Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ –



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet302/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ –
 
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ 
АСОСИ СИФАТИДА
 
 
Вафоев Б.Р
. 

 
ТДИУ “Рақамли иқтисодиёт 
 
ва ахборот технологиялари”кафедраси доц
.
, и.ф.н.
 
Одинаев М.Х
. 

 
ТДИУ
 
“Рақамли иқтисодиёт ва ахборот 
 
технологиялари” кафедраси ассистенти
 
Бугун xaбaрдoрлик, етaрли axбoрoт эгaсигa бўлган тaлaб ва эҳтиёж ҳaр 
қaчoнгидaн кўрa oртгaнлиги ҳaқиқaт. Бинoбaрин, жaмиятни axбoрoтлaштириш 
ва рақамлаштириш тoбoрa муҳим aҳaмият кaсб этиб, ҳaётий зaрурaтгa 
aйлaнмoқдa. Бу бутун жaҳoн ҳaмжaмиятигa xoс бўлган қoнуний вa oбъектив 
жaрaёндир. Бугунги кунда мaзкур жaрaён инсoн фaoлиятининг бaрчa 
жaбҳaлaрини қaмрaб oлди.
Шу жиҳатдан қараганда, мaркeтинг тизимидa axбoрoт aсoсий aҳaмиятгa эгa, 
чунки ҳaр қaндaй мaркeтинг фaoлияти бoзoрдa вужудгa кeладигaн aниқ вaзиятни 
билишгa aсoслaнaди. Ҳозирги кунда маркетинг ахборотлари жуда қиммат 
баҳоланади. Эътиборлиси шуки, ушбу қиймат доим ўсиб боради. Бир томондан, 
бу давлат ҳудуди билан чегараланган минтақавий маркетингдан глобал рақамли 
маркетингга ўтиш билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан эса, бозорнинг 
ривожланиши ва технологияларнинг такомиллашишига боғлиқ бўлади. Бунда 
истеъмолчилар ўз талабларини тўла қондира оладиган товар ва хизматларни 
танлаш имкониятига эга бўладилар. 
Рақамли иқтисодиёт шароитида замонавий ахборот тизими ва рақамли 
технологиялардан фойдаланиш бозор муносабатлари шиддат билан тараққий 
этаётган шароитда маркетинг ва самарали бошқарувнинг муҳим элементларидан 
бири бўлиб бормоқда. Бошқарув қарорларини қабул қилиш, прогнозлаш ва 
таҳлил қилишда фойдаланиладиган ички ва ташқи ахборотлар оқимини 
оширишни назорат қилишда кўпроқ замонавий ахборот тизими ва 
технологиялари ёрдамидан фойдаланилади. 
Тадқиқотлар кўрсатишича, маркетинг фаолиятини ахборот билан 
таъминлашнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш қатор 
вазифаларни ҳал этиш заруратини келтириб чиқаради. Булар: қарор қабул қилиш 
жараёнларида ахборотлар ролини аниқлашга назарий ёндашувни ўрганиш; 
корхонанинг маркетинг ахборотларига бўлган эҳтиёжини асослаш; маркетинг 
ахборот бозорларини ўрганиш; маркетинг ахборот манбалари тавсифларини 


639 
ишлаб чиқиш; маркетинг ахборотлари билан ишлаш усулларини аниқлаш; 
бажарадиган вазифалари ва моҳиятини аниқлаш асосида маркетинг ахборот 
тизимларини (МАТ) яратиш ва уни амалга оширишнинг услубий воситаларини 
асослаш; МАТни қўллашдан келадиган асосий манфаатларни аниқлаш; корхона 
маркетинг фаолияти ўзгаришига таъсир қилувчи ахборот тизимларидан 
фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш.
Қайд
этиш лозимки, маркетинг ва менежмент амалиёти ҳамда назариясида 
бошқарув объекти ва ресурси сифатида ахборотларга бўлган қизиқиш ҳар доим 
ҳам
ортиб боради. Бу эса, маркетинг қарорларида ахборотларнинг таъсирини 
изчил кенгайтириш орқали ифода этилади: қатъий бошқарувда корхонанинг 
ички ва айниқса, ишлаб чиқариш ахборотларидан кенг фойдаланилади; 
корхонанинг бозор шароитига мослашишида ташқи муҳит ҳақидаги ахборотлар 
тизими шаклланади; корхонанинг бозорда фаолият юритишида ахборот тизими 
бошқарув қарорларини қабул қилишга таъсир этувчи воситалар каби 
ривожланиб боради.
Баъзида маркетинг мутахассислари таваккалчилик ва ноаниқлик шароитида 
маркетинг қарорларини қабул қилишга эҳтиёж сезадилар, бунинг сабаби, 
нафақат қарор қабул қилиш механизми ва қонунчилик базаларининг 
такомиллаштирилмаганлиги, балки ахборотларнинг етишмаслиги ва маркетинг 
қарорларини
қўллаб
-
қувватловчи замонавий ахборот тизимларининг мавжуд 
эмаслиги билан изоҳланади.
Таҳлилларга кўра, корхонанинг маркетинг ахборотларига бўлган эҳтиёжини 
аниқлашда мазкур уч масалага эътиборни қаратиш лозим:
Маркетинг қарорлари учун қандай ахборотлар зарур ҳисобланади? 
Менежер маркетинг ахборотларига асосланиб режалаштириш, муаммоларни 
бартараф этиш ва назоратни амалга ошириш учун эҳтиёж сезади. Режалаштириш 
ва назорат учун оддий ҳамда стандарт ахборотлардан фойдаланилади. Бироқ, 
ахборотлар маълум бўлмаган муаммони ҳал этишга қаратилган
бўлса, у ҳолда 
уни излаш тадқиқот объекти бўлиб шаклланади.
Муаммо қанчалик тўғри аниқланган? Баъзи мутахассислар илгаридан 
қандай
ахборотларни қабул қилиш кераклигини билмайдилар. Уларнинг мавжуд 
муаммолар ҳақида кўпроқ билишлари талаб этилади ҳамда
уни ифодалаш 
мумкинлигига қараб ахборот ва уни тўплаш усулларига бўлган эҳтиёжлари 
ўзгариб туради.
Зарур ахборотлар йиғишнинг чегараси (ресурс, пул, вақт ва ҳ.к.ларда) 
мавжудми (агар мавжуд бўлса, қандай)? Молиявий ресурслар, ахборот 
тўплашдаги кўникмалар, тезкор имкониятлар ва баъзи чекловлар бир томондан, 
тўпланадиган маълумотларни мунтазам қабул қилиш сифатига, иккинчи 
томондан эса, ахборотларни қабул қилиш тезлиги ва ўз вақтидалигига таъсир 
қилади

Маълумки, бозордаги жараёнларни тўлиқ акс эттирувчи ишончли 
маълумотлар базаларини излаш маркетинг ахборот бозорларини таҳлил қилиш 
орқали амалга оширилади. Ахборот ресурслари ахборот бозори секторлари 
бўйича бўлинади ва ҳар бир секторда корхонанинг маркетинг фаолияти учун 


640 
зарур ҳисобланган ахборотлар аниқланади. Маркетинг ахборот бозорини шартли 
равишда қуйидаги асосий секторларга бўлиш мумкин
1: 
иқтисодий ахборотлар иқтисодиёт соҳасига тегишли бўлган тезкор ва аниқ 
ахборотлардан ҳамда таҳлилий
-
иқтисодий шарҳлардан иборат бўлиб, ахборот 
базалари ва маълумотлар банки кўринишида намоён бўлади;
статистик ахборотлар сонли ахборотлар бўлиб, давлат статистика хизматида 
кўрсаткичлар, прогнозли моделлар, баҳолар ҳамда қоғозли ва электрон тарздаги 
статистик тўпламлар кўринишида намоён бўлади. Маълумотлар базаси глобал 
статистика ва миллий статистикага фарқланади;
тижорат ахборотлари корхонанинг турли хил фаолияти, маҳсулоти, 
молиявий ҳолати ва хизмат бўйича алоқаларига оид ахборотлардан ташкил 
топади. Уларни излашда электрон маълумотлар базаси ва нашрий манбалар 
(маълумотномалар, каталоглар ва ҳ.к.) қўлланилади;
биржа ва молиявий ахборотлар биржада қимматли қоғозлар нархини 
белгилаш, валюталар курси, инвестициялар, қайд этилган ойлик маошлар, товар 
ва капитал бозорлари ҳақидаги ахборотлардан иборат бўлиб, унга халқаро
молиявий ахборот агентлиги, тижорат янгиликлари агентлиги, халқаро молиявий 
институтлар, 
биржалар, 
брокерлик 
компаниялари, 
банклар 
ва 
маслаҳатхоналарнинг шарҳлари тегишли бўлади;
касбий ва илмий
-
техник ахборотлар мутахассислар учун илмий
-
техник 
ахборот марказларида, илмий журналларда, жумладан, маркетинг (иқтисодиёт) 
соҳасидаги махсус нашрларда жамланган ахборотлардир;
омма ва истеъмолчи ахборотлари истеъмолчиларнинг кенг доирасига 
мўлжалланган ахборотлардир, масалан, матбуот агентлиги ва янгиликлар 
хизмати ахборотлари, об
-
ҳаво маълумотлари, транспортларнинг қатнов жадвали 
ва шунга ўхшаш. Унинг манбаси сифатида оммавий ахборот воситалари, 
телекоммуникация тармоқлари, оммавий фойдаланишга мўлжалланган турли 
нашрлар ва интернетдаги ахборотлар жамланмасидан тузилган мақолаларни 
қайд
этиш мумкин. 
Бизнингча, ахборот ресурсларидаги маълумотлардан фойдаланишда 
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш вақтида пайдо бўлиши мумкин бўлган 
қуйидаги
муаммоларни ҳисобга олиш зарур: 
маълумотлар бошқа мақсадларда тўпланади ва у
баъзан тадқиқот тўлиқ 
мақсади учун тўғри келади; 
маълумотларни тўплашдан уни эълон қилишгача бўлган вақт оралиғи 
етарлича узоқ давом этиши мумкинлиги сабаб, баъзан топилган маълумотлар 
эскирган бўлади; 
нашр этилган маълумотларда келтирилган аломатларнинг таснифи баъзан 
тадқиқотчи учун керак бўлгани билан мос келмайди; 
маълумотларнинг ишончлилик даражаси ҳақида ўйлаш лозим. 
Ахборот манбаларини саралаш кўп жиҳатдан тадқиқот самарадорлигига 
боғлиқ равишда етарлича асосланган бўлиши зарур. Хато ва камчиликларга йўл 
1
Украинцева А.А.
Маркетинг в вопросах и ответах: Учебное
пособие. –
М.:
Велби, Изд
-
во 
«
Проспект
», 2007. 

С. 32
-33. 


641 
қўймаслик
учун корхона маркетинг хизмати маълумотларининг ишончлилигини 
ҳар
доим баҳолаб бориши лозим.
Маркетинг ахборотлари билан ишлашни ташкил этиш корхона 
имкониятлари ва ташкилий тузилишига бевосита боғлиқ:
кичик корхоналарда алоҳида маркетинг хизмати ташкил этилмаган бўлиши 
мумкин. Ушбу ҳолда, ахборотни тўплаш ва уларни изоҳлаш билан корхонанинг 
барча бўлимлари шуғулланиши лозим, яъни уларнинг барчаси маркетинг 
вазифасини бажарадилар;
ўрта корхоналарда миқдор жиҳатдан мўътадиллик мавжуд бўлса ҳам, 
уларда маркетинг хизмати етарлича қатъий тузилган. Ҳар бир ишчи ўз хизмат 
ваколати доирасида ахборотларни тўплайди ва таҳлил қилади, сўнгра бевосита 
бўлинма раҳбарларига тақдим этади;
йирик корхоналар таъминотчи ва харидорлар билан кўпгина алоқалари
мавжудлиги сабаб, маркетинг хизматини таркибли ва иерархик тузилишини 
таъминловчи, аниқ тартибланган ахборот
-
таҳлилий тизимисиз улар билан 
муносабатга кириша олмайди.
Ахборот
-
таҳлилий таъминот тизимини ташкил этишда қуйидаги ташкилий 
шакллардан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ:
қўллаш
доираси бўйича: маҳсулот линиялари, маркалари, бозор 
сегментлари ёки алоҳида ҳудудлар бўйича;
маркетинг функциялари бўйича: таҳлилий функция бозорни тўлиқлигича 
тадқиқ этиш ва корхона ички муҳитининг таҳлили билан боғлиқ; товар ишлаб 
чиқариш функцияси янги товар ва хизматлар яратиш, мавжуд товар ва хизматлар 
рақобатбардошлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда ташкил 
этилади; сотиш функцияси товар сиёсатини амалга ошириш, савдони ташкил 
этиш, нарх сиёсатини ишлаб чиқиш ва шунга ўхшашларни назарда тутади; 
ташкилий функция маркетинг аудити, режалаштириш ва маркетинг хизматлари 
ишини таъминлайди;
ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш услублари бўйича: мулоқотлар 
ўтказиш, сўровномалар ишлаб чиқиш, ташқи ахборотларни излаш ва ҳ.к.
Ахборотларни таҳлил қилиш ва изоҳлашни фақатгина уларни тезкор топиш 
мумкин бўлган ҳолдагина кенгроқ қўллаш мумкин. Аммо, умумий ахборот 
тизимларидан фойдаланишга ва тўпланган билимлар манбаига киришни 
таъминлашга кўпгина тўсиқлар мавжуд. Буларга махфийлик ёки
тижорат сирини 
баҳона қилиш, юқори малакали мутахассислар, воситалар ва вақтнинг йўқлиги, 
хакерлик ва бошқалар мисол бўла олади.
Корхона ташқи ахборотларни йиғиш ва уларнинг ички тақсимоти бўйича 
ишни яхши ташкил этиши орқали бозор динамикасини прогнозлаши, самарали 
фаолият кўрсатиши ва кўпгина асосли қарорлар қабул қилиши мумкин. Янги 
маҳсулот, технологик жараён ва стратегияларни қўллаш ҳақидаги муҳим 
ахборотлардан фойдаланиш корхонани кутилмаган вазиятлар билан тўқнаш 
келиши хавфи даражасини камайтиради.


642 
Мaркeтингни бoшқaриш тизимидaги axбoрoтлaрни шaкллaнтириш вa 
фoйдaлaнишнинг aсoсий тaмoйиллaри қуйидaгилaрдaн ибoрaтдир
1: 
Аxбoрoтлaрнинг муҳимлилиги мaркeтинг муҳити ҳoлaти ва унинг ҳaр бир 
дaқиқaдa аниқ aкс этишини ифодалайди. Сақланган ахборотлар ҳар доим 
янгиланиб турилиши зарур.
Мaълумoтлaрнинг ишoнчлилиги ишлaб чиқaриш, бoзoр вa тaшқи 
мaкрoмуҳитнинг ривoжлaниши вa oбъeктив ҳoлaтигa aсoслaнади. Кўпинчa aниқ 
ҳaқиқaт oнгли рaвишдa бузиб кўрсaтилaдигaн рaқoбaт курaши шaрoитлaрини 
ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa, ушбу
тaмoйил мaълумoт мaнбaлaри ишoнчлилигини вa 
унда сoхтaлaштиришлaр бўлмaслигини тaлaб қилaди. Мaнбaлaрнинг кўплиги вa 
oлингaн мaълумoтлaрни тaҳлил қилиш сохта axбoрoтлaргa қaрши курaшишнинг 
энг муҳим вoситaси ҳисoблaнaди.
Мaълумoтлaрнинг рeлeвaнтлилиги axбoрoтлaрнинг тaлaбгa тўлиқ мoслиги 
вa кeрaксиз мaълумoтлaр билaн ишлaшдaн қутулишгa имкoн бeрaди.
Ахборотлaрнинг тўлиқлилиги мaркeтинг муҳити ҳoлaти вa ривoжлaнишигa 
тaъсир кўрсaтувчи вa уни шaкллaнтирувчи бaрчa oмиллaрнинг oбъeктив ҳисoби 
учун муҳимдир.
Мaълумoтлaрнинг мaқсaдгa мувoфиқлилиги улaрни ички вa тaшқи 
бoзoрлaрдa мaҳсулoтлaрни ишлaб чиқaриш вa сoтиш сoҳaсидaги aниқ мaқсaд вa 
вaзифaлaргa қaрaтилгaн бўлaди.
Axбoрoтларнинг ягоналилиги xулoсaлaрдa кaмчиликлaр бўлмaслигини, 
бирлaмчи вa қaйтa ишлaнгaн мaълумoтлaрдa мувoфиқлaштириш кўрсaткичлaри 
тизимини ишлaб чиқишни тaлaб қилaди.
Бугунги кунда корхоналарда маркетинг ахборотлари билан ишлаш 
қийинчилигининг
асосий сабаблари орасидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: ахборот бозорининг тараққий этмаганлиги; рақобатнинг кучли 
эмаслиги; аҳолининг харид қобилияти етадиган товарларнинг етарли эмаслиги; 
дистрибьюторлик тизимининг тараққий этмаганлиги ва шу кабилар. 
Ривожланган давлатлардан фарқли равишда мамлакатимизнинг тармоқ 
корхоналарида маркетинг ахборотларини қабул қилишга қилинган катта сарф
-
харажатлар баъзан ўзини оқламайди; бозордаги жараёнларнинг ноаниқлиги 
ишлаб чиқариш, импорт, товар айланмаси, аҳолининг турмуш даражаси ва 
бошқалар ҳақидаги маълумотларни батафсил ёритиб бермасликка олиб келади.
Бу эса, баъзи бир корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмини ва ҳақиқий 
савдосини камайтириши ҳамда ушбу маълумотларни номунтазам статистика 
органларига хабар қилишига сабаб бўлади, ҳатто, баъзида 
«
кичик 
тадбиркор
»
ларни статистикаларда ҳисобга олинмаслик ҳолатлари учраб туради. 
Бу ва бошқа омиллар ахборотнинг нотўғри талқин қилинишига ва унинг 
ишончлилик даражасини пасайишига олиб келади.
Бундай омилларнинг мавжудлиги мамлакат корхоналарининг маркетинг 
ахборотларига бўлган талабига жиддий таъсир қилади: улардан кўпчилиги 
маркетинг ахборотларини излашга маблағ, вақт ва бошқа воситалар сарфлашни 
хоҳламайди. Фақатгина йирик ёки хорижий сармоядорларга эга бўлган 
1
Бурцева Т.А., Сизов В.С., Цень О.А. Управление маркетингом: Уч

пособ


М.: Экономист, 2005


С. 17.


643 
корхоналар кенг кўламли маркетинг тадқиқотлари ўтказишга ҳамда тўлиқ ва 
ишончли бозор ахборотларини қабул қилишга
рухсат бериши мумкин.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, кўпгина ишлаб чиқарувчилар Online 
фазоси билан алоқаларини ташкил этишлари ёки қайта кўриб чиқишлари шарт, 
чунки бугунги кунда рақамли технологиялар имкониятлари кундан
-
кунга 
кенгайиб бормоқда. У корхоналарга ўз аудиторияларини топишга ёрдам беради, 
корхона ва ташқи муҳит ўртасидаги муносабатларни самарали йўлга қўяди, 
ҳамкор
корхоналар ва истеъмолчилар билан тўғридан
-
тўғри мулоқотни ташкил 
этади, амалий жиҳатдан барча кўринишда тадқиқот ўтказишнинг реал 
имкониятларини тақдим этади. Яқин келажакда аксарият корхоналар рақамли 
маркетингга асосий эътиборини қаратади: айнан рақамли технологияларда янги 
имкониятлар мужассам бўлиб, виртуал олам коммуникациялар ривожи ва 
тараққиётига катта таъсир кўрсатади


Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish