Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Download 2,31 Mb.
bet95/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

Иқтисодий лойиҳалар. Корхоналарни хусусийлаштириш, аудиторлик тизимини ташкиллаштириш, янги солиқ тизимини киритилиши – бу ўзининг хусусиятларига эга бўлган барча иқтисодий лойиҳалар: лойиҳанинг мақсади тизимнинг иқтисодий кўрсаткичлари ишлашининг яхшиланиши ҳисобланади, шунинг учун уларни аввалроқ кўриб чиқилган ҳолатларга нисбатан баҳолаш қийинроқдир, мақсадлар тахминан белгиланади.
Лекин, лойиҳани силжиб бориши бўйича тўғриланишини (корректировка) талаб қилади, лойиҳа муддатлари ҳам худди шундай, лойиҳа учун ресурслар зарурият юзасидан имконият доирасида тақдим этилади; ҳаражатлар тахминан аниқланади, иқтисодийлиги назорат қилинади ва лойиҳани силжиб бориши аниқланади. Бу шуни билдирадики, иқтисодий натижаларга белгиланган муддатларда ўрнатилган ҳаражатлар асосида эришилиши лозим бўлиб, ресурслар талаб бўйича тақдим этилади.
Ижтимоий лойиҳалар. Ижтимоий таъминот тизимини қайта қуриш, соғлиқни сақлаш, аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, табиий ва ижтимоий силжишлар оқибатларини енгиб ўтиш – буларнинг барчаси ўз ҳиссасига эга ижтимоий лойиҳалардир. Мақсадлар фақат оралиқ натижаларга эришиш доирасида тўғриланиши керак ва кўзда тутилади, уларни миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш анча мураккаб.
Лойиҳанинг муддати ва давомийлиги тахмининй омилларга боғлиқ ёки шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ижтимоий лойиҳа ҳаражатлари, одатда бюджет ассигнацияларига боғлиқ, ресурслар талаб бўйича имконият доирасида ажратилади ва ижтимоий лойиҳалар юқори аниқликка эга бўлиши талаб этилади.
Лойиҳаларнинг ажралиб турадиган алоҳида хусусиятларидан ташқари, умумий томонлари ҳам мавжуд. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши маълум ички динамик ва ташқи муҳит қуршовида юз бериб, унга маълум таъсирини ўтказади. Шу билан бирга, қурилиш лойиҳаларида бино этилаётган қурилма конструкцияларига тушадиган барча турдаги статистик ва динамик юкларни аниқлай олиш ва ҳисоблай олиш зарурлиги каби, кенгроқ кўламдаги лойиҳада ҳам, лойиҳага ва унинг муҳитига таъсир қилиши мумкин бўлган барча жисмоний, иқтисодий, ижтимоий, молиявий ташкилий ва бошқа омилларни аниқлаш ва ҳисобга олиш муҳим, маълум шаротларда бундай омилларнинг ҳар бири лойиҳа учун хавфли бўлиб чиқиб, унинг бузилишига олиб келиши мумкин.
Лойиҳа атроф муҳит ўртасидаги муносабатни маълум бир маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона учун маҳсулотни ривжлантириш лойиҳаси мисолида кўриб чиқиш мумкин. Оддий, узоқ муддат фаолият юритаётган ташкилотнинг ташкилий ўзгаришлар ва янгиланиш шароитида талабнинг юзага чиқишига асос бўлиб хизмат қилади. Бу эса, натижада лойиҳанинг пайдо бўлишига олиб келади. Қачонки лойиҳа ҳақиқатдан бошланган бўлса, у мустақил ривожлана бошлайди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида унинг иштирокчилари ўз вазифаларини бажаришга диққат қаратадилар. Улар ўз лойиҳалари оламида яшашади, фикрлашади ва ҳаракат қилишади. Корхонани узоқ муддат доирасида ташкил қилишда, кичик нисбатан қисқа муддатли “лойиҳа” ташкилоти пайдо бўлди.
Лойиҳани амалга ошириш давомида корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш, бошқарувдаги оддий ҳаёти давом этаверади. Худди шу ҳолат лойиҳанинг муҳитига ҳам тегишли. Бу ерда ҳам ўзгаришлар юз бериб, улар корхона орқали лойиҳага таъсир этади. Лойиҳанинг мавжуд шарт-шароит ва уларни ривожидан ажралиб бўлмайди. Демак, олдиндан лойиҳанинг бевосита муҳитини (яъни, корхонанинг ўзини) ва атроф муҳитини (яъни, корхона атрофини) ҳисобга олиш керак. Уларнинг ўзгариш натижаси ўз навбатида, лойиҳа муваффақияти учун ҳал қилувчи ўринни эгаллаши мумкин.



Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish