Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


VII БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМДА КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА МОЛИЯВИЙ МАНБАЛАРИ. КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАРНИ УЗОҚ МУДДАТГА КРЕДИТЛАШ



Download 2,31 Mb.
bet86/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

VII БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМДА КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА МОЛИЯВИЙ МАНБАЛАРИ. КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАРНИ УЗОҚ МУДДАТГА КРЕДИТЛАШ.


7.1. Капитал қўйилмаларнинг моҳияти
Капитал қўйилмалар-ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида янги қайта қурилган, ҳамда кенгайтирилган жорий асосий жамғармалар ташкил қилишга мўлжалланган молиявий маблағлар.
Маблағлар мунтазам тайёрлов босқичидан қурилиш ишлаб чиқариш босқичига айланади, шундан сўнг маҳсулотни сотиш босқичига ўтилади, бунда улар жамғарма бўлиб ўзгаради.
Капитал қўйилмалар қуйидаги харажатларга йўналтирилади:

  • қурилиш-монтаж ишлари;

  • турли жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш;

  • бошқа ҳар қандай харажатлар - лойиҳа қидирув ишлари, қурилиш майдонини тайёрлаш кабилар.

Юқорида қайд қилинган уч элементнинг ўзаро нисбати капитал қўйилмаларнинг тузилишини ташкил қилади.
Капитал қўйилмалар тармоқ, технологик ва такрор ишлаб чиқариш таркиблари билан таърифланади. Капитал қўйилмаларнинг тармоқ таркиби – бу иқтисодиёт тармоқлари бўйича капитал қўйилмаларни миқдорий нисбатини акс эттиради. Капитал қўйилмалар иқтисодиёт тармоқларида буюртмачиларга уларнинг маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, ривожланиш ва ҳақиқий ишлаб чиқариш кучларига қараб тақсимланади. Бу эса соҳа тузилишини ташкил қилади.
Капитал қўйилмаларнинг технологик таркиби – бу машина ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга ва қурилиш монтаж ишларини амалга оширига кетадиган харажатлар орасидаги нисбатни акс эттиради.
Асосий фондларни актив қисмини (машина ва асбоб-ускуналарни) такрор ишлаб чиқаришни капитал қўйилмалардаги улушини ошириш йўли билан уларни технологик таркибини такомиллаштириш сарфлар самарадорлигини оширишни муҳим йўналиши ҳисобланади. Капитал қўйилмаларнинг технологик таркиби қурилиш монтаж ишларининг, жиҳозларнинг, асбоб-ускунанинг, шунингдек жамғарманинг мулкий ҳажми ҳисобидаги турлича харажатларнинг рационал ҳажмини аниқлашга қаратилган.
Капитал қўйилмаларнинг технологик тузилишини қурилиш-монтаж ишларига сарфлаётган харажатлар миқдорини камайтириш йўли билан амалдаги асосий жамғармалардан ҳам тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Фаолият юритаётган корхоналарнинг қувватларини қўллаб-қувватлаш, уларни техник қайта қуроллантириш, кенгайтириш қайта қуриш, ва янги корхоналарни қуриш капитал қўйилмаларни такрор ишлаб чиқариш акс эттиради.
Капитал қўйилмаларни такрор ишлаб чиқариш таркиби уларни бир томондан янги қурилишларга, иккинчи томондан мавжуд корхоналарни қайта қуриш ва техник қайта қуроллантиришни ва кенгайтиришга сафланадиган маблағлар миқдори ўртасидаги нисбатни акс эттиради.
Капитал қўйилмаларнинг самарадорлигига уларни технологик таркиби, яъни қўйилмаларни умумий йиғиндисида сарфларни алоҳида турлари – ускуналар, асбоблар ва ишлаб чиқаришда ишлатиладиган буюмлар; қурилиш ишлари; лойиҳа ва бошқа ишларга сафларни нисбати катта таъсир кўрсатади.
Капитал қўйилмаларнинг таркибида ускуналарнинг улушини, ҳамда ишлаб чиқариш иштирокчиларини – асосий фондларни фаол қисмини қурилиш ишларига нисбатан кўпайиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни бирлигига капитал қўйилмаларни пасайишига олиб келади ва уларни иқтисодий самарадорлигини оширади.
Капитал қўйилмаларнинг таркибини янгилашга: саноатнинг техник даражасини ошиши, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштиришнинг ўсиши, ускуналарни такомиллаштиришга, ишлаётган корхоналарни кенгайтириш ва қайта қуришга, уларнинг кооперациялашуви ва гуруҳларга бирлаштириш ва ҳоказоларга шароит яратади.
Капитал қўйилмаларни таркибини яхшилашда режалаштиришни яхшилашга ва қурилиш ишларининг қийматини пасайтиришга қаратилган тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлади.
Янги техникани жорий қилиш асосида ишлаётган корхоналарни қайта қуриш қисқа муддатларда ишлаб чиқариш қувватларини оширишга ва янги корхоналарни қуришга қараганда камроқ капитал сарафлашга имкон яратади.
Ҳозирги вақтда корхоналарни қайта қуриш, кенгайтириш ва техник қайта қуроллантиришга катта миқдорда капитал қўйилмалари йўналтирилмоқда. Ишлаб турган корхоналарга капитал қўйилмаларни сарфланиши техник тараққиётнинг жадаллашиб бориши ва ишлаб турган техниканинг эскириб боришига боғлиқдир.
Агарда мамлакатни янги табиий бойликлар конларини очилиши билан боғлиқ бўлган минтақаларда капитал қўйилмаларни янги корхоналарни қуришга ва янги қувватларни барпо қилишга сарфланиши тўғри бўлса, бошқа минтақаларда, айниқса қайта ишлаш саноатидаги, ишлаётган корхоналарни қайта қуриш, техник қайта қуроллантириш тўғри бўлади.
Ҳозирги шароитда илгари қурилган кўпгина корхоналарда эскирган ускуналарни модернизациялаш зарурати юзага келган. Бу ишлаб чиқаришнинг интенсивлашга ва техникани ҳозирги замон талабларига жавоб беришига ва меҳнат унумдорлигини ошишга олиб келади. қатор минтақаларда қайта қуриш ушбу минтақа иқтисодиётини кўп қиррали ривожлантириш, корхоналарни зарур буюмлар билан таъминланиши учун ҳам зарурдир.
Аммо ишлаётган корхонани қайта қуриш ҳар бир ҳолатда чуқур иқтисодий асосларни талаб қилади.
Тажрибани кўрсатишича айрим корхоналарда дастлабки иқтисодий ҳисоб-китобларни қилинмаганлиги натижасида қайта қуриш бўйича самарасиз ишларни амалга оширилдики, оқибатида қайта қуришга кетган сарфлардан ҳам ошиб кетди.
Ҳозирги пайтда капитал қўйилмалар самарадорлигини ошириш биринчи навбатда корхоналарни техник қайта қуроллантириш, механизация ва автоматизация, уни ихтисослаштириш, технологияни яхшилаш ва ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди ва банк кредитлари ҳисобига корхоналарни техник қуроллантириш кўпайиб боради
Капитал қўйилмалар даставвал бошланган қурилишларни тугатиш ва ишга тушириш лозим бўлган объектларга йўналтирилади, шунинг асосида ишлаб чиқариш қувватларини ва асосий фондларни ишга туширишга эришилади.
Капитал қўйилмаларни самарадорлигини ошириш вазифасини бажариш учун ҳар бир сарфланган сўм учун маҳсулот ишлаб чиқаришни ўсишини оширишга эришиш ва унинг кенг миқёсда ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш лозим:

  1. алоҳида тармоқларга ва корхоналарга капитал қўйилмаларни йўналишини иқтисодий асослаш;

  2. ўзининг техник даражаси бўйича фан ва техника янги ютуқларига жавоб берадиган ва меҳнат унумдорлигини ўсишини, маҳсулот таннархини пасайишни ва ишлаб чиқаришни фойдалилигини ўсишини таъминлайдиган қурилишларни ва лойиҳаларни сифатини ошириш;

  3. қурилишларни ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни тезлаштириш, лойиҳа–смета ҳужжатлари ва моддий-техник ресурслар ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни таъминлаш.

Корхоналарда капитал қўйилмаларни режалаштириш унинг иқтисодий ривожланиш режасининг ажралмас қисми бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқаришини ва уни ишлаб чиқариш салоҳиятини такомиллаштириш асоси бўлиб хизмат қилади.
Режалаштириш капитал қурилишни узлуксизлигини таъминлайди ва уларни ўз вақтида амалга оширишни имкон яратади.
Капитал маблағлардан фойдаланишда таркибий ўзгаришлар юз бермоқда. Буни барча капитал қўйилмаларининг икки муҳим соҳа бўйича тақсимланишида кузатиш мумкин. Яъни сарфланаётган капитал қўйилмаларининг 65,1% ишлаб чиқариш учун мўлжалланган объектларга ва 34,9% ишлаб чиқариш учун мўлжалланган объектларга сарфланмоқда. Барча капитал қўйилмаларнинг асосий қисми – 46,5% қурилиш-монтаж ишларига, 41,5% асбоб-ускуналар ва жиҳозларга, мавжуд инвентарларни таъмирлашга ва қолган 12% бошқа турли хил жараёнларга сарфланмоқда.
Ишлаб чиқариш объектлари бўйича давлат капитал маблағлари сарфининг такрор ишлаб чиқариш тузилишини олиб қарайдиган бўлсак, шу нарса аён бўлдики, бу мақсадга йўналтирилаётган барча капитал қўйилмаларининг ярмидан кўпроғи ишлаб турган корхоналарни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва уларни реконструкция қилишга кетмоқда.
Капитал қўйилмаларни тўғри режалаштириш учун ва қурилиш ишлаб чиқаришини тўғри ташкил қилиш учун маҳаллий ташаббусни кенгайтириш лозим. Режалаштирш капитал қурилиш мунтазамлигини таъминлаши ва қурилишларни ўз вақтида тугатилишига шароит яратиши лозим. қурилиш нисбатан ишлаб чиқариш циклини қайта муддат талаб қилишлиги билан ажралиб туради, шунинг учун ҳам тайёргарлик даври узоқ вақтни ўз ичига олади.
Капитал маблағларни ўзлаштириш бўйича режаларни йўқлиги қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини қимматлаштиради. Шунинг учун капитал қўйилмалари жорий режалаштиришни ва қурилиш-монтаж ишларини асоси бўлган истиқбол режаларини ишлаш муҳим ҳисобланади. Истиқбол режалардан келиб чиқиб ишларни йиллар бўйича, янги талаблар асосида тақсимлаш учун аниқлаштирилган режалар ва дастурлар ишланади.
Капитал қўйилмалар бўйича режа топшириқлари муайян тармоқлар, иқтисодий минтақалар ва корхоналар бўйича саноат ишлаб чиқаришларида мўлжалланган ўсишни таъминловчи янги ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга туширишни таъминлайди.
Шунинг учун ҳам саноатдаги капитал қўйилмалар режаси саноат ишлаб чиқаришининг ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ равишда тузилади. Шу билан бирга капитал қўйилмалар режаси бошқа режалар билан мувофиқлаштириб тузилади, бу эса ўз навбатида капитал қурилишларни ўз вақтида моддий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш имкониятини беради.
Капитал қўйилмаларни тармоқлар бўйича тақсимлаш ёки саноатда капитал қўйилмаларини тармоқлараро таркиби ўша даврнинг хўжалик-сиёсий вазифалари билан белгиланади.
Саноатни айрим тармоқларига капитал қўйилмаларни режали миқдорини тўғри белгилаш учун ишлаб чиқариш қувватларини режали мувозанатлари тузилади. Шу билан боғлиқ капитал қўйилмаларни тармоқлар бўйича тақсимлаш ишлаб чиқариш ва капитал қурилишнинг режаларини мувозанатли боғлаш асосида, ҳамда ўзаро боғлиқ тармоқларни мувозанатлаш орқали аниқлаштирилади.
Саноатни алоҳида тармоқларига капитал қўйилмаларини режали миқдорини тўғри белгилаш учун, ишлаб чиқариш қувватларини режали мувозанатлари ишланади. Ушбу мувозанатларда режа даври бошига мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари аниқланади, ҳамда мўлжалланган миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган қувватлар аниқланади. Чуқур таҳлиллардан сўнг мавжуд қувватлардан ишлаб чиқариш миқдорини кўпайтириш ва қайта қуриш ёки янги корхоналарни қуриш йўли билан ишлаб чиқариш қувватларини қўшимча ўстириш зарурати белгиланади.



Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish