Инфраструктура таснифлари ва омиллари: транспорт воситалари. алоқа ва коммуникация, юк ташиш, ЭҲМ тармоқлари ва информацион тизимлар, энергия таъминоти, алоқа хизматлари; хом ашё ва хизматлар, хўжалик тармоқлари, логистика ва материал техник таъминот, саноат инфраструктураси, хизмат кўрсатувчи тизимлар ва бошқалар.
Бундан ташқари, лойиҳанинг ўзига ва хусусан унинг муваффақиятли амалга оширилиш жараёни лойиҳанинг ички муҳитига катта таъсир кўрсатади. Ушбу омиллар қуйидагилардир:
Махсус ташкиллаштирилганлик: лойиҳанинг асосий иштирокчилари, ҳуқуқлар, тақсимот, жавобгарлик ва мажбуриятлар орасидаги ўзаро алоқани аниқлаб беради, ҳамда лойиҳани амалга ошириш муваффақиятига таъсир қилади.
Лойиҳа иштирокчилари – лойиҳани амалга ошириш жараёнида турли хил қизиқишларни ва амалга ошириб, мақсад ва рағбатга мос равишда ўз талабларини шакллантиради ва ўзларини қизиқишлари, қобилиятлари ва лойиҳа «жалб қилинганлик» даражаси билан лойиҳага таъсир кўрсатади.
Лойиҳа жамоаси – лойиҳанинг «ақл маркази», мотори ва ишни бажарувчи аъзоси бўлиб, лойиҳанинг ривожи ва муваффақияти кўп жиҳатдан унга боғлиқ.
Лойиҳани бошқариш услуби – лойиҳа жамоасида психологик климат ва атмосферани аниқлайди, унинг ижодий активлиги ва ишчанлигига таъсир қилади.
Коммуникация усуллари ва воситалари – лойиҳада жалб қилинган иштирокчилар орасида информация алмашинувининг тўлалиги, ишончлилиги ва тез ҳамда самарадорлигини аниқлаб беради. Аслида бу «лойиҳанинг нерв тизими» бўлиб унинг муваффақияти кўп жиҳатдан мукаммаллаштириш даражасига боғлиқ.
Лойиҳанинг иқтисодий шартлари – лойиҳа бюджети ва ҳаражатлари, лойиҳа ичида амал қилувчи ва унинг асосий қиймат характеристикаларини аниқловчи баҳолари, солиқ ва тарифлари, Хатарчилик ва суғурта, рағбат ва имтиёзлари ва бошқа иқтисодий омиллар билан боғлиқ.
Лойиҳанинг ижтимоий шартлари – қуйидагилар билан характерланади: лойиҳа иштирокчиларига стандарт ҳаётий шартларини таъминлаб бериш; маош даражаси; коммунал хизматлар таъминлаш; ижтимоий шартлар (мактаб, боғча, тиббий хизматлар ва бошқалар) билан таъминлаш, меҳнат шарт-шароитлари ва техник хавфсизлиги; суғурта ва ижтимоий таъминот ва бошқалар.
Микро-даражада келтириб ўтилган ушбу омиллар макродаражада албатта кенгроқ характерга эга бўлади. Шу боис, ҳар қандай инвестицияни лойиҳалаштириш маълум бир даражадаги билим ва кўникмаларни талаб этади. Шу ўринда айтиш жоизки, ҳар қандай инвестицион лойиҳани самарадорлигини аниқлаш учун бу лойиҳани қандай фикр асосида тузилганига, унинг муддатига, инвестиция миқдорига ва инфляциянинг ҳаракатланиш даражасига эътиборни қаратиш лозим. Шунингдек, инвестициялаш жараёнларини айни вақтда қандай бораётганлигини таҳлил этиш ва хулосалар қилиш керак бўлади. Бу эса ўз навбатида, инвестиция жараёнларини амалга оширишда ҳар қандай шароитида ҳам инвестиция самарадорлигини ошириш имконини яратилган ва ундан фойдаланишда учрайдиган таваккалчилик ҳамда хатарлилик даражаларини камайтириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |