Ўзбекистон Республикаси Марказий банки



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

2.2.5. Базавий инфляция
Базавий инфляция иқтисодиётдаги давомий инфляцион 
трендни яққолроқ ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, қисқа муддатли, 
мавсумий ёки доимий тарзда ўзгариб турувчи нархлар билан боғлиқ 
ўзгаришларни (шокларни) инобатга олмайди.
Марказий банк базавий инфляцияни тартибга солинадиган 
нархлар ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархларини 
истеъмол нархлари индекси саватидан чиқариб ташлаш йўли билан 
ҳисоблайди. Ушбу ёндашув билан пул-кредит сиёсати чораларига 
таъсирчан нархлар динамикасини кузатиб бориш мумкин.
Базавий инфляция кўрсаткичи 2018 йилнинг март ойида энг 
юқори даражага чиқиб, кейинги ойларда секинлашиб, сентябрда
15,5 фоизни ташкил этди (2.2.6-расм). Базавий инфляциянинг 
секинлашиши айрим ноозиқ-овқат товарлари нархларининг ўсиш 
тенденциялари пасайиши ҳисобига вужудга келди.
Бундан ташқари, йиллик базавий инфляциянинг юқори 
даражаси иқтисодиётда узоқ вақт давомида секин-аста камайиб 
борадиган турғун инфляцион жараёнларнинг сақланиб қолаётганидан 
далолат беради. Базавий инфляциянинг секин пасайишига олиб 
келадиган омиллардан бири тартибга солинадиган нархлар 
оширилишининг иккиламчи таъсиридир


31 
2.2.6-
расм
Базавий инфляция ва унинг таркиби ўзгариши динамикаси
(
фоизда, базавий инфляциядаги ҳиссаси)
 
Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида Марказий банк 
ҳисоб-китоблари. 
Шу билан бирга, 2017–2018 йилларда базавий инфляциянинг 
қиймати бир неча баробар ортиши билан бирга унинг таркибида ҳам 
сезиларли ўзгаришлар кузатилди (2.2.6-расм).
Жумладан, 2017 йилнинг бошида базавий инфляциянинг
28 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари ва 56 фоизи ноозиқ-овқат 
маҳсулотлари нархлари ошиши эвазига шаклланган бўлса,
2018 йилнинг сентябрь ойига келиб озиқ-овқат маҳсулотлари улуши 
51 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улуши 38 фоизга тенг бўлди.
Ушбу даврда базавий инфляцияда озиқ-овқат товарларидан гўшт 
маҳсулотларининг ҳиссаси катта бўлди. Хусусан, 2018 йилнинг 
бошида мазкур гуруҳнинг ҳиссаси аввалги йил бошига нисбатан
6 баробарга ошиб, 5 фоиз бандни ташкил этди ва сентябрь ойига 
келиб 3 фоиз бандгача пасайди. Ноозиқ-овқат товарларидан кийим-
кечак ва қурилиш молларининг ҳиссалари кескин ошди. 2018 йилга 
келиб, кийим-кечак ва оёқ кийимлар ҳиссаси 2 баробарга ошган 
бўлса, қурилиш молларининг базавий инфляциядаги ҳиссаси 2017 
йилнинг бошига нисбатан 6 баробаргача ошди. 


32 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish