Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг
2013 йил якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида
ҲИСОБОТ
Хоразм вилоятида 2013 йил якунида, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, Фармонлари ва Ҳукумати қарорлари асосида барча тармоқларда иқтисодий ислоҳотлар кетма-кетлик билан амалга оширилмоқда. Давлат Дастурларининг бажарилишига, хусусий секторни ривожлантиришга, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга, шаҳар ва аҳоли пунктларини ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
I. Макроиқтисодий ўзгаришлар.
I.1. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар.
Вилоятда жорий йил январ-декабр ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
3698,5 млрд.сўм, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 109,1 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогноз (3701,9 млрд.сўм, 109,2%) дан 0,1 бандга кам бажарилди (2012 йил январ-декабр ойларида 3008,0 млрд.сўм, 109,6%).
Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2216,3 минг сўмни ёки ўсиш суръати 107,3 фоизни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 383,8 минг сўмга кўп демакдир.
Вилоят ЯҲМ таркибида саноат 9,5% (2012 йилнинг январ-декабр ойларида 9,2%), қурилиш ишлари 9,4% (8,3%), қишлоқ хўжалиги
33,8% (34,6%), транспорт ва алоқа 11,2% (11,1%), савдо ва умумий овкатланиш 8,7% (8,8%), ва бошқалар 23,3% (23,7%)ни ташкил қилди.
Иқтисодий ўсишга қуйидаги асосий соҳаларда белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг таъминланганлиги муҳим омил бўлди.
Ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 537,0 млрд. сўмни ёки 108,7 фоизни ташкил қилди, белгиланган прогнозга (536,7 млрд. сўм, 108,6%) нисбатан 0,1 бандга кўп бажарилди (2012 йил январ-декабр ойларида 494,0 млрд.сўм, 112,5%).
Қишлоқ хўжалиги махсулотлари 1858,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,4 фоизга бажарилди, белгиланган прогнозга (1842,7 млрд. сўм, 105,5%) нисбатан 0,9 бандга кўп бажарилди (2012 йил январ-декабр ойларида 1486,8 млрд.сўм, 108,5%).
Капитал қўйилмалар ҳажми 1083,3 млрд.сўм, ёки 136,0 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогнозга (885,8 млрд.сўм, 111,2%) нисбатан 24,8 бандга кўп бажарилди (2012 йил январ-декабр ойларида 679,1 млрд.сўм, 106,3%);
Пудрат ишлари ҳажми 721,3 млрд.сўм, ёки 116,5 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогнозга (696,3 млрд.сўм, 112,5%) нисбатан 4,0 бандга ортиғи билан бажарилди (2012 йил январ-декабр ойларида 525,4 млрд.сўм, 115,2%);
Чакана савдо айланмаси 1988,1 млрд.сўмни, ёки 112,0 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогнозга (1979,3 млрд.сўм, 111,5%) нисбатан 0,5 бандга ортиғи билан бажарилди (2012 йил январ-декабр ойларида 1566,6 млрд.сўм, 108,8%);
Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 742,2 млрд. сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 115,3 фоизни ташкил қилиб белгиланган прогноз (740,2 млрд, 115,0%) 0.3 бандга ортиғи билан бажарилди (2012 йил январ-декабр ойларида 572,9 млрд.сўм, 111,8%);
Жами хизматлар ҳажми 1935,1 млрд.сўмни, ёки 121,1 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогнозга (1935,1 млрд.сўм, 121,1%) нисбатан 100 фоизга бажарилди (2012 йил январ-декабр ойларида 1482,3 млрд.сўм, 116,8%).
Do'stlaringiz bilan baham: |