2. ”Каткалъатекс” МЧЖ пайпоқ тўқиш ускуналари сотиб олиш учун 3.402.252,2 АҚШДоллари миқдорида пул маблағи ўтказилган бўлиб, шундан 2.718.472,2 АҚШ Долларилик ускуналар 40-режимда (Божхона ишлари тўлиқ расмийлаштирилиб омборга келтирилган эди) ва 683.780. АҚШ долларлик технологиялар 74-режимда (Божхона ишлари расмийлаштирилмаган) турибди.
”Каткалъатекс” МЧЖ томонидан чет элдан олиб келинган осбоб-ускуналарни ўрнатиш ва ишлаб чиқаришни қисқа муддат ичида йўлга қўйиш мақсадида, пудрат ташкилоти билан шартнома имзоланиб, янги қурилаётган бинода қурилиш-монтаж ишлари қилинмоқда.
Ҳозирда жамиятда 60 та ишчи – ҳизматчилар қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда. Жамиятда қурилиш ишларини якунлаш ва корхона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида лойиха-смета ҳужжатларига кўра, қўшимча равишда шу бугунгача ушбу лойиҳа доирасида 775 млн сўмлик иш ҳажми бажарилган(буюртмачиларнинг ҳаражатлари билан бирга). Банк томонидан 2014 йил 1 январ ҳолатига қурилиш-монтаж ишларини давом қилдириш учун қўшимча 895 млн сўм инвестиция маблағи киритилди.
Бундан ташқари, жамиятда тикувчилик цехи 2013 йил декабр ойида ишга туширилиб, 50 та ишчи-хизматчи иш билан таъминланди.
Жамиятда пайпоқ тўқиш ускуналарини ўрнатиш ва синовдан ўтказиш ишлари 2014 йил июл ойига мўлжалланмоқда.
3. “УзДонмаҳсулот” АЖда (“Боғот дон” АЖ, “Шовот дон” АЖ, “Хонқа дон” АЖ) 0,72 млн. АҚШ доллар инвестиция киритиш хисобига суткасига жами 45 тонна нон маҳсулотларини ишлаб чикариш кувватига эга булган Германиянинг “Wachtel” номли замонавий технологиялари ўрнатилиши ҳамда 24 та янги ишчи урни яратилиши режалаштирилган. (Объектни фойдаланишга топшириш муддати 2013 йил декабр)
Хусусан:
- “Боғот дон” АЖ нинг Хазорасп тумани Тупроққальа массивида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича суткасига 1,2 тонна қувватга эга бўлган “ВАХТЕЛЬ” русумли нон цехини жами 860 млн.сўмга, шундан, 500 млн.сўм банк кредити, 360 млн.сўм корхона маблағлари ҳисобига ишга тушурилди ва 18 янги иш ўринлари яратилди;
- “Шовот дон” АЖ нинг Қўшкупир тумани Германиянинг “Wachtel” нон ишлаб чиқариш ускунаси жами 950 млн.сўмга олиб келиниб, цех ишга тушурилди ва ҳозирги кунда 8 та ишчи ҳодим иш билан таъминланди. Лойиҳа қуввати суткасига 3,0 тоннани ташкил қилади.
- “Хонқа дон” АЖ нинг Хонқа тумани Олажа массивида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича суткасига 3,0 тонна қувватга эга бўлган “ВАХТЕЛЬ” русумли нон цехини жами 843 млн.сўмга, шундан, 343 млн.сўм банк кредити, 500 млн.сўм корхона маблағлари ҳисобига ишга тушурилди ва 13 янги иш ўринлари яратилди;
“2013 йил Ҳудудий инвестиция дастури” бўйича 2013 йил январ-декабр ҳолатига амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-1855 сонли қарорининг 6-бандида берилган топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хокимининг 2013 йил 8 февралдаги “Хоразм вилоятининг 2013 йилги ҳудудий инвестиция дастури тўғрисида”ги 39қ-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан вилоятнинг 2013 йилги ҳудудий инвестиция дастури ишлаб чиқилди. Дастур доирасида 548,3 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлартирилиши белгиланган.
Жумладан:
Do'stlaringiz bilan baham: |