Ўзбекистон республикаси маъданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти андрис э. Р., ҚУдратов р. Қ


Енгил атлетик сакраш турларига характеристика



Download 0,81 Mb.
bet25/34
Sana26.05.2022
Hajmi0,81 Mb.
#609501
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
7-мавзу

Сакраш техникаси асослари.
Енгил атлетик сакраш турларига характеристика

Енгил атлетик сакрашни қўйидаги турлари бор ва улар ҳар хил усулларда бажарилади.


1. Югуриб келиб баландликка сакраш.
2. Югуриб келиб лангарчўп билан сакраш.
3. Югуриб келиб узунликка сакраш.
4. Югуриб келиб узунликка уч ҳатлаб сакраш.
Югуриб келиб баландликка сакрашнинг «ҳатлаб ўтиш», «тўлқин», «перекидной», «фосбери-флоп» усул-лари мавжуд. Усуллардан «перекидной» ва «фосбери-флоп» энг афзалидир.
Югуриб келиб лангарчўп билан сакрашнинг енгил атлетик сакрашдан фарқи – унинг кўчма таянч-лангарчўп билан бажарилишидадир. У югуриб келишдан, лангарчўпни ерга тираш ва депсинишдан, осилишдан, лангарчўпда сакровчининг кўтарилишидан, планкани айланиб ўтиш ва ерга тушишдан иборат. Бу сакраш фазаларнинг ҳаммаси бир-бирига билан боғлиқ бўлиб, маълум бир ритмда бажарилади. Сакраш натижасида сакровчининг юқорига кўтарилиш тезлигига ва лангар-чўпни қанчалик юқорисидан тута олиши боғлиқ. Булар сакровчининг югуриб келиш охирида эришган тезлигига ва лангарчўпни қанчалик юқорисидан тута олишига боғлиқ. Булар сакровчининг югуриб келиш охирида эришган тезлигига, унинг бўйига, техника элемент-ларининг барчасини аниқ бажарилишига, шунингдек, лангарчўпнинг эгилувчанлигига теранглигига боғлиқдир.
Югуриб келиб узунликка сакрашнинг «оёқларни букиб», «кўкрак кериб», «қайчи» усуллари мавжуд. Буларнинг энг кўп қўлланиладигани «қайчи» усулидир.
Узунликка сакрашда юқори натижага эришиш асосан югуриб келиш натижасида ҳосил қилинган горизонтал тезликка ва депсинишда ҳосил бўлган тезликка боғлиқ. Депсиниш пайтида югуриб келиш тезлиги қанчалик юқори бўлса ва депсиниш қанчалик тез бажарилса, бошланғич учиб чиқиш тезлиги шунча юқори бўлиб,шунчалик узоққа сакралади. Узоққа сакраш сакровчини фазодаги турғунлигига, ерга тушаёгандаги ҳаракатларини қанчалик тўғри бўлишига ҳам боғлиқдир.
Уч хатлаб сакраш- югириб келишдан ва учта кетма-кет сакрашдан иборатдир.
1. Бир оёқдан яна шу оёқнинг ўзига тушиш («сапчиш»дан иборат).
2. Депсиниш оёққа яна депсиниб силкинч оёққа тушиш («қадам»дан иборат).
3. Силкинч оёқда депсиниб иккиоёқда ерга тушиш («сакраш»дан) иборад.
Уч ҳатлаб сакрашда яхши натижа кўрсатиш, асосан югуриб келишда ҳосил бўлган горизонтал тезликка ва депсиниш тезлигига боғлик.
Сакровчининг тезлиги «сапчиш» ва «қадам» охирида оёқни ерга қўйиш вақтида пасаяди. Тезлик қанча кўп тормозланса «сакраш» узоқлиги шунча камаяди.
Сакраш югириб келиб ердан депсиниш натижасида ҳосил бўлганлиги учун, яьни таянчсиз фаза вақти узоклиги билан характерланади. Сакраш турига қараб, у.о.м. учиш фазасида маьлум трактория бўйлаб харакатланади.
Уч хатлаб сакрашнинг айрим хусусиятлари бор. Унда галма-гал таянч ва учиш фазалари бўлади. Лангарчўп билан сакраш фарқ қилади. Бу сакрашнинг қисми таянчи, иккинчиси эса «қўл лангарчўпдан узилган пайдан бошлаб»- таянчсиз.
Сакрашда яхши натижа кўрсатиш, сакровчини гавдасининг боланғич учиш тезлиги билан белгиланади.
Бунда сакровчи сакраш баландлиги ва узунлигини ошира билишига эффетив восита бўладиган ҳаракатлар муҳим роль ўйнайди.
Сакрашни анализ қилишни енгиллаштириш учун уни 4 фазага ажратиш мумкин:
А) югириб келиш ва депсинишга тайёрланиш- югуриш бошланишидан токи оёқни депсиниш жойига кўйгунга қадар.
Б) депсиниш- оёқни депсиниш жойига қўйгандан бошлаб, депсиниш тугашига қадар.
В) учиш- депсинувчи оёқ таянчдан узилган пайдан токи ерга тегишига қадар.
Г) ерга тушиш- теккан пайтдан гавда ҳаракати тулик тўхтагунича.
Энди юқорида қайд этилган фазаларни навбатма- навбат кўриб чикамиз.
Югириб келиш ва депсинишга тайёрланиш. Сакраш учун югура бошлашдан олдин сакровчи югура бошлашдан олдин сакровчи югириб келиш масофасини аниқ белгилаб олиш бирга бутин эьтиборни бажариладиган сакраш машқига жалб қилиши лозим ва фикр- зикрини йиғиб сакрашни бажараётганда максимал куч берадиган булиб олиши керак.
Сакровчининг югура бошлашдан олдинги дастлабки ҳолати ҳар доимбир хил бўлиб, гавда сал олдинга энгашган, оёқлар сал букилган, қўллар ярим букилган булиши керак. Олға томон қараб хаёлни бир жойга тўплаб туриш сакровчининг дастлабки ҳолати тўғрилигини кўрсатади.
Югуриб келишда тезликни тобора ошира бориб, охирги қадамларда энг юқори тезликка эришилади.югириб келишдаги қадамлар харакатининг структураси (баланд-ликка сакрашдан ташкари) қисқа масофада тезланишдек бўлади.
Югириб келишнинг охирги қадамларини бажари-лиши техникасида сакрашнинг ҳар бир турида ўз ҳусуиятларига эга.
Сакровчи югириб келишда горизонтал тезлик ҳосилқилади ва бу тезликни депсиниш пайтида ҳосил бўлган вертикал тезлик бидан боғлаб,тананинг бошланғич кўтарилиш тезлигини ҳосил қилади. Бу эса учиш пайтида тананинг инерция билан оғирлик кучи таьсирида силжишга имкон яратади.
Югириб келиш тезлиги билан депсиниш тезлиги бир-бирига боғлиқдир. Югириб келишнинг депсинишдан олдинги қадамлари қанчалик тез бўлса, депсиниш ҳам тез бўлади.
Сакрашнинг ҳамма турларида оёқ депсиниши жойга тез ва шаҳдам қўйилади. Оёқ ерга тегиш пайтида тўғри бўлиши керак. Шунда оёкнинг таянч фазасидаги катта куч келишига чидаши енгил бўлади, букилгандаги амортиза-цияси тарангроқ бўлади ва ёзилганидаги фойдаси кўпроқ бўлади. Оёқ депсиниш жойига қўйилаётган пайтда таянч нуқтаси ҳамма вақт сакровчи танаси у.о.м. нинг ердаги проекциясидан сал олдинда бўлади. Бу масофа баланд-ликка сакраётганда кўпбўлади,қолган сакраш турларида эса анча кам бўлади.
Депсиниш бурчаги қанчалик катта бўлиши керак бўлса, оёқ хам шунча олдинроқ қўйилади ва таянч нуқтасидан сакровчи гавдаси у.о.м. нинг проекциясигача масофа хам шунча кўп бўлади. Масофа ортган сари, горизантал тезликнинг вертикал тезликка ўтиш йўли орта боради.
Депсиниш. Депсиниш жойига қўйилаётган пайтдан қарийб тик оёқ букилади. Шу пайтда сакровчини тос-сон бўғими ҳам букилади. Шу вақтнинг ўзида умуртқа поғонаси ҳам озроқ букилиши мумкин ва сакровчининг у.о.м. пасаяди, тана тикланиши билан эса у.о.м. қутарилади. Сакровчининг у.о.м. энг пастки ҳолатдан энг юкори холатга етгунча мушакларнинг иши натижасида тана массаси депсиниш фазасида тезлик билан силтий бошлайди ваш у пайтда вертикал пайдо бўлади.
Югуриб келиб сакрашда, депсинишдан олдин таянч оёқ тизза бўғимида 135-1400 гача букилади.
Югуриб келиб сакрашнинг барча турларида оёқни силкиш ҳаракати муҳимдир. Унинг ҳаракат механизми қулга силкиб кўтариш механизми билан бир хилда. Аммо мускуллар кучи ва силкинадиган оёқ массаси катта бўлгани, шунингдек, силкитиш, силкиниш йўли узун бўлгани учун бунинг роли жуда каттадир. Силкинг оёқни силкиб кўтарганда, шу оёқнинг оғирлик маркази тос-сон бўғимидан узоқроқда бўлса, силкишнинг фрйдаси кўпроқ бўлади. Чунки бунда бурчак тезлик бир хил бўлса ҳам тўғри чизиқли тезлик юқори бўлади. Тортиш кучланиши ҳам шунга қараб ортадида, депсиниш фойдалироқ бўлади. Бунинг учун силкиш техникаси яхши билиши ва мускуллар кучли бўлиши керак.
Тўғри оёқни силкиб кўтариш фақат югуриб келиб баландликка сакрашда (перекидной перекат, хатлаб ўтиш усулларида) керак; бундай харакат планка устидан ўтиш учун жуда қулайдир. Узунликка уч хатлаб ва лангарчўп билан сакрашда букилган оёқ силкинади, аммо силкиш тезлиги баландликка сакрашдагига нисбатан анча юқори бўлади.
Тезликка эришилганда оёқни силкишдан яхши фойдаланишга эришиш учун, мускулларни куч берадиган йўлини мумкин қадар узайтириш лозим. Сўнгра қадамларнинг учиш фазаси тамом бўлишидан сал олдинроқ силкинган оёқ пастга томонга ҳаракат қилишидан унумли фойдаланиш лозим.
Сакровчиларни сакрашдаги депсиниш фазасида депсинувчи ва силкинувчи оёқлар катта иш бажаради. Шунинг учун сакровчи силкинувчи оёқ билан актив ҳаракат қилиш керак. Оёқ силкишнинг биомеханик ва психологик нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга. Сакровчи рёқни тез силташга интилиб, депсинувчи оёқ тезроқ тўғриланишига таъсир қилади ва анча фойдали депсинади.
Депсиниш охирида тананинг у.о.м. юқори кўтарилиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, депсиниш тугалланиш пайтида оёқ билан гавда тўла тўғриланиши, елка билан қўллар кўтарилиши, шунингдек, силкинувчи оёқ юқори ҳолатда бўлиши тананинг у.о.м. учиш олдидан энг юқорига кўтарилади. Шундан сўнг тананинг учиши анча юқори кўтарилишга сабаб бўлади.
Депсиниш ҳар доим уфққа нисбатан маълум бурчак ҳосил қилиб йўналган бўлади. Депсиниш бурчагини кўпинча депсинишнинг якунловчи пайтида, депсинувчи оёқнинг оғиш бурчаги билан аниқланади.
Депсиниш бурчаги депсиниш вақтида тана у.о.м. таянчига нисбатан вертикал бўлиши керак ва депсиниш таянч сатҳидан қанча нари чақирилса, депсиниш шунча ўткир бурчак ҳосил қилиди.
Учиш. Депсинишдан кейин тананинг у.о.м. маълум траектория бўйлаб ҳаракат қилади. Бу траектор учиб чиқиш бурчагида, бошланғич тезликка ва ҳованинг қаршилигига боғлиқдир.
Учиб чиқиш бурчаги якуний тезлик йўналлиши билан горизонт ўртасида ҳосил бўлади. Бу бурчак депсиниш охирида сакровчининг горизантал ва кўтарувчи тезлиги бир-бирига қандай нисбатан экани боғлиқ.
Югуриб келиб баландликка сакрашда горизантал тезликнинг кўпроқ қисми вертикал тезликка айланади, шунинг учун бунда учиб чиқиш бурчаги катта (60-650) бўлади. Югуриб келиб узунликка сакрашда горизантал тезлик вертикал тезликка нисбатан анча катта, шунинг учун учиб чиқиш бурчаги 450 дан анча кичик (20-290) бўлади. Сакраш турларида якуний тезлик депсиниш охиридаги ташкил этувчи тезликларнинг энг каттасидан сал ортиқроқ бўлади.
Сакровчи танаси у.о.м. нинг бошланғич учиш тезлиги бўлган якуний тезликни аниқлаш учун, гавда у.о.м. нинг вертикал ва горизонтал тезликлари миқдорини билиш керак. Депсиниш натижаисда сакровчидан вертикал учиш тезлигини пайдо бўлади. Бу бошланғич тезлик қуйидаги формула билан аниқланади:



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish