Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


 Мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг ривожланиш марказларини ташкил этиши ва унга раҳбарлик қилиши педагогик жараён сифатида



Download 310,5 Kb.
bet9/10
Sana24.02.2022
Hajmi310,5 Kb.
#225607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
X.Saidaxmedova

2. Мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг ривожланиш марказларини ташкил этиши ва унга раҳбарлик қилиши педагогик жараён сифатида.
Тарбиячи ривожланиш марказларга раҳбарлик қилишда болаларнинг ўз танловларини амалга ошириши, муаммоларни ҳал этиши, атрофдаги кишилар билан биргаликда ҳарaкат қилиши, индивидуал мақсад қўйиши ва унга эришишни билишлари лозим.
Тарбиячининг энг муҳим вазифаси – ривожланиш марказларида болаларнинг мулоқотга киришишга бўлган қизиқувчанлигини рағбатлантирувчи муҳитни яратиш ва болаларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига қараб, ўз вақтида керакли шароитларни мослаштирган хамдa уларни кузатишдан иборат. Индивидуал ёки кичик гуруҳлар учун топшириқлар ота-оналар билан суҳбатлашгандан сўнг, қайсидир кўникмаларга алоҳидa эътибор бериш учун ишлаб чиқилади.
Шундай экан, тарбиячи барча ёш гуруҳларида ривожланиш марказларга раҳбарлик қилар эканлар, болаларни мақсадли йўналтириб, уларни кузатиш ва назорат қилиши талаб этилади.
Умуман олганда, табиатан болалар ташкилотда гуруҳли фаолиятлардан сўнг, улар эркин ўз ҳолига қўйилганда кичик-кичик жамоаларга бўлинишиб, айрим болалар қуриш-ясаш жараёнини яъни леголардан уйлар қуриши, севимли ўйинчоғи машина ҳайдаши, қўғирчоғини кийинтириши, у билан ўйинлар ташкил этиши, айрим болалар китоб варақлаб ўқишга интилиши, ўзи тушунмасада ёзишга уриниши, айримлари расм чизиши нарсалар ясашга тушадилар. Демак, табиатан бола фаоллик ва ривожланиш марказларида мустақил фаолият олиб боришига иштиёқи кучли.
Тарбиячилар болаларни айнан бир хил, ўхшаш нарсалар ва фаолият турлари билан таъминлашлари учун уларнинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлишлари лозим.
Мактабгача таълим ташкилотлари педагогик жамоасининг ўрни шундан иборатки, улар ҳар бир боланинг қизиқиши, қобилияти ва эҳтиёжини инобатга олган ҳолдa мос келадиган мақсадлар қўйишлари, болалардаги табиий қизиқишларни қўллаб-қувватлашлари, уларда борлиқни биргаликда ўзлаштириш кўникмаларини шакллантиришлари керак.
Болаларга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида ривожлантирувчи муҳитда марказларни ташкил этишдан мақсад таълим жараёнини индивидуаллаштиришдан иборат бўлиб, 3 та муҳим йўналишга асосланади:

  1. Конструкциялаш;

  2. Ривожланиш хусусиятларини инобатга олиш;

  3. Ривожлантирувчи таълим.

Бу жараёнда нафақат муҳит, мебель ва жиҳозлар жойлашуви балки бутун таълим-тарбия жараёни ўзгаради, эркинлашади.
Марказларга раҳбарлик қилувчи тарбиячи таълим-тарбия берувчи ролини ўсиш ва ўрганишга ёрдам берадиган кузатувчи ролига алмаштиради. Тарбиячи болаларнинг ўз эҳтиёжларини инобатга олиб, вазиятга мослаштирган ҳолда болалар фаолиятини диққат билан синчиклаб кузатиш ва назорат қилишдан иборат.
Тарбиячи болалар фаолиятини бошқариши ва қўллаб-қувватлаши зарур.



Тарбиячилар болалар марказларда қандай ривожланаётганлиги, билимларни қандай эгалаганлиги ҳамда уларнинг қизиқишлари ўзгараётганлигига қараб керакли жиҳозлар ва материалларни алмаштириб, ҳафталик мавзуларни янгилаб борадилар.


Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади.
Мактабгача таълим ташкилотларда ҳам янги ахборот технологиядан жумладан, мультимедиали компьютер технологиясидан фойдаланиб машғулотларни самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини жадаллаштириш, болаларда компьютер саводхонлигини шакллантириш давр талабидир
Мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларни ташкил этишда гуруҳ тарбиячиси энг муҳим вазифани бажаради. Тарбиячи ривожланиш марказларини ташкил этишда АКТ дан фойдаланишни ташкиллаштиради ва унга бевосита раҳбарлик қилади
Таълим жараёнига татбиқ этиладиган мультимедиа технологияси анъанавий услубларга нисбатан маълум бир афзалликларга эга. Жумладан:
- болаларнинг фикрлаш қобилиятини ўстиради;
- бола бир вақтнинг ўзида ҳам кўради, ҳам эшитади (миянинг ўнг ва чап ярим шарлари бир вақтда фаоллик кўрсатади);
- анъанавий усулга нисбатан болаларга ўргатиладиган материалларнинг ҳажми ортади;
- машғулотларнинг самарадорлиги ошади;
- болаларининг компьютер саводхонликларини шакллантиришга ёрдам беради;
- болалар машғулотда толиқиб қолмасликлари учун дидактик материалларни анимациялар орқали кўрсатиш имконияти мавжуд;
-ўрганилаётган материалларни кичик лавҳаларга ажратган ҳолда намойиш этиш ёки қайта намойиш этиш мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотларида мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд, бу хусусиятларни ўрганиш технологияларни жорий этиш жараёнида болаларнинг ёшларини ҳисобга олиш ва дидактик материалларни уларга мос танлаш, таълим жараёнида педагогик ва психологик таъсир этиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади .
Мактабгача таълим ташкилотларида “Алифбе”, “Лунтик”, “Ўзбек халқ эртаклари” мультимедиа дастурларидан фойдаланиш таълимий фаолиятларнинг самарадорлиги оширмоқда


ХУЛОСА

Мактабгача ёшдаги боланинг тўлақонли ривожланиши учун мактабгача катта ёш гуруҳ “фан ва табиат” ривожлантириш марказида болаларни жонсиз табиат билан таништиришни ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити ва катталарнинг улар билан мазмунан бой мулоқоти зарур омил ҳисобланади. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити — мактаб­гача ёшдаги болани жисмонан ва маънан ривожлантириш мазмунини моделлаштириш вазифасини бажарувчи атроф-муҳитдаги нарсалар тизимидир.


Мамлакатимизда қилинаётган ислоҳотлар, барча соҳалардаги ривожланишлар мактабгача таълим ташкилотларида ҳам туб ўзгаришлар ясашни тақозо этмоқда. Мактабга­ча таълим ташкилотларида яратилган “фан ва табиат” ривожлантириш марказида болаларни жонсиз табиат билан таништириш ”болалар таълим-тарбиясига Давлат талаблари ва «Болажон» таянч дастури талабларини сифатли, узлуксиз, изчил ҳамда болаларнинг ёш жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширишга хизмат қилиши лозим. “Фан ва табиат” ривожлантириш марказида болаларни жонсиз табиат билан таништириш боланинг бошланғич ташаббускорлигини ўстириш, билимларини амалда қўллашга фаол ҳаракат қилишдаги асосий воситадир.
Бола амал қиладиган предметли муҳит ундаги билим ва кўникмани амалиётда қўллаш учун ахборот манбаи бўлиши, бола эҳтиёжини қондирувчи, янгиликка ундовчи, ундаги малакани такомиллаштирувчи манбага айланиши зарур.
“Фан ва табиат”ни ривожлантириш мактаб­гача таълим ташкилотларида болаларнинг ўз қобилияти ва имкониятлари, истеъдодларини намойиш эта оладиган маданий-маърифий марказ сифатида шаклланмоғи керак.
Боланинг фойдали ва қизиқарли машғулот билан мунтазам тарзда банд бўлишини таъминлайдиган муҳитни яратиш учун жамоадан ижодкорлик талаб этилади.
Болаликнинг предметли муҳити ёш навқирон авлоднинг шакллануви учун зарур бўлган барча ахборот ва маълумотларни ўз ичига олади.
Бола ривожланишининг предмет­ли муҳити бола шахсининг тўлақон­ли ривожланишини таъминловчи яхлит бир тизим бўлиб, унда ўғил ёки қиз ҳозирги замон талаблари даражасида жисмоний, эстетик, ақлий, ижтимоий тарзда тўлиқ ривожланади.
“Фан ва табиат”ни ривожлантириш бола шахсини, қобилиятларини ривожлантириш жараёнини тезлаштириш учунгина хизмат қилиб қолмай, болаларни ижодкорликка, ташаббускорликка, мустақил изланишга, ўз кучига ишонишларига, янги­ликка интилишга, яратувчанликка ундайди. Ривожлантирувчи предмет­ли ўйин муҳитига қўйиладиган талабларнинг энг муҳими - шу муҳитнинг ривожлантирувчи характерлигидадир. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити шундай ташкил этилмоғи керакки, у ерда ҳар бир боланинг ижодий фаолияти учун шароитлар яратилган бўлсин. Шунингдек, бола тарақиётига, унинг жисмонан, руҳан ўсишига мазмунан ёндашган бўлиши ҳам зарур.
Тарбиячилик тажрибамда болаларда нутқ нуқсонларининг турли хилда бўлиши, улар билан олиб борилаётган таълимий-коррекцион ишнинг ҳам турлича бўлишига гувоҳ бўлдим ва шундай хулосага келдимки, бола нутқидаги нуқсон кандай бўлишидан қатъий назар, уни бартараф этишда асосан:

  • болаларда нутқнинг товуш томонини шакллантириш;

  • луғатини ривожлантириш;

  • грамматик тузилиши устида ишлаш;

  • боғланган ёйиқ нутқни хосил қилиш ишларига эътибор қаратили ши зарур экан.

Бу вазифалар тўлиқ бажарилсагина болаларнинг нафақат умумий руҳий ривожланишига эришилади, балки уларнинг таълимнинг кейинги босқичида қийналмаслиги ҳам таъминланади. Бу вазифаларни бажаришга қаратилган таълимий-коррекцион ишда малака ҳосил қилишнинг ўзи кифоя эмаслиги, балки шу малакалардан кундалик хаётда дадил фойдаланишга ўргатиш ҳам жуда мухим эканини тушундим. Бунинг учун таълимий-коррекцион иш мазмунида ўйинларнинг моҳияти доимо диққат марказимизда туриши керак, деб ҳисоблайман.
Болалар сўз бойлиги устида иш­лаш жараёнида қуйидаги вазифалар­ни белгилаб олдим:
Сўзни билишга ўргатиш, сўзни фарқлашга ўргатиш, бир-бирига ўхшаган сўзларни ажратишга ўрга­тиш.
Тўғри ва нотўғри талаффуз этилган сўзларни фарқлай олишга ўрга­тиш.
Нофаол (ички) луғатни ривож­лантириш.
Сўзларни белгиларига кўра аж­ратишга ўргатиш.
Сўзларнинг турли маъноларини билишга ўргатиш.
Сўзларни таққослаш ва қиёслашга ўргатиш (тузилиши ва маъно жиҳатидан бир-бирига ўхшаш ва қарама-қарши сўзлар).
Сўзларнинг маънодошлигини билишларига эришиш.
Сўз топишга ўргатиш.
Ўйинлар - нутқида нуқсони бор болалар билан олиб бориладиган коррекцион таълимий ишнинг самарали воситасидир. Иш тажрибамда ўйинлардан фойдаланиб, қуйидаги хулосаларга келдим:

  • ўйинлар вақт жиҳатидан кўп бўлмаслиги маъқул (10-15 дақиқа), шунда боланинг ўйинга нисбатан қизиқиши сўниб қолмайди, у белгиланган вақт ичида фаоллигини йўқотмайди;

  • ўйинлар шошмасдан ўтказилса, бола топшириқни тушуниб, мустақил бажаришга дадил киришар экан, хато қилган бўлса, тузатишга улгуради;

  • уйин жонли, қизиқарли, таркибида мусобақа элементлари бўлса, рағбатлантиришлар киритилса - бола иштиёқ билан ўйнайди, педагог томонидан белгиланган билим, малакаларни ўзлаштириши енгиллашади;

  • ўйинлар кун давомида машғулотлар жараёнида, машғулотлар орасида, сайрда, кечки соатларда ўринли ва унумли, режа асосида, оқилона ўтказилса, коррекцион самараси ҳам ошади.

  • ўйинда болаларнинг нутқ малакасини мустаҳкамлабгина қолмай, ҳаракат фаолиятини ҳам ривожлантириш мумкин;

  • ўйинда бола ўзи ва тенгдошларининг иштирокини баҳолаш имкониятига эга бўлиши мақсадга мувофиқ;

  • ўйинда педагог хам болалар билан баравар иштирок этса, ҳамкорликдаги фаолиятнинг самараси кутилгандан зиёда бўлади.

Шундай экан, таълим жараёнини сифат жиҳатдан юксалтириш, унинг мазмунини бойитиш, самарадорлигини ошириш, ёш авлодни таълимнинг кейинги босқичида ҳеч бир муаммосиз билим олишни давом эттирадиган болалар илиб етиштиришимиз учун энг замонавий услубларни кенг қўллашимиз зарур. Хусусан, замона­вий ахборот технологияларини таълим-тарбия жараёнига жадал жорий этиш шу куннинг муҳим вазифаларидан эканин чуқур ҳис қилишимиз лозим.

Download 310,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish