Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Бевосита ва портфель хорижий инвестициялар



Download 2,31 Mb.
bet79/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

6.2. Бевосита ва портфель хорижий инвестициялар
Мақсадига кўра, хорижий инвестициялар бевосита ва портфель инвестицияларга бўлинади. Бевосита инвестициялар – бу капитални тўғридан-тўғри экспорти бўлиб, инвестиция киритувчига шу корхона устидан назорат қилиш ҳуқуқини беради. Бунда корхона асосий компаниянинг хориждаги шаҳобчасига айланади. Бевосита хорижий инвестиция (БХИ)лар асосан хусусий тадбиркорлик капитали шаклида бўлади.
Халқаро статистикада инвестицияларни БХИлар турига киритиш бўйича ҳар хил ёндошувлар мавжуд. Хорижий инвесторлар томонидан назорат қилиш ҳуқуқини белгиловчи кўрсаткич сифатида улар эга бўлган акционерлик капиталининг ҳиссаси кўрсаткичидан фоидаланилади. Бу кўрсаткич АҚШда 10%, Франция ва Буюк Британияда 20% гa яқин, Германияда 25%дан 50% гача, Ўзбекистонда эса 49% даражасида белгиланган. Шунингдек, шу корхонанинг бошқарувида бевосита амалга оширилаетган инвестицияларнинг узоқ муддатли эканлиги ҳам унинг муҳим белгиларидан биридир. Инвестициянинг бу кўриниши таваккалчиликни, инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги учун маъсулиятни давлат ва аҳоли зиммасига юкламасдан, балки уларни тадбиркорлик тизимлари ўртасида тақсимлашнинг энг яхши ва синалган усули ҳисобланади.
БХИ борасидаги яна бир ёндошув бу турдаги инвестицияларни фақат мулкчилик кўлами билан, яъни акционерлик капиталидаги улуши билан боғлиқ, деб кўрсатади. Унга мувофиқ БХИларни:
а) хорижда акцияларни сотиб олиш орқали;
б) фойдани қайта инвестициялаш ёрдамида;
в) фирма ички қарзлари ва қарздорликлари орқали амалга ошириш мумкин.
Кўпчилик иқтисодчилар бу шакллар етарли эмас, деб ҳисоблашади ва асосли равишда турли хил ноакционер шакллар орқали бу рўйхатни давом эттиришади (субконтрактлар, бошқарув келишувлари, франчейзинг, лицензион келишувлар ва бошқалар).
БХИларнинг шакл ва усулларига боғлиқ тушунчалар билан боғлиқ турли хил ёндошувларнинг кўпайиши қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бу муаммолар умумбашарий характерга эга бўлиб, ностандарт ёндошувлар ечимини талаб этади.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish