Назорат саволлари
Лойиҳа тушунчасининг мазмун моҳияти нимадан иборат?
Лойиҳа муҳитининг мазмун моҳияти нимадан иборат ва қандай омиллар таъсир этади?
Лойиҳа атроф-муҳитга қандай таъсир ўтказади?
Маҳаллий ижтимоий-маданий хусусиятларни лойиҳада эътиборга олиш шартми, нима учун?
Лойиҳа турларининг фарқи ва уларнинг умумийлиги нималарда намоён бўлади?
Инвестицион лойиҳа нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Инвестицион лойиҳаларни ажратиб турувчи қандай фарқларни биласиз?
Давлат ва хусусий секторнинг фарқлари инвестицион жараёнларда нималар билан фарқланади?
Лойиҳаларда давлат иштироки қайси шакл ва йўналишда бўлиши мақсадга мувофиқ?
Ички фойда меъёри кўрсаткичининг моҳияти нимада?
Иқтисодий сабабларга кўра лойиҳаларнинг рақобатлаштирувчи бўлиб қолиш сабабини тушунтиринг.
Қандай ноиқтисодий сабабларга кўра лойиҳалар рақобатлаштирувчи бўлиб қолади?
Муқобил инвестициялар деганда нимани тушунасиз?
IX БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ЛИЗИНГ КРЕДИТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ҲИСОБИ
9.1. Лизинг тушунчаси ва унинг турлари
Иқтисодий адабиётларда лизинг келишувлари хақида биринчи бор 1066 йиллардаги айрим иқтисодий муносабатлар келтирилган бўлиб, унга кўра, Вильгельм Британия оролларини эгаллаш учун Нормандияликлардан кемаларни лизингга олганлар. Ушбу тажриба унутилмади ва 200 асрдан сўнг, 1248 йилда биринчи расмий лизинг келишуви рўйхатга олинди, крестоносецлар навбатдаги саёҳатга тайёрланиб, шу йўл билан амуницияга эга бўлдилар.
"Лизинг" атамаси инглизча “to lease” сўзидан олинган бўлиб “лизингга олиш” деган маънони билдиради. Мазкур атамани иқтисодий лексикага кириб келиши, “Белл” телефон компаниясининг муаммолари билан боғлиқ. Ушбу компаниянинг раҳбарияти 1877 йилда ўзининг телефон аппаратларини сотмасдан, лизингга бериш ҳақида қарор қабул қилган эди. Аммо, лизинг операциялари унинг асосий фаолияти бўлган корхона, 1952 йилда Сан-Францискода жойлашган “Юнайтед стейтс лизинг корпорейшн” Америка компанияси ҳисобланади. Шундай қилиб, АҚШ бу борадаги фаолиятнинг янги бизнес ватани бўлди.
АҚШ ва Англия давлатларининг лизинг фаолияти тажрибалари бу даврда собиқ совет иттифоқи давлатларида фойдаланилмади. Фақатгина II - жаҳон уруши даврида совет иттифоки фуқоролари лизинг (lend-lease) тушунчаси билан танишдилар. АҚШ ўзининг иттифоқчиларига қурол-аслаҳа, озиқ-овқат, автомобиль транспорти, дори-дармон ва бошқаларни етказиб берган. Аммо уруш тугаганидан сўнг, дарҳол "лизинг" сўзи бизнинг лексикада фойдаланилмади.
Лизинг - активларнинг эгаси (лизинг берувчи) бошқа томонга (лизинг олувчига) маълум бир вақт ичида тўлов эвазига активларни ишлатиш учун эксклюзив ҳуқуқни топшириши бўйича битимга айтилади.
Лизинг икки турга бўлинади: операцион ва молиявий (9.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |