Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Мактабгача таълим ташкилотида ривожлантирувчи педагогик муҳитнинг сифатлари



Download 310,5 Kb.
bet4/10
Sana24.02.2022
Hajmi310,5 Kb.
#225607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
X.Saidaxmedova

1.2.Мактабгача таълим ташкилотида ривожлантирувчи педагогик муҳитнинг сифатлари


  1. Болалар ёшига мослиги. Мактабгача таълим ташкилотининг гуруҳ хоналарида ташкил этиладиган марказларнинг жиҳозлари болалар ёшига мос равишда танлаб олинади. Болалар бу буюмлардан мустақил фойдаланишлари имконият яратилади.

  2. Эстетик жиҳатдан кўркамлиги. Фаоллик марказларини жиҳозлашда ёрқин ранглар, эстетик талабларга жавоб берувчи жиҳозлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу болаларни бадиий дидларини ўстиришга, эстетик жиҳатдан ривожлантиришга ёрдам беради.

  3. Гигиеник талабларга жавоб бериши. Бунда болалар ўйин жараёнида фойдаланадиган жиҳозлар, ўйинчоқлар тоза бўлиши, болаларга зарар етказмаслиги, гигиеник талабларга жавоб беришини назарда тутилади.

  4. Тинчлик ва хавфсизликни таъминланганлиги. Мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи энг аввало болаларнинг жисмоний ва эмоционал хавфсизлиги учун жавоб беради. Бунда гуруҳдаги фаоллик марказларига жойлаштирилган, болалар фойдаланадиган жиҳозларнинг болалар ҳаёти ва соғлигига зарар етказмаслиги, гуруҳларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган махсус дори-дармон қутиси мавжудлиги инобатга олинади.

  5. Ҳаммабоплиги. Мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган ривожлантирувчи педагогик муҳитдан, жумладан, фаоллик марказларидан гуруҳ тарбияланувчиларининг барчаси фойдаланиши мумкинлигини назарда тутади.

  6. Болалар руҳиятига мослиги. Тарбияланувчиларнинг фаоллик марказларида олиб бораётган фаолиятлари уларнинг руҳиятида юз бераётган кечинмаларни ифодалашга хизмат қилади.

  7. Ривожлантирувчи аҳамиятга эгалиги. Ривожлантирувчи муҳит учун танлаб олинган турли-туман материаллар болаларнинг мустақил ижодий қобилиятларини намойиш этишга имкон яратувчи, мустақил ишлашга интилишларини рағбатлантирувчи, уларнинг билим ва малакаларини бойитишга ёрдам берувчи ҳамда болаларни маънан ва жисмонан ривожлантирувчи муҳим аҳамиятга эга.

Мактабгача ёшдаги боланинг тўлақонли ривожланиши учун ривожлантирувчи – предметли ўйин муҳити ва катталарнинг улар билан мазмунан бой мулоқоти ягоналиги зарур омил бўлиб ҳисобланади. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити – мактабгача ёшдаги болани жисмонан, маънан, шунингдек, интеллектуал ривожлантириш мазмунини моделлаштириш вазифасини бажарувчи атроф–муҳитдаги нарсалар тизимидир.
Мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар, барча соҳалардаги ривожланишлар мактабгача таълим ташкилотларида ҳам туб ўзгаришларга эришишни тақозо этмоқда. Мактабгача таълим ташкилотларида яратилган ривожлантирувчи муҳит мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва «Болажон» дастури вазифаларини сифатли, узлуксиз, изчил ҳамда болаларнинг ёш жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда босқичма – босқич амалга оширишга хизмат қилиши лозим. Ривожлантирувчи предметли муҳит боланинг ақлий фикрлаш, бошланғич ташаббускорлигини ўстириш, ўзлаштирган билимларини амалда қўллашга фаол харакат қилишидаги асосий воситадир.
Бола амал қиладиган предметли муҳит ундаги билим ва кўникмани амалиётда қўллаш учун битмас-туганмас ахборот манбаи бўлиши, бола эҳтиёжини қондирувчи, уни мантиқан фикрлашга, мустақил равишда янгилик яратишга ундовчи, боладаги малакани янада такомиллаштирувчи манбага айланиши зарур. Ривожлантирувчи муҳит мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ўз қобилияти ва имкониятларини, исътедодларини намойиш эта оладиган маданий-маърифий марказ сифатида шаклланмоғи керак. Боланинг мунтазам тарзда фойдали ва қизиқарли машғулот билан банд бўлишини таъминлайдиган муҳитни яратиш учун жамоадан юксак ижодкорлик билан меҳнат қилиш талаб этилади. Болаликнинг предметли муҳити ёш, навқирон авлоднинг шакллануви учун зарур бўлган барча ахборот ва маълумотларни ўз ичига олади.
Бола ривожланишининг предметли муҳити бола ва унинг шахси тўлақонли ривожланишини таъминловчи яхлит бир тизим бўлиб, унда бола хозирги замон талаблари даражасида жисмоний, эстетик, ақлий, ижтимоий тарзда тўлиқ ривожланади. Ривожлантирувчи предметли муҳит болалар шахсини, кобилиятларини ривожлантириш жараёнини тезлаштириш учунгина хизмат қилиб қолмай, болаларни ижодкорликка, ташаббускорликка, мустақил изланишга, ўз кучига ишонишларига, янгиликларга интилишларига, яратувчанликка ундайди.
Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳитига қўйиладиган талабларнинг энг муҳими - шу муҳитнинг ривожлантирувчи характерлигидадир. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити шундай ташкил этилмоғи керакки, у ерда ҳар бир боланинг ижодий фаолияти учун шароитлар яратилган бўлсин. Шунингдек, бола интеллектуал тараққиётига, унинг жисмонан, руҳан ўсишига мазмунан ёндошган бўлиши ҳам зарур. Шунингдек, ривожлантирувчи предметли ўйин муҳитининг ахборот билан тўйинган бўлиши, мактабгача ёшдаги бола ривожининг турли босқичларида ўзига хос мазмунда бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бола бу муҳитдан ўз ёшига хос маълумотларни олиши керак. Нарса-ходисалар мазмун жиҳатдан мактабгача ёшдаги болалар тушунчасига мувофиқ бўлиши билан бирга, уларнинг тасаввурини бойитиши ҳам керак.
Мазкур муҳитининг ривожлантирувчи вазифаси - боланинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий, ҳам ахлоқий, ҳам ақлий ривожланишини таъминлашдан иборат. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳитига қўйиладиган талаблардан яна бири - унинг муқобил (вариатив)лигидир. Мактабгача таълим ташкилотсининг типи, у ердаги таълим-тарбиявий жараён мазмуни, маданий, бадиий анъаналар, ташкилотнинг жойлашган жойи, болалар, ота-оналар ҳамда педагоглар контингенти ҳисобга олиниб, мазкур муҳитнинг тузилиши, мазмуни ҳам турлича бўлиши табиий.
Шундай экан, мактабгача таълим ташкилотсида ривожлантирувчи предметли ўйин муҳитини яратиш жараёни психолог, педагог, дизайнер маслаҳатига биноан ташкил этилиши керак. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳитининг ҳар бир компоненти қулайлик тамойили, бола ривожланишининг асосий қонуниятларига мос келиши керак. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳитининг шу талаблар нуқтаи назаридан келиб чиқиб яратилиши бола фаолиятини қизиқарли, сермаҳсул қилади, педагог меҳнати самарадорлигини таъминлайди, болани ҳам педагогни ижодкорликка сафарбар қилади. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити турли ёшдаги болалар тарбиясига оид педагогик вазифалар ва фаолиятни ривожлантириш қонуниятларига жавоб бериб, предметли ўйин муҳитининг ягона тизимидан иборат бўлади.
Мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган ўйинлар мустақил ва таълимий кўринишда бўлиб, бола ривожланишида ўзига ҳос вазифани бажаради. Чунки, бу ёшдаги боланинг етук ижодий ривожланишини таъминлаш учун, аввало, уни ўраб турган муҳит ва катталар ҳамда болаларнинг ўзаро мазмунли мулоқоти муҳим аҳамиятга эга. Ривожлантирувчи предметли муҳитнинг асосий таркибий кисми:

  • ландшафт-архитектура объектлари;

  • табиий-экологик объектлар;

  • бадиий студиялар;

  • ўйин майдончаси;

  • спорт майдончаси;

  • йирик қурилмалар;

  • ўйинчокларнинг мазмунли тўпламлари кабилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ. МТМда ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити таркиби:

  • ўйин жойи (зонаси);

  • ўйин анжомлари;

  • ўйинчоқлар;

  • ўйинлар, ўйин материаллари.

Мазкур муҳитни яратиш тамойиллари:

  • танлаш эркинлиги;

  • универсаллик, ўзгарувчанлик;

  • динамикага эгалик;

  • тизимлилик, мувофиқлик;

  • қизиқарлилиги.

Ривожлантирувчи предметли муҳитнинг сифатлари қуйидагилар:

  • ривожлантирувчи;

  • ёшига мослиги;

  • руҳиятга мослиги;

  • эстетикаси;

  • гигиенаси;

  • ишончлилиги, хавфсизлиги;

  • ҳаммабоплиги.

Боланинг етук ижодий ривожланишини таъминлаш учун ривожлантирувчи муҳит ва катталар ҳамда болаларнинг мазмунли ўзаро мулоқотининг бирлиги ўрнатилиши зарур.



Download 310,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish