41. Жиноят-процессуал қонунчилигига кўра суднинг қонуний кучга кирган ҳукми устидан кассация тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Ҳукм устидан кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби ва муддатини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.
500-модда. Кассация шикоятини, протестини бериш тартиби ва муддатлари
Кассация шикояти, протести бевосита кассация инстанцияси судига — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.
Агар шикоятда, протестда қуйидаги масалалар қўйилган бўлса, ишни кассация тартибида қайта кўришга фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бир йил ичида йўл қўйилади:
1) оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги тўғрисида;
2) жазони кучайтириш тўғрисида ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгартиришлар ҳақида;
3) оқлов ҳукмини ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш тўғрисида.
42. Жиноят-процессуал қонунчилигига кўра ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлигигини текшириш тури сифатида кассация инстанциясида иш юритиш ҳам белгиланган.
Кассация инстанцияси судида жиноят ишини кўриш тартибини баён қилинг.
5097-модда. Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриш тартиби
Кассация инстанцияси судининг мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай жиноят иши ва кимнинг кассация шикояти, протести бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.
Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда илтимосномалар бор-йўқлигини, кассация шикоятида, протестида баён этилган илтимосларни қувватлашини ёки қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимослар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради.
Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция, апелляция инстанцияси суди ҳукми, ажримининг, кассация шикоятининг, протестнинг мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади.
Судьянинг маърузасидан кейин суд кассация шикояти, протестини берган тарафларнинг маърузаларини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади. Бир нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда сўзга чиқиш навбати тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Агар берилган кассация шикоятлари орасида прокурорнинг кассация протести бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади.
Кассация инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор кўриб чиқилаётган кассация шикоятлари юзасидан фикрини билдиради, протестда кўрсатилган важларни баён этади.
Шундан кейин суд иш материаллари бўйича далилларни текширишга ўтади. Тарафлар кассация инстанцияси судига кассация шикоятида, протестида келтирилган важларни тасдиқлаб ёки инкор этиб, қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
Суд муҳокамаси якунланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасига ўтади.
Тарафларнинг маърузалари тугаганидан кейин суд маслаҳатхонага киради.
Кассация инстанцияси судининг қарори ушбу Кодекснинг 49731-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Кассация инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 49731-моддаси қоидаларига кўра амалга оширилади.
Суд муҳокамасининг бориши ва мазмуни ҳақида суд мажлисининг баённомаси тузилади. Баённома ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатда тайёрланиши керак. Баённома билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ва зарурат бўлганда ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда унга доир ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |