҳкамланади. Поддон деворига мой хароратини кўрсатувчи термометр ўрнатилган. Поддондан мой картернинг таг қисмида жойлашган туйник орқали тўкилади, бу 32- расмда кўрсатилган.
Мой насоси
Мой насоси 14 (33-расм) – цилиндрлар блоги пастки қисмида жойлашган, тирсакли валнинг олдинги шестернасидан 2 ҳаракатни олади. Насоснинг сўриш секцияси двигателнинг бош магистралига, радиаторли секциясидан эса мой марказдан қочма фильтрга, радиаторларга, мой иссиқлик алмаштиргичга мойни жўнатади.
34-Расм. Мой насоси
1- радиаторли секция қобиғи; 2- радиаторли секция етакловчи шестернаси; 3- тиркама; 4- сўрувчи секция етакловчи шестернаси; 5- сўрувчи секция қобиғи; 6- насос юритмаси етакланувчи шестренаси; 7- шпонка; 8- гайка; 9- етакловчи шестерналар вали; 10- сўрувчи шестерна етакланувчи шестренаси; 11- радиаторли секция ҳимоя клапани; 12, 15 ва 17- пружиналар; 13- клапан тиқини; 14- мойлаш тизими клапани; 16- клапан тиқини; 18- сўрувчи секция ҳимоя клапани; 19- радиаторли секция етакланувчи шестернаси.
Секцияларнинг кобиғларида 1 ва 5 (34-расм) сақловчи клапанлар 1 ва 18 жойлашган бўлиб, улар 834-932 кПа (8,5-9,5 кгк/см2) босимда очилишга мўжалланган бўлиб, насос секциясидан чиқиш жойи ва мойлаш тизими клапанидан 14 максимал босимни чегаралаш ва двигател бош магистрали босимини 392-539 кПа (4,0 - 5,5 кгк/см2) босимда ушлаб туриш учун хизмат қилади.
Тўлиқ оқимли мой тозалаш фильтри
Тўлиқ оқимлимой фильтри 8 – двигатель блогининг чап тамонига ўрнатилган, алмаштирилувчи фильтрлаш элементли. Фильтрнинг тузилиши 35- расмда кўрсатилган
ўтказиш клапани ҳаво ҳарорати паст бўлганда ёки фильтрлаш элементлари ифлосланганда тозаланмаган мойни асосий магистралга ўтказиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |