Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Хорижий инвестиция экспортерлари ва импортерлари



Download 2,31 Mb.
bet83/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

6.3. Хорижий инвестиция экспортерлари ва импортерлари
70-йилларда бошланган ва тобора кенгайиб бораётган капиталлар бозорининг интеграциялашув жараёни бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар ўртасидаги капитал оқими ҳажмининг ортиб бориши билан ажралиб туради.
Халқаро капиталлар оқими - бу ишлаб чиқариш омилларидан бирининг ҳаракатидир. Бунда алоҳида товар ва хизматлар бошқа мамлакатлардаги ишлаб чиқаришнинг иқтисодий афзаллиги туфайли ўша томонга оқиб ўтади. Бу ҳақда бевосита ва портфель инвестициялар ҳажмининг умумий ўсиши, қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ҳажмининг ортиши, евровалюта бозорларидаги операциялар миқёсининг ошиб бориши ва бошқалар дарак беради.
Халқаро капиталлар миграцияси халқаро иқтисодий муносабатларда етакчи ўринлардан бирини эгаллар экан, у ўз навбатида жаҳон хўжалиги ривожига сезиларли таъсир ўтказади. Бу таъсир, авваломбор, капиталлар миграциясининг жаҳон иқтисодиётини ўсиш суръатларида ўз аксини топади. Капитал ишлаб чиқаришнинг қулай инвестиция муҳити мавжуд соҳаларини излаб чегараларни кесиб ўтади.
Халқаро инвестициялар кўпчилик реципиент мамлакатлар учун ишлаб чиқаришдаги капитал етишмаслиги муаммосини ҳал этиш, инвестиция салоҳиятини ошириш ва иқтисодий ўсиш суръатларини тезлатиш имконини беради.
Капиталнинг четга чиқиши халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва ривожланишининг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Мамлакатлараро капиталлар ҳаракати улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди, ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувини чуқурлаштиради.
Халқаро капиталлар миграцияси жаҳон савдоси ривожини рағбатлантирар экан, у мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширади, жумладан, халқаро корпорациялар филиаллари ўртасидаги оралиқ маҳсулотлар айирбошланишини тезлаштиради. Молиявий бозорларнинг ўзаро интеграциялашув ва байналминаллашув шароитида капиталнинг халқаро миқёсда ишлаб чиқарилиши таъминланади Халқаро иқтисодий алоқалар механизмининг самарадорлиги ошади. Бошқа томондан эса назорат қилинмайдиган капиталлар оқими мамлакат тўлов баланси мувозанатининг бузилишига ва валюта курсининг сезиларли даражада тебранишига олиб келади.
Деярли барча мамлакатлар амалда инвестицияларнинг ҳам экспортери, ҳам импортери ҳисобланишади (чунки, БХИлар асосан ТМК орқали амалга оширилади) ёки инвестицияларни етказиб берувчи (қаерда ТМК бош бошқарув бўлими жойлашган бўлса) ҳамда қабул қилувчи (ТМК ўз шаҳобчалари, бўлимларига эга бўлса, улар БХИлар асосида ҳаракат қилишади) сифатида иштирок этишади.
БХИларни дунё мамлакатлари ўртасида тақсимланишини хорижий капитални жалб қилувчи – импортер ва капитални четга чиқарувчи – экспортер мамлакатларга бўлиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. ХХ асрнинг 90-йилларида ривожланган мамлакатлар БХИларни асосий экспортёрлари ва импортёрлари бўлдилар. Улар ҳиссасига жами БХИнинг учдан икки қисми тўғри келарди. (6.2.-жадвал).

6.2.-Жадвал

БХИларни дунё бўйлаб тақсимланиши (2001 й. млрд.АҚШ долл.да)




Капитални импорт қилиш


Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish