6.1.-расм. Бевосита хорижий инвестицияларнинг иқтисодий самараси
Бошқа томондан, капиталнинг I мамлакатдан II мамлакатга оқиб келиши унда капиталдан олинадиган фойдани К'D ҳажмидан К'F ҳажмгача қисқаришига олиб келади. Шу вақтнинг ўзида I мамлакатдан жалб қилинган ва ўзининг ички капиталини ишлатиш натижасида II мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми дан гача кенгаяди. Албатта, сегментлар хорижий капитал ҳисобига ишлаб чиқарилган бўлиб, охир натижада I мамлакат инвесторларига фойда тариқасида берилиш зарур. Шундай қилиб II мамлакатда ички ишлаб чиқаришнинг соф ўсиши g сегментга тенг бўлади. II мамлакатда капитал қўйилишидан олинадиган фойда пасайиши натижасида капитал эгаларининг даромади хажмдан k ҳажмгача қисқаради, бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромади эса i дан ҳажмгача ўсади.
Жаҳон хўжалиги миқёсида қаралганда капиталнинг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга оқиб ўтиш натижасида ялпи ишлаб дан ҳажмгача, яъни ҳажмгача ўсади. Бунда h I мамлакатнинг капиталини II мамлакатга инвестициялаб самаралироқ фойдаланиш натижасида юзага келади, g эса II мамлакатга тегишли бўлиб, шу мамлакатда инвестицияланадиган капитал ҳажмини ўсганлиги натижасида вужудга келади.
Шундай қилиб, капиталнинг халқаро ҳаракати (товарларнинг халқаро ҳаракати каби) ишлаб чиқариш омилларини самаралироқ қайта тақсимлаш ва улардан фойдаланиш эвазига ялпи умумжаҳон ишлаб чиқаришини ўсишига олиб келади. Бунда, капитални экспорт қилувчи мамлакатдаги капитал эгаларининг даромади ўсади ва бошқа омиллар (айниқса меҳнат ва ер) эгалари даромади эса қисқаради. Капитални импорт қилувчи мамлакатдаги капитал эгаларининг даромадлари қисқаради ва ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари эгаларининг даромадлари эса ўсади.
Мамлакатларнинг ХКМ жараёнларида қатнашиши бир қатор кўрсаткичлар орқали намоён бўлади. Буларга капитал экспорти (импорти) ҳажми, капитал экспорти-импорти сальдоси, мамлакатдаги хорижий капиталли корхоналар сони, уларда бандлар сони ва бошқалар киради. Сальдодан келиб чиқиб, жаҳон хўжалиги мамлакатларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
капитални экспорт қилувчи мамлакатлар (Япония, Швейцария);
капитални импорт қилувчи мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия);
тахминий мувозанатдаги мамлакатлар (Германия, Франция).
Бошқа гуруҳ кўрсаткичлар эса капитални экспорт-импорт қилиш даражасига боғлиқ ҳолда мамлакатларнинг ХКМ даги тақсимланишини акс эттиради. Улар қуйидагилардир:
1) Капитал импорти коэффициенти (Кик) - хорижий капитал (ХК)нинг мамлакат ЯИМдаги улушини акс эттиради:
, (6.1)
европа мамлакатлари ичида энг юқори кўрсаткич Белгия ва Люксембургда;
2) Капитал экспорти коэффициенти (Кэк) - экспорт қилинадиган капитални (ЭК) мамлакат ЯИМга нисбатини акс эттиради:
, (6.2)
европа мамлакатлари ичида максимал кўрсаткич Нидерландияга тегишли;
3) Мамлакат иқтисодиётига сарфланаётган капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмида хорижий капитални улушини акс эттирувчи кўрсаткич:
, (6.3)
бу ерда Кэх – эҳтиёж коэффициенти, ХК – хорижий капитал, D(К) – мамлакатда капиталга бўлган талаб. АқШнинг капиталга бўлган ички эҳтиёжларининг 33% хорижий капитал ҳисобига қондирилади;
4) Бошқа нисбий кўрсаткичлар – миллий ишлаб чиқаришда хорижий ёки аралаш компанияларнинг улуши, ўтган даврга нисбатан капитал экспорти (импорти)ни ўсиш суръатлари, мамлакат аҳолисининг ҳар бирига тўғри келадиган хорижий инвестициялар суммаси ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |