9.1-расм. Лизинг турлари
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, БХҲСга мувофиқ қуйидаги шартлардан бирига мос келадиган лизинг молиявий ҳисобланади:
- лизингнинг муддати тугагач лизинг орқали активларга эгалик қилиш ҳуқуқи лизинг олувчига ўтказилади;
- лизинг активларни бозор нархидан пастроқ нархда харид қилиш имкониятини беради;
- лизинг муддати активнинг фойдали ишлатиш муддатининг кўпрок кисмини ташкил этади (масалан 75 фоиз ёки кўпроқ);
- лизинг бошида жорий минимал лизинг тўловлари лизингга олинган мулкнинг лизингнинг бошланиш санасида бозор нархидан катта ёки унга тенг бўлса, №6 - БХМС «Лизинг ҳисоби»га мувофиқ, юқорида келтирилган мезонлардан ташқари қўшимча яна учта меъзон киритилган:
- лизинг муддати 12 ойдан ошиши лозим;
- лизинг муддати тугаши санасида лизинг объектларининг қолдиқ қиймати лизинг бошланишидаги қийматининг 20 фоиздан камини ташкил этади;
- лизингнинг бутун муддати давомидаги тўловларнинг жорий қиймати лизинг объекта қийматининг 90 фоиздан ортиқ бўлса.
Лизингни лизинг берувчи ва лизинг олувчи томонларидан бир хил тушунилишини таъминлаш учун куйидаги икки меъзон мавжуд:
- минимал лизинг тўловларининг суммаси тахминий асосланган бўлиши керак;
- лизингга берувчи ўз зиммасига олиши шарт бўлган қопланмайдиган харажатлар(суғурталаш, сақлаб туриш, солиқларни тўлаш харажатларидан ташқари), ўлчанадиган ва тахминлаштириладиган бўлиши керак.
Бу меъзонлардан ҳеч бири лизинг вақтини тан олишни ўзгартирмайди, балким фақатгина консерватизм тамойилига диққатни қаратади. Бошқа томондан, бу мезонлар лизинг таърифини икки омил билан тўлдириб туради Хусусан, эгалик қилишдан келиб чиққан риск ва даромадларни ўтказиш ҳамда лизинг берувчининг соф дебиторлик карзини бахолашнинг хакконийлик даражаси.
Шунингдек, операцион (жорий) лизинг – бу молиялаштирилган лизингдан ташқари ҳар қандай лизинг бўлиб, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлиши керак:
- лизинг олувчи ҳеч қандай рискга эга эмас, бирок активларга эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай устунликларга эга эмас;
- жорий лизинг шартлари асосида лизингга олинган активлар, лизинг берувчининг бухгалтерия балансига киритилади.
Жорий лизинг – ушбу лизинг турида кўп марта фойдаланиладиган мулклар уларнинг фойдали хизмат муддатидан қисқа даврга фойдаланиш учун берилади. Ушбу лизинг турининг ўзига хос хусусияти шартноманинг қисқа муддатлилиги (1 йилдан кам) ва лизинг муддатида мулк қийматининг тўлиқ амортизация қилинмаслигидир. Шартнома муддати тугагач, лизинг объекти янги лизинг шартномаси учун яна объект бўлиб хизмат қилиши ёки лизинг берувчига қайтарилиши мумкин. Жорий лизингда, асосан, қурилиш техникалари (кўтаргичлар, экскаваторлар ва бошқалар), транспорт воситалари, ЭХМ ва бошқалар лизинг объекти бўлиб хизмат қилади.
Молиявий лизингнинг ўзига хос хусусияти шартнома муддатининг узоқлиги ва воситанинг барча қиймати ёки қийматининг анчагина қисмининг амортизация қилинишидир.
Кучмас мулк лизингида лизинг берувчи лизинг олувчи топшириғига кўра, уни кўради ёки сотиб олади ва лизинг олувчига тижорат ҳамда ишлаб чикариш мақсадларида фойдаланиш учун тақдим этади. Бундан ташқари харакатдаги мулк билан боғлик келишувлардаги каби, шартнома асосан, объектнинг амортизация давридан кам ёки унга тенг даврга тузилади; шартномани амал килиш муддати давомида лизинг олувчи тавакалчилик, харажат ва солиқларга жавоб беради.
Лизинг объекти муносабатига нисбатан шатрноманинг қуйидаги турлари мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |