Енгил атлетикада югуришлар техникасини ўрганиш
Югуриш - енгил атлетикачиларнинг мустақил турини ва кўпгина бошқа спорт турларининг таркибий қисмини ташкил қилади. Югуришнинг тўртта тури бор: текис югуриш - 400 м гача қисқа масофалар; ўрта масофалардаги - 800 ва 1500 м; узун масофадаги 10.000 м; ўрта узоқ масофадаги ва марофонча югуриш - 42 км 195 м. Табиий ва сунъий тўсиқлардан ошиб югуриш - 100 м (аёллар), 110 м (эркаклар), 400 м (эркаклар ва аёллар) ва 3000 м тўсиқлар оша (эркаклар). Жойларда югуриш - кросслар: эстафетали югуриш 4х200 м, 4х100 м, 4х400 м, 3х800 м, 4х1500 м.
Спортчи югуриш техникасини ўрганишда юришни тузилишига оёқларнинг ҳаракати ва уларни тупроққа қўйиш усули, гавда, қўлнинг ҳолати ва ҳаракати, югуриш ритми ва нафас олиш тўғрисидаги аниқ тушунчага эга бўлишлари зарур.
Югуриш старт ва стартдан чиқиб тезланиш, масофадаги ҳаракатларни (тўғри ёки қайрилишдаги) ва маррадан ўтишни ўз ичига олади.
Қисқа ва ўрта масофалардаги югуришлар техни-касининг умумий тузилиши ўхшаш бўлса ҳам айрим вақтларда фарқланади. Масалан, қисқа масофадаги югуришни ҳама ҳаракатлари, стартдан финишгача ўрта масофадагидан кўра тезроқ бажарилади. Гавдани олдинга энгашиши кўпроқ бўлиб, қадамлар кенгилиги ва қўлларнинг амплитудаси кенгаяди.
Ҳар қандай киши ҳам югуриш техникасининг у ёки бу босқичда бажара олади, шунинг учун машғулотларда югуриш малакасини янада такомиллаштирилади ва техниканинг камчиликлари тузатилади. Югуриш техникасида аниқланган камчиликлар махсус югуриш машқлари орқали йўқотилади.
Қўйидаги кетма-кетлик тавсия қилинади:
1. Ҳар бир шуғулланувчини югуриш хусусиятлари билан танишиб, асосий шахсий камчиликларини аниқлаш.
2. Шуғулланувчиларда югуриш техникаси ҳақида тўғри тушунча ҳосил қилиш. Бунинг учун югуриш техникасининг асослари билан танишиш, ҳаракатларининг даврлари ва фазаларини фарқлаш, югуриб кетаётгандаги хатосини аниқлашга ўргатиш.
3. Тўғри масофада югуриш техникасини ўргатиш. Бу мақсадда махсус югуриш машқларини ўргатиш.
4. Қайрилишдаги югуриш техникасини ўргатиш: доира бўйича югуриш, масофа бўлакларини тўғри, кейин қайрилишга кириш билан югуриш, қайрилишдан тўғри масофага чиқиш билан югуриш.
5. Юқори стартга ва стартдан чиқиб тезланиш техникасига ўргатиш.
6. Паст стартга ва стартдан чиқиб тезланиш техникасини ўргатиш.
7. Старт тезланишидан масофага югуришга ўтишни ўргатиш.
8. Қайрилишдан чиқиб, масофани тўғри қисмига ўтишда тўғри югуришга ўргатиш.
9. Финиш кучланишига (ленточкага) ўргатиш.
10. Югуриш техникасини бутунлигича такомиллаш-тириш.
Югуриш техникасини ўзлаштиришда қўлланиладиган машқлар: бир текисда тезланиш билан югуриш; 15-20 м бўлак масофани қайта тезланиш ва улар ўртасида эркин югуриш; қайрилишдаги йўлакчада бир текисда югуриш; тўғри йўлакчани охирида югуришни бошлаб, қайрилиш-даги йўлакчадан бир текис тезликда югуриш: қайрилишни охиридан югуришни бошлаб, 20-30 м тўғри йўлакчада югуриш.
Махсус югуриш машқлари: сонни юқори кўтариб югуриш ва йўлакчага оёқни «эшкак эшгандек» қўйиш; сонни орқага қолдириш ва болдирни силташ билан югуриш; ён томонга оёқларни чалаштирмасдан югуриш; сонни юқори кўтариб югуриш ва болдирни орқасини силташ билан югуриш («Колесо»); югуришдагидек турган жойдан қўллар ҳаракати.
Енгил атлетика югуришларида тезкор-кучлилик, чидамлилик ва ҳаракат техникасини ривожланиш босқичини ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади. Шунинг учун, югурувчи доимий равишда бу қобилиятларни ошириши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |