23-Расм. Узатмалар қутиси мойсовутгичини ишлаш схемаси:
1-узатмалар қутиси; 2-узат-малар қутиси шестренаси; 3-мой магистрали; 4-мойсовутгич қобиғи; 5-мой тўкиш қувури; 6- ташқарида сув магистрали; 7- мой совутгичга сув келтириш штуцери; 8- мойсовутгичдан сувни олиш штуцери; а ва б-мойсовутгичдан узатмалар қутисига мой тўкиш магистрали.
Машина қуруқликда ҳаракатланаётганда совутгич қобиғи тўртинчи кўприк кардан валига ўрнатилган вентилятор билан совутилади.
Машина сувда ҳаракатланаётганда мой ташқаридаги сув билан совутилади. Сув киритиш енги 5 орқали (23-расм) каналга 6 (22-расм ) келади ва чиқариш енгидан 4 (23-расм) чиқиб совутади. Совутгичдан сув ҳаракати сувда ҳаракатлантиргич кириш жойида сийракланиш ҳисобига амалга оширилади.
24-Расм. Узатмалар қутисини мой совутгичини ўрнатиш
1-узатмалар қутиси; 2-илашма; 3-сувда ҳаракатлантиргич; 4-чиқарувчи енг; 5-киритувчи енг; 6-фильтр сеткаси; 7-мойсовутгич.
Узатмалар қутиси бирламчи вали 6 (25-расм) шестерна билан биргаликда бажарилган, унинг олдинги таянчи, тирсакли вал туйнигида жойлашган шарикли подшипник ҳисобланади. Валнинг олдинги қисми шестарнясида шарикли подшипник 5 ва мой сўрувчи ҳалқа 2, ўрнатилган бўлиб, валда ўрнашган шарикни 1 бурилиши билан тиргакланади.
25-Расм. Бирламчи вал
1-тиргакли шарик; 2-мой сўрувчи ҳалқа; 3-ҳалқали гайка; 4-подшипник тиргак ҳалқаси; 5- шарикли подшипник; 6- бирламчи вал
Пакет ҳалқали гайка 3 ёрдамида тортилиб, вал ариқчаларига белбоғ букилган ҳолда тиргакланади.
Мой сўрувчи ҳалқанинг 2 ташқи юзасида ўнг уч киришли винтли ўйиқча бор. Бу ўйиқчалар билан мой сўрувчи бўшлиғига келиб тушади. Бирламчи валнинг ўқли люфти, бирламчи валнинг ёнбош қопқоғи 8 (22-расм) ва подшипникнинг ташқи обоймасининг оралиғида ўрнатилган 0,2 ва 0,3 мм қалинликдаги пўлат қистирмалар ёрдамида ростланади.
Оралиқ вал 1 (26-расм) биринчи, иккинчи ва орқага юриш узатмалари, шестерналари билан биргаликда ясалган. Валнинг орқа қисмида учинчи 7, тўртинчи 6 узатмалар шестернаси ва оралиқ вал юритмаси шестернаси 3 прессланган.
26-Расм. Оралиқ вал
1-оралиқ вал; 2-роликли подшипник; 3-оралиқ вал юритмаси шестернаси; 4-тиргак ҳалқа; 5-керувчи втулка; 6-тўртинчи узатма шестернаси; 7-учинчи узатма шестернаси; 8-шпонка.
Иккиламчи вал 15 (27-расм) шестерналар йиғиндиси ва синхронизатор билан бирламчи вали ўқига тўғрилаб ўрнатилган. валнинг ҳамма шестерналари роликли подшипникларда ўрнатилган. Учинчи ва тўртинчи узатмалар шестерналари 18 ва 7 ўқ йўналиши бўйича ички шлицали қулфли шайба 4 билан қотирилган ва қулфли шпонка 21 билан тиргакланган.
27-Расм. Икиламчи вал
1-тиргак ҳалқа; 2-роликли подшипник; 3-тўртинчи ва бешинчи узатмалар синхронизатори; 4-қулфли шайба; 5-тўртинчи узатма роликоподшипникли шестернаси; 6- тўртинчи узатма шестерна втулкаси; 7-учинчи узатма шестернаси; 8- икинчичи ва учинчи узатмалар синхронизатори; 9- иккинчи узатма шестернаси; 10-орқага юриш шестернаси; 11-биринчи ва орқа узатмаларни қўшиш муфтаси; 12- биринчи узатма шестерна втулкаси;13- биринчи узатма шестернаси; 14-тиргак шайба; 15-иккиламчи вал; 16- орқа узатма шестерна втулкаси; 17- учинчи узатма роликоподшипникли шестернаси; 18- тўртинчи узатма шестернаси; 19-пружина; 20-оралиқ втулка; 21-қулфли шпонка.
Валнинг ўқи бўйича шестерналар подшипникларни мойлаш учун каналча ясалган. Каналга мой, мой сўрувчи ҳалқа 2 (25-расм) ёрдамида жўнатилади. Иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи узатмаларни шовқинсиз уланиши учун иккита бармоқли инерцион турли (26-расм) синхронизатор 3 ва 8 қўйилган.
Синхронизатор бир-бирига бармоқлар 5, сухарли 2 каретка 4 ва пружина 1 билан мустаҳкам боғланган, иккита конуссимон ҳалқалардан 3 ва 6 (28-расм ) тузилган.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |