Йиллик инфляция ва унинг таркиби ўзгариши динамикаси
(фоизда, ўтган йилнинг мос ойига нисбатан)
Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида Марказий банк
ҳисоб-китоблари.
Ёз ойларида мева-сабзавот маҳсулотларининг сезиларли
арзонлашиши ҳисобига кейинги ойларда йиллик инфляция даражаси
пасайиб борди. Агар 2017 йилнинг июнь-август ойларида мева-
сабзавотлар нархлари ошиши инфляцияни келтириб чиқарувчи
асосий омил (драйвери) бўлиб, уларнинг умумий инфляциядаги
ҳиссаси ўртача 5 фоиз бандни ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг мос
даврида ушбу кўрсаткич 0,6 фоиз бандни ташкил этди.
25
2018 йил бошидан ноозиқ-овқат товарлар ва хизматларнинг
истеъмол нархлари ўсишидаги ҳиссаси тобора кўпайиб бораётган
бир вақтда, озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳиссаси, аксинча, камайди.
2.2.4-
расм
ИНИ асосий компонентлари динамикаси
(
фоизда, ўтган йилнинг мос ойига нисбатан)
Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида Марказий банк
ҳисоб-китоблари.
Шунга қарамасдан, 2018 йилнинг биринчи ярмида озиқ-овқат
нархларининг ўсиш суръати юқори бўлиб (йиллик ҳисобда
20 фоиздан ортиқ), бунга асосан ички бозорда мазкур маҳсулотлар
таклифининг камайиши таъсир кўрсатди (2.2.4-расм). Ноқулай
об-ҳаво шароити таъсирида маҳаллий гўшт маҳсулотлари ва
гуручнинг таклиф ҳажми етарли даражада бўлмаганлиги улар
нархларининг ўсишига олиб келди. Озуқа нархлари ошиши ҳисобига
чорвачилик харажатлари кўпайиши гўшт нархига қўшимча босим
кўрсатаётганлиги кузатилмоқда.
Мазкур
даврда
озиқ-овқат
маҳсулотлари
нархлари
шаклланишига гўшт маҳсулотлари нархи ошиши сезиларли таъсир
кўрсатди. Хусусан, 2018 йилнинг январь-сентябр ойларида мол гўшти
ва қўй гўшти нархи йиллик ҳисобда мос равишда 28,8 ва 27,3 фоизга
қимматлашди. Уларнинг умумий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари
ўсишдаги ойлик ҳиссаси 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоиз
бандга ошиб, ўртача 7,6 фоиз бандни ташкил этди.
26
Ички бозорларда гўштнинг нархи чегарадош мамлакатлардаги
ўртача нархлар даражасига етганлиги сабабли гўштнинг ички
таклифи етишмовчилиги гўшт маҳсулотлари ва чорва молларининг
импорти
ҳисобига
қисман
қоплана
бошланди.
Хусусан,
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида гўшт маҳсулотлари ва чорва
молларининг импорти 2017 йилнинг шу даврига нисбатан мос
равишда 81,6 ва 43,5 фоизга ошди.
Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашишининг
яна бир омили уларнинг фаол савдо-сотиқ олиб борилаётган қўшни
давлатлар нархлари билан мослашиши бўлди. Хусусан, Ўзбекистон
ички бозорларида мева-сабзавотлар нархларининг нисбатан паст
бўлганлиги
сабабли,
ушбу
маҳсулотларга
чегарадош
республикаларда юқори талаб шаклланмоқда.
Ташқи
савдони
эркинлаштириш
шароитида
маҳаллий
маҳсулотлар экспортининг (асосан мева-сабзавотлар) сезиларли
даражада ўсиши ички бозорларда ушбу маҳсулотлар нархларининг
ташқи нархларга мослашишига олиб келади. 2018 йилнинг январь-
сентябрь
ойларида
мева-сабзавот
маҳсулотлари
экспорти
2017 йилнинг мос даврига нисбатан 47,7 фоизга ёки 205 млн. АҚШ
долларига ошган. Мазкур даврда жами озиқ-овқат маҳсулотлари
экспортида мева-сабзавотлар улуши 77 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, 2018 йилда, олдинги йиллардан фарқли ўлароқ,
шакар, картошка ва ўсимлик ёғи нархлари барқарор бўлди ва
инфляцияга деярли таъсир кўрсатмади. Хусусан, 2018 йилнинг
сентябрь ойида шакар нархи йиллик ҳисобда 5,8 фоизга арзонлашган
бўлса, 2017 йилнинг мос ойида унинг нархи 29,8 фоизга
қимматлашган эди. Бу ижобий динамика ушбу бозорда рақобат
муҳити яхшилангани ва жаҳон бозорларида шакар нархи пасайгани
ҳисобига вужудга келди. Бунда 2018 йилнинг январь-сентябрь
ойларида шакар импорт қилиш ҳажми 2017 йилнинг мос даврига
нисбатан 2,5 фоизга ошди.
2018
йилнинг
III
чорагида
озиқ-овқат
маҳсулотлари
нархларининг ёз мавсумида мева-сабзавотлар сезиларли даражада
арзонлашиши ҳисобига ўсиш суръатининг секинлашиши мавсумий
омиллар таъсирида бир маромда қайта тикланмоқда. Шу билан
бирга, жорий йилда қишлоқ хўжалигида кузатилган сув танқислиги
27
сабзавотларнинг кузги ҳосили бозорларга кириб келиши ҳажмида ва
уларнинг нархларида акс этмоқда.
Ноозиқ-овқат товарлари нархлари динамикаси ўзгариши,
одатдагидек, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига нисбатан паст
бўлиб, 2018 йилнинг март ойида 19,5 фоизгача тезлашишдан сўнг
босқичма-босқич пасайиб борди.
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида ноозиқ-овқат
Do'stlaringiz bilan baham: |