Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


тиббий – биологик воситалари



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/62
Sana12.07.2022
Hajmi1,08 Mb.
#782080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   62
Bog'liq
Goncharova O V 2005 Yosh sportchilarni jismoniy qobilyatlarini rivojlantirish

тиббий – биологик воситалари
сира-
сига: спортчининг оқилона суткалик режими ва шахсий гигиенаси, 
машғулот ўтказиладиган жойни гигиеник таъминлаш, спорт жиҳоз-
лари ва асбоб-ускуналарининг гигиеник ҳолати; биологик қиммати 
юқори озиқ-овқатлардан (оқсилли препаратлар, спорт ичимликлари, 
кислородли коктейллар ва ҳ.к) фойдаланиб оқилона овқатланиш; 
кислороддан нафас олиш, сунъий ионлаштирилган ҳаводан нафас 
олиш (аэроионизация); сув муолажалари (душ, ванна, ҳаммом); 
физиомуолажалар 
(ультрабинафша 
нурлари 
олиш, 
ёруғлик 
(иссиқлик) таъсири, ультратовуш, қисқа тўлқинли диатермия); бо-
сим, кислород миқдори, ҳароратни ўлчаб ўзгартириладиган баро-
камера ва термокамерада бўлиш, электр таъсир ўтказиш (электр 
уйқу, асаб-мушак тизимига электр таъсир кўрсатиш, тананинг 
биологик фаол нуқталарига электр таъсир кўрсатиш – электро-
пунктуация); уқалаш ва ўз-ўзини уқалашнинг ҳар хил турлари (қўл 
билан, асбоблар билан – вибрацияли (титратиб), пневмоуқалаш, 
сувли уқалаш ва ҳ.к.). 
Руҳий таъсир кўрсатиш воситалари
анча хилма-хил. 
Уларнинг энг муҳимлари қуйидагилардир: идеомотор машқлар 
(ҳаракат фаолиятини бажаришдан аввал унинг ҳал қилувчи босқич-
ларига алоҳида диққат қилган ҳолда тасаввурда амалга ошириш); 
ишонтиришга асосланаган уйқу – ҳордиқ; мушак релаксацияси; 
аутоген руҳий-мушак машқлари; мусиқа (одатдаги, рангли мусиқа); 
яширин титрли фильмларни томоша қилиш; турмуш ва бўш вақтни 
ташкил этиш («руҳий енгиллик бериш» хоналарини яратиш); руҳий 
гигиена қоидаларига риоя қилиш. 
Моддий-техника воситаларига
спорт тренажёрлари, ихти-
сослаштирилган асбоб-ускуналар, назорат ва ахборот аппаратлари 
киради. Уларни вазифасига кўра шартли равишда қуйидаги гуруҳ-
ларга тақсимлаш мумкин:
1. Бажарилган ҳаракатлар тўғрисида ахборот берадиган техник 
воситалар. Уларга мисол тариқасида «тезкор ахборот» асбобларини 
келтириш мумкинки, бундай асбоблар жуда кўп миқдорда 


11 
В.С.Фарфель ташаббуси ва раҳбарлиги остида ишлаб чиқилган эди. 
Улар машқни бажариш давомида ёки ундан кейин гавданинг ҳолати, 
ҳаракат тезлиги, суръати ва ритми, кучланиш катталиги ҳақида 
ахборот олиш учун қўлланилади. Спортчининг назорат қилинаётган 
ҳаракатлари ўлчами тўғрисидаги ахборот улар онгига ҳаракат-
ларнинг миқдорий ва сифат хусусиятларини етказиш ҳамда уларга 
ҳатто энг тажрибали тренер томонидан нутқ ахборотларини 
етказишнинг оддий усулларида мумкин бўлмаган аниқ таҳрирлар 
киритиш имконини беради. 
2. Спортчи ҳаракатларини, ўзини тутишини ёки шуғулланув-
чилар организмидаги режалаштирилган физиологик силжишларни 
дастурлаштириш бўйича техник воситалар. Булар, хусусан, товуш, 
ёруғлик, авто ва кардиолидерларга ўхшаш турли режалаштириш 
қурилмалари бўлиб, улар спортчига ташқи (тезлик, суръат, машқ 
бажариш муддати) ёки ички юклама катталиклари (ЮҚС нинг 
муайян суръати); спорт ўйинлари ва яккакураш спорт турларида 
ўйин ёки жанг вазиятлари ҳамда жавоб ҳаракатларини моделловчи 
техник қурилмалардир. 
3. Асосан: а) ҳаракатлар техникаси ва тактик кўникмаларни 
ўрганиш, такомиллаштириш учун; б) мусобақа машқига яқин ҳара-
кат фаолияти тузилишида махсус жисмоний тайёргарликни тако-
миллаштириш учун мўлжалланган тренажёр қурилмалар. Масалан, 
сакровчи ва улоқтирувчилар учун тебранма ва маятниксимон тре-
нажёрлар, сузувчиларнинг куч тайёргарлиги учун изокинетик тре-
нажёрлар, қаршиликни ўлчаб беришга мослаштирилган эшкаксимон 
тренажёрлар ва ҳ.к. 
Юқорида санаб ўтилган воситалардан мажмуали фойдаланиш 
ёш спортчиларнинг спорт машғулотлари жараёнидаги вазифаларни 
самарали ҳал қилишнинг зарурий шартидир. 


12 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish