1. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 16,2 млрд.сумга 2 та ижтимоий соҳа объектлари (Хива тумани “Эски Қиёт” қишлоғидаги “Болалар меҳрибонлик шаҳарчаси” қурилиши, Урганч шаҳри Пенсия жамғармасининг
3 қаватли маъмурий биноси қурилиши, ҳамда 59 та қишлоқ аҳоли пунктларида 111,636 км сув тармоқлари қурилиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг январ-декабр ойларида жами 16,3 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.
2. Бюджетдан ташқари таълим ва соғликни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан жами 38 та объект қурилиши режалаштирилган. Жумладан:
Ҳалқ таълими соҳаси объектлари бўйича 5 та (жами 2400 ўк.ўрин.) мактабни реконструкция қилиш, 16 та (жами 11248 ўқ.ўрин.) мактабни капитал таъмирлаш, жами 21 та объектда 10,3 млрд.сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида жами 10,42 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.
Касб-хунар коллежлари объектлари бўйича 6 та (4530 ўқ.ўрин.) касб-ҳунар коллежини капитал таъмирлаш, йилдан йилга ўтувчи Хива туманидаги (240 ўқ.ўрин.) Енгил саноат йўналишидаги касб-хунар коллежи қурилиши объектида қурилиш ишларини давом қилиш, жами 7 та объектда 3,5 млрд.сўмлик курилиш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида жами 3,91 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.
Соғлиқни сақлаш объектлари бўйича 4 та (жами 250 қатнов) қишлоқ врачлик пункти қурилиши, 5 та (жами 760 ўринли) туман тиббиёт бирлашмаларини ҳамда Онкология диспанцерини капитал реконструкция қилиш, жами 10 та объектда 18,5 млрд.сўм курилиш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида жами 18.6 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.
3. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 та умумтаълим мактабларига спорт заллар қурилиши, 2 та мусиқа ва саънат мактаби қурилиши, 1 та мусиқа ва саънат мактабини реконструкцияси, спорт комплексдан 1 та янги курилиши ва 1 таси реконструкция объектлари, жами 10 та объектда 10,43 млрд.сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида жами 10,9 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.
II. Республика бюджети маблағлари ҳисобига буюртмачи “Ўзкоммунхизмат” агентлиги томонидан вилоятда 7,8 млрд сўмлик 3 та, шундан, “Питнак шаҳар 2-сув кўтариш насос станцияси”ни (сув тозалаш иншооти) реконструкция, “Урганч шаҳар сув тақсимлаш иншооти”даги 2-сонли насос станциясини реконструкция”, “Капарасс насос станцияси”дан уланиш камерасигача булган 7,2 км узунликдаги д-1400 мм лик 2-нитка водовод линиясини қуриши режалаштирилиб, жорий йилнинг январ-декабр ойларида жами 7,5 млрд. сўмлик капитал маблағлар ўзлаштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |