Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


КИРИШ Мавзунинг долзарблиги



Download 310,5 Kb.
bet2/10
Sana24.02.2022
Hajmi310,5 Kb.
#225607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
X.Saidaxmedova

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Бола шахсини ривожлантиришга йўналтирилган таълим болага қизиқиши ва эҳтиёжига кўра ўқув дастурини танлаш ҳуқуқини, муносабат ва мулоқот қилиш кўникма ва малакаларини такомиллаштириш имкониятларини беради. Ушбу таълим болага мушоҳада қилиш, ўз амалий фаолиятида синаб кўриш, янги ғоя ва фикрларни билдириш, мавжуд муаммолар ечимининг самарали йўлларини қидириш учун эркинлик беради, болаларнинг ижодий, танқидий тафаккурини ривожлантиради.
Болага йўналтирилган таълим марказида ўсаётган инсон, унинг ўз имкониятларини тўла намоён этишга интилиши, янги тажрибани қабул қилиши, турли ҳаётий вазиятларда онгли равишда ва масъулиятли қарор қабул қилишга қодирлиги туради. “Ривожланиш”, “Эркинлик”, “Мустақиллик”, “Ижод”, “Ўзига хослик” шахсга йўналтирилган таълимнинг калит сўзлари ҳисобланади.
Болага йўналтирилган таълимнинг ўзига хослиги шундаки, бола кимнингдир истаги, буюртмасига кўра эмас, ўз имкониятлари, салоҳияти, табиати хусусиятларига мос равишда шаклланади.
Шахсга йўналтирилган таълимнинг марказида ўсаётган инсон, унинг ўз имкониятларини тўла намоён этишга интилиши, янги тажрибани қабул қилиши, турли ҳаётий вазиятларда онгли равишда ва масъулиятли қарор қабул қилишга қодирлиги туради.
Мактабгача таълим мазмуни ва методлари бола шахсини шаклланиши, уни мустақил шахс сифатида тан олиниш жараёнлари кечадиган ривожлантирувчи муҳитда ташкил этилади.
Болага йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи муҳитнинг аҳамияти ниҳоятда катта.
Мактабгача таълим ташкилотида болаларни хар томонлама ривожланишида предметли муҳит асосий омиллардан биридир. Мактабгача ёшдаги болалар хар бир ёшда ўзини ўраб турган мухитдан айнан ўзини қизиқтирган ҳаётий малакани олади. Муҳит қанчалик тоза ва мусаффо бўлса боланинг инсон сифатида шаклланишида шундай тоза ва мусаффо таъсир кўрсатади. Лекин бу жараённинг ўзига хос қонуниятлари мавжуд. Демак, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли ривожлантиришда катталарнинг улар билан мазмунли суҳбатлари ва болаликнинг предметли муҳити билан бойитиш зарур. Бу болаликнинг предметли муҳити ҳисобланади.
Шундай қилиб, предметли муҳит, ўйинчоқлар, ўйин воситалари, моддий ресурслар, жиҳозлар, кўргазмали қуроллар ёрдамида болани ақлий, жисмоний, психологик ривожлантиришга педагогик таъсир ўтказишни англатади.
Болани ривожлантирувчи муҳит мазмун-моҳиятига кўра болани ақлий, жисмоний ва психологик ривожланишини таъминлаши, такомиллаштириши, пиравард натижада болаликни ривожлантиришнинг предметли муҳитига қўйилган педагогик талаб ва мақсадни рўёбга чиқариши керак. Предметли муҳитни педагогик жараёнда мувоффақиятли қўлланма учун унинг вариативлигини таъминлаш керак.
Боланинг ижодий ривожлантиришда янги аҳборот технологияларини, шу жумладан компьютерларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу воситалар ёрдамида болага ақлий, аҳлоқий, маърифий маълумотлар ўйин ва ўйин воситалари орқали кириб боради.
Энг аввало мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантирувчи муҳитнинг изчиллиги таъминланиши, болалар боғчасида тарбияланувчиларнинг ёш хусусияти инобатга олинган ва таянч дастур талабларини сифатли ва мазмунли бажарилишига хизмат қилиши лозим.
Бугунги болалар ўзининг кундалик хаётида турли-туман ўзгаришларга дуч келадилар. Дунёда рўй бераётган ўзгаришлар болаларда муттасил ўқишга интилишни тарбиялашни, ўзгараётган дунёда зарур бўладиган қобилиятларни ривожлантиришни талаб қилади.
Агар бола мунтазам тарзда фойдали ва қизиқарли иш билан банд бўлса, бу педагогнинг ютуғидир. Фаол, ташаббускор бола ўзи меҳрибонлик, рағбат билан қамраб олинган самимий мактабгача таълим ташкилотси ва оилада камол топади. Мактабгача таълим ташкилотсида барча яхши нарсалар болалар учун бўлмоғи зарур.
Болдаларнинг тўлақонли ривожланиши фақат унинг ички дунёси эмас, балки унга кенг имконият ва катталар дунёси керак бўлади. Шу боисдан ҳам мактабгача таълим ташкилотсида предметли муҳит бола ҳаракатланиши учун барча имкониятлар манбаи бўлмоғи зарур. Болалар нима билан шуғулланишларини эса ўзлари танлаб олишлари учун муайян вақтажратишлари лозим.

Download 310,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish