1.4 Бошқарув органларининг жойлашуви, вазифаси, улардан фойдаланиш қоидалари. Асосий назорат-ўлчов асбобларининг жойлашуви ва улардан фойдаланиш
49-Расм. Бошқарув органлари
1-гидротақсимлагич ускунаси; 2-шина жўмраглари блоги; 3-товушли сигнал тугмаси; 4-рул чамбариги; 5-узатмалар қутиси; 6-ёқилғи юбориш қўл дастаги; 7-тарқатиш узатмаларини узиб-улаш ричаги; 8-олдинги кўприк ва дифференциални ёқиш ричаги; 9-чиғириқни қўшиш ричаги; 10-ғилдирашга қарши қурилма дастаги; 11-ушлаб туриш тормоз ричаги; 12-ёқилғи юбориш тепкиси; 13-ишчи тормоз тизими тепкиси; 14-илашма тепкиси; 15-сув билан тозалаш тизими насоси; 16-ҳаво редуктори.
Гидротақсимлагич ускунаси – транспортер совутиш тизимидаги суюқликни тақсимлашни амалга ошириш учун хизмат қилади. Механик – ҳайдовчининг чап томонида жойлашган;
Шина жўмраглари блоги – машина шиналарига ҳаво босимини юбориш ва уни тўхтатишга мўлжалланган. Механик – ҳайдовчининг чап томон олд қисмида жойлашган;
Товушли сигнал тугмаси – механик ҳайдовчи томонидан маневрни амалга оширишда огоҳлантириш учун товушли сигнал бириш учун хизмат қилади. Ҳайдовчи рул чамбарагининг ўрта қисмида жойлашган;
Рул чамбариги – машинани бошқариш учун мўлжалланган;
Узатмалар қутиси – двигателдаги айланма ҳаракатни мостлар орқали ғилдиракларга тарқатиш учун хизмат қилади. Қути ричаги ҳайдовчи ўнг қўл томонида жойлашган;
Ёқилғи юбориш қўл дастаги – тизимга ёқилғини юбориш учун хизмат қилади;
Тарқатиш узатмаларини узиб-улаш ричаги- ўтиш қийин бўлган жойлардан ўтишда ҳамда тўсиқлардан ўтишда ҳаракатланиш учун юқори кучланишга ўтказишга хизмат қилади;
Олдинги кўприк ва дифференциални ёқиш ричаги–ўтиш қийин бўлган жойлардан ҳаракатланиш пайтида олдинги кўприк ва дифференциални ёқишга мўлжалланган;
Чиғириқни қўшиш ричаги - машина ботиб қолганда ўзини – ўзи тортиб чиқариш ёки бошқа транспорт воситаларини тортиб чиқаришга мўлжалланган восита (лебёдка) ни ҳаракатга келтириш учун мўлжалланган;
Ушлаб туриш тормоз ричаги – жойда машинани тўхтатиб туриш учун мўлжалланган воситани қўшиш учун ричаг;
Ёқилғи юбориш тепкиси – ёқилғини белгиланган меъёрда етказиш учун мўлжалланган;
Ишчи тормоз тизими тепкиси – машинани тўхтатиш учун хизмат қилади;
Илашма тепкиси – двигатель айланма ҳаракатини қатиш қутисидан ажратиш учун мўлжалланган;
Сув пуркагич насоси – ҳайдовчи кўриш ойнасига сув пуркаш учун мўлжалланган;
Ҳаво редуктори – тизимдаги ҳаво босимини кўрсатиш учун мўлжалланган.
Бошқарув органларидан механик – ҳайдовчи ҳаракат давомида фойдаланиб боради, ҳамда носозликлар пайдо бўлганда уларни зудлик билан бартараф этади.
Назорат асбоблари
Машинанинг соз ва тўхтовсиз ҳаракатини назорат қилиш учун бошқарув пультида назорат асбоблари ўрнатилган. Тезликни назорат қилиш учун – спидометр, двигателдаги мой босимини назорат қилиш учун – босим (давление) датчиги, совутиш тизимидаги суюқликнинг иссиқлик даражасини назорат қилиш учун температура датчиги,аккумулятор батареяларининг зарядланганини ҳамда ғилдираклардаги босимни назорат қилувчи ҳаво датчиклари ўрнатилган.
Машинада мойлаш тизиимни ишлаши ва уни ҳолатини назорат қилиш учун ҳарорат ва мой босими, ҳамда мой фильтри ифлосланганлигини ва мой босими авария ҳолатини дараклатгич кўрсаткичлари ўрнатилган. Мой фильтрининг қобиғида фильтрловчи элементларни ифлосланганлигини даракловчи датчик 19 (расм 7.45), босим манометри 22 ва бош мой магистралининг босимини тушиб кетганлигини даракловчи датчиклар ўрнатилган (69 кПа (0,7 кгк/см2)).
Фильтр элементларининг ифлосланганлигини даражасини эксплуатацион ҳароратларигача қиздирилган, двигателни айланиш частотаси 2600 айл/дақ қўйилиб, аниқлаш мумкин. Бунда механик-ҳайдовчи пештоқчасида ўрнатилган “МАСЛЯНЫЙ ФИЛЬТР” чироқчаси ёнади, бу эса, ўз навбатида фильтларни алмаштириш ҳақида дарак беради. Мой босими тушиб кетганлиги ҳақида механик-ҳайдовчи пештоқчасида “ДАВЛЕНИЕ МАСЛА” чироғи хабар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |