Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet310/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА
 
ИНВЕСТИЦИОН МЕНЕЖМЕНТНИ 
ҚЎЛЛАШДА
 
АКТ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
 
 
Есенкулов Б.Р. –
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
 
ҳузуридаги
 
Давлат бошқаруви
 
академияси тингловчиси
 
Тижорат банкларида
инвестицион менежментни қўллашда АКТ 
фойдаланиш йўллари


664 
Ҳозирги
жадал ислоҳотлар шароитида Ўзбекистонда замонавий банк 
хизматларини ривожлантириш асосида тижорат банклари рақобатбардошлигини 
ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2017
-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор йўналиши 
доирасида 
«
банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини 
таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, 
уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли 
инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш
»
, шунингдек, 
«
суғурта, лизинг 
ва бошқа молиявий хизматлар ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш 
ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек капитални жалб қилиш 
ҳамда
корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини 
жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш
»1 
вазифалари белгиланган. 
Ўзбекистон Республикасининг 
«
Ўзбекистон Республикасининг Марказий 
банки тўғрисида
»
ги, 
«
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида
»
ги, 
«
Электрон 
тўловлар тўғрисида
»
ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2010 йил 19 апрелдаги ПҚ
-1325-
сонли 
«
Банк пластик карточкаларидан 
фойдаланган ҳолда ҳисоб
-
китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш 
бўйича 
қўшимча 
чора
-
тадбирлар 
тўғрисида
»
ги 
қарори, 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445
-
сонли 
«
Пластик карточкалар асосида ҳисоб
-
китоб қилиш тизимини янада 
ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида
»
ги ва 2014 йил 12 февралдаги 27
-
сонли 
«
Банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб
-
китоб қилиш 
тизимини янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш, халқаро тўлов 
тизимларининг стандартлари, қоидалари ва тартиб
-
таомиллари асосида 
прогрессив ютуқларни татбиқ этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида
»
ги қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги 
ПФ
-4720-
сонли 
«
Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив
бошқарув услубларини жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида
»,
2017 йил 12 
сентябрдаги ПҚ
-3270-
сон 
«
Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва 
барқарорлигини ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида
» 
ва Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги “Тижорат банкларининг 
молиявий барқарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид қўшимча 
чора –
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3066 Қарори, ҳамда 2018 йил 23 мартдаги 
ПҚ
-3620-
сон 
«
Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида
»
ги қарорларида иқтисодиётни барча соҳаларида бўлгани 
каби тижорат банкларни бошқарув тизимининг давр талабларига мос равишда 
олиб бориш ва тижорат банклар фаолияти барқарорлигини жаҳон стандартлари 
талабларига тўлиқ жавоб беришини талаб этади. Шунинг учун бугунги кунда биз 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ
-4947-
сонли Фармонининг 1
-
иловаси «2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси». www.lex.uz.


665 
айнан юқоридаги масалаларни ҳал қилишимиз учун амалиёт бир қаторда илмий 
изланишларни олиб боришимиз зарур. Таҳлилларимизга кўрса банк менежменти 
ҳамда
уларни такомиллаштириш муаммолари билан маҳаллий ва МДҲ 
иқтисодчи олимлари доимо шуғулланиб келганлар. Улар томонидан тижорат 
банклари 
фаолиятида 
менежментнинг 
тамойиллари 
ҳамда 
уларни 
такомиллаштириш йўналишлари, банклар инвестицион фаолиятининг ўзига хос 
хусусиятлари, инвестицион банкларни тартибга солиш ва бошқаришнинг 
назарий ва амалий жиҳатларини ёритиб
беришга қаратилган илмий тадқиқотлар
хорижлик етакчи иқтисодчи олимлар Ж.Розенбаум, Д.Ананд, Дж.Синки, 
У.Шарп, Р.Колб, Дж. Ван Хорн, Р.Брейли, С.Майерс, С.Жеффер, Х.Дэвис 
В.М.Усоскин, Дж. Сийнки, Е.Ф.Жукова, У. Кох Тимоти, И.В. Ларионова, И.Т. 
Балабанов,
О.И. Лаврушина., П.С.Роуз, Ф. Котлер, Ю.Н. Лапьнин, Э.Рид, Ю.А. 
Маленковларнинг илмий изланишларида ўз ифодасини топган.

. Шунингдек, 
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларидан Т.М.Адекенов, 
Б.Б. Рубцов, К.В.Кочмола, Я.М.Миркин, А.В.Рамазанов инвестицион банклар 
фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш муаммоларини 
ўрганишга ҳисса қўшганлар . Шунга қарамай биз томонимиздан бу масалага 
чуқуроқ ёндашиш асосида “Инвестицион менежмент” ва “инвестицион банк” 
тушунчаларига изоҳ берилиб, тўлдирилди. Бизнинг фикримизча, инвестицион 
менежмент –
бу иқтисодий фанларнинг мустақил йўналиши бўлиб, 
инвестицияни самарали қўйилмаларини амалга ошириш имкониятини берувчи, 
функционал бошқарувни инвестицион жараёнлар билан боғловчи, лойиҳавий 
бошқарувдан фойдаланадиган инвестицион фаолиятдир. Иқтисодчи олимлар 
фикрича, инвестицион банк –
бу албатта молиявий институтдир. Бизнинг 
фикримизча, инвестицион банк 

инвестициявий фаол тижорат банки бўлиб, 
инвестиция 
лойиҳаларини 
молиялаштирувчи, 
лойиҳаларни 
доимий 
экспертизасини олиб борувчи, кредитлар бўйича муаммоли қарзларнинг ҳосил 
бўлишига йўл қўймаслик борасида олдини олиш чораларини кўра оладиган
ва 
назорат қиладиган молиявий институтдир.
Таҳлилларга кўра, жаҳон банк тизимида рўй бераётган туб ўзгаришлар

Ўзбекистоннинг банк тизимига ҳам тобора кўпрок таъсир кўрсатиш эҳтимоли 
кучайган. Бу ўзгаришлар биринчидан, тўловларнинг янги интеграция 
воситаларини юқори суръатлар билан шакллантирадиган банк операцияларини 
компьютерлаштириш ва АКТ кенг фойдаланилиши билан боғлиқ.
Бу жараёнлар 
талайгина молиявий харажатлар талаб қилади, банк кўрсатаётган хизматларнинг 
қимматлашишига
олиб келишига қарамасдан,
унинг самарадорлиги ва 
тезкорлиги ошади, бу эса ўз ўрнида харажатлар ўсишини қоплайди. 
Банк операциялари ва бошқаруви самарадорлигини ошириш, хизматлар 
турини ривожлантириш учун ҳар томонлама асосланган ва хориж 
мамлакатларида кенг қўлланиладиган стратегияни амалиётда жорий қилиш 
ташкилот устунликка эришишининг асосий йўли эканлигини эътиборга олиб
банк стратегиясини амалга оширишга эътиборни қаратиш лозим. 
Бугунги кунда “молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк 
хизматларининг улуши 88 фоизга етиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу 
даврига нисбатан 1,2 баробардан зиёдга ошди. Бу эса, аҳоли ҳамда тадбиркорлик 


666 
субъектларига замонавий банк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини 
кенгайтириш 
борасида 
кўрилаётган 
мақсадли 
чора
-
тадбирларнинг 
самарасидир”

Банк бизнеси тадқиқотлари бўйича етакчи ташкилот IBIS World нинг 
маълумотлари бўйича бизнеснинг муваффақиятли бўлишига 250 та асосий 
омиллар таъсир қилар экан. Жумладан тижорат банки бизнеси учун улардан энг 
аҳамиятлилари банкнинг юқори репутацияси, қўшма маркетинг ва тақсимлаш 
каналларига аъзо бўлиш ҳамда оқилона супер молиявий ва қарзлар менежменти 
ҳисобланади
.
Бизнинг фикримизча, “АТБ Турон” банки стратегиясини амалга оширишда 
алоҳида бўлинма ташкил этиш зарур. Шу билан бир қаторда банк бошқарувида 
унинг ликвидлилиги ва даромадлигининг оптимал даражада бўлишини 
таъминлаш, кредит қўйилмалари таркибида узоқ муддатли кредитлар салмоғини 
ошириш, активлар тузилишини такомиллаштириб бориш, пул оқимлари, 
кредитга мижозларнинг лаёқатлилик даражаси,ликвидлилиги, асосий молиявий 
натижалари устидан тезкор кузатувни ташкил қилиш услубиятини 
шакллантириш талаб этилади.
Хулоса 
қилиб 
айтганимизда, 
АТБ 
Турон 
банки 
фаолиятини 
такомиллаштиришда тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан реал 
вақт режимида тезкорлик билан ҳисоб рақамларни бошқариш ва банк 
операцияларини ўтказиш имконини берувчи масофадан банк хизматлари 
кўрсатган ҳолда тижорат банкларининг самарали ахборот алмашинуви тизимини 
ташкил этиш; банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини, 
шу жумладан банк фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки 
босқичларида аниқлаш ва уларни бартараф этувчи чоралар кўриш имконини 
берувчи
банк таваккалчилигини бошқариш ва баҳолаш тизимини 
такомиллаштириш; ўрта ва узоқ муддат истиқболларда иқтисодиётни барқарор 
ўсишини таъминловчи муҳим таркибий қисм сифатида банк тизимини 
ривожлантириш, банк ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро тўлиқ шериклик 
муносабатларини шакллантириш, аҳолининг банк тизимига ишончли 
институционал шерик сифатида ишончини мустаҳкамлаш учун рақобат 
шароитларни яратишга эътиборини қаратиш лозим.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish