Ўзбекистон Республикаси Марказий банки



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

2.2. 
Инфляция таҳлили 
2.2.1. 
Макроиқтисодий 
шароитларнинг 
нархлар 
даражасига таъсири
Охирги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий 
ўзгаришлар мамлакатдаги инфляцияни шакллантирувчи шароитларга 
ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Аввалги йилларда инфляцион босим 
асосан валюта бозоридаги номутаносиблик натижасида миллий 
валюта алмашув курсининг доимий тарзда қадрсизланиши, энг кам 
иш ҳақи миқдорларининг режали индексация қилиб борилиши ҳамда 
давлат томонидан маъмурий тарзда тартибга солинадиган 
нархларнинг мунтазам ошириб борилиши натижасида юзага келган. 
2018 йилда инфляцион жараёнларнинг шаклланишига таъсир 
кўрсатган 
макроиқтисодий 
шароитлар 
ўтган 
йиллардаги 
шароитлардан кескин фарқланди.
Олдинги 
йилларда 
бюджетнинг 
объектив 
аҳамиятдаги 
харажатлари (фақат профицит билан ижро этиш мақсадида) 
қисқартирилиши ёки зарур даражада шакллантирилмаслиги ҳал 
этилиши лозим бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммолар тўпланиб 
қолинишига ва бугунги кунда уларнинг кечиктирмасдан ечилиши 
заруриятини туғдирмоқда.
2018 йилда бюджет дефицити ЯИМга нисбатан 1,2 фоизни 
ташкил этиши кутилмоқда ва бу, ўз навбатида, кўзда тутилган барча 
харажатларнинг тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини англатади. 
Бундай шароитда бюджет сиёсати иқтисодиётда ялпи талабни 
ошириш орқали инфляцияга босимни вужудга келтиради.
Мазкур йилда ички бозорда, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари 
бозорида рақобат муҳитининг бирмунча яхшиланганлиги кўзга 
ташланди ва бу маълум бир маҳсулотларнинг мавсумий 
етишмаслиги натижасида юзага келадиган нархлар ошишининг 
импорт ҳисобига олдини олиш имконини берди. Бунда алмашув 
курсининг нисбатан барқарорлиги ҳамда баъзи юқори талабга эга 
товарлар 
учун 
импорт 
божларининг 
бекор 
қилиниши 
ва 
республиканинг чегара олди ҳудудларида савдо фаолияти 
эркинлаштирилганлиги муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, 2018 
йилда шакар, картошка, ўсимлик ёғи, шахсий гигиена ва тозалаш 
воситалари ҳамда маиший техника каби товарлар нархлари ўтган 
йилларга нисбатан барқарор бўлганлигини келтириш мумкин. 


21 
Шунингдек, 2018 йилда юқори инвестицион талаб ёки қурилиш 
ишлари ҳажми ортиши натижасида қурилиш моллари нархлари 
кескин ошиши кузатилди. 2018 йилнинг сентябрь ойида қурилиш 
моллари нархи йиллик ҳисобда 25,8 фоизга ошган бўлса, бу 
кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврида 8,3 фоизни ташкил этган.
Бундан ташқари, 2018 йилда инфляция даражасининг 
шаклланишида янги шароит сифатида давлат томонидан маъмурий 
тартибга 
солинадиган 
товар 
ва 
хизматлар 
нархларини 
эркинлаштириш сиёсатининг бошланиши инфляциянинг жорий 
ҳолати ва ўрта муддатли истиқболдаги кутилмаларга тегишли 
таъсирини кўрсатди.
Нархларни эркинлаштиришнинг дастлабки босқичида маъмурий 
тарзда тартибга солинадиган товар ва хизматлар нархларини 
уларнинг ишлаб чиқариш таннархидан паст бўлмаган даражада 
оширилиши талаб этилади. Бунда нархлар эркинлаштирилиши ва 
рақобат муҳити шакллантирилиши натижасида инфляцион босим 
вақт ўтиши билан камайиб боради. Мисол тариқасида 2018 йил 
сентябрида амалга оширилган биринчи навли буғдой уни ва ундан 
тайёрланадиган қолипли нон (буханка) нархлари оширилишини 
келтириш мумкин. 
Марказий банк пул-кредит сиёсати бўйича қарорлар қабул 
қилишда ва ўз мақсадларини белгилашда истеъмол нархлари 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish