Шу билан бирга, Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1025,1 млрд сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,8 фоизга бажарилди, белгиланган прогнозга (1037,9 млрд. сўм, 113,2%) 1,4 бандга кам бажарилди (Вилоятда жорий йил якунлари билан 8 та корхона прогноз кўрсаткичларини бажармади. Жумладан, "Урганч иссиклик тармоклари" МЧЖ корхонаси томонидан 2013 йил якуни билан 2,3 млрд.сўмлик (105,0 фоиз) маҳсулот ишлаб чиқарилиши белгиланган. Жорий йилнинг январ-декабр ойларида корхона томонидан 1,8 млрд.сўм (84,8 фоиз) саноат маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бунинг натижасида "Урганч иссиклик тармоклари" МЧЖ корхонаси томонидан прогнозга нисбатан 450,0 млн.сўм (20,2 пунктга) кам саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Корхонада бугунги кунда асосан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Хозирда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясига истеъмолчилар томонидан ўтган йилга нисбатан кам талаб бўлганлиги сабабли йил якуни билан ишлаб чиқарилиши кутилаётган иссиқлик энергияси ҳажми 87,1 % ёки 13703 Гкал га камайган. Хусусан, Урганч шахрида янги иморатлар қурилиши муносабати билан козонхонанинг “Шимолий” ҳудудида жойлашган барча иссиқлик истеъмолчилари, яъни:
- “Урганч туризм ва тадбиркорлик” КҲҚ, АТС-7;
- Хоразм вилояти табиатни мухофаза қилиш қўмитаси;
- Хоразм Магистрал электр тармоқлари;
-“Урганч ўт ўриш машиналари заводи” ОАЖ;
-“Энергомонтаж” МЧЖ;
-“Кока-кола ичимлиги” қўшма корхонасига иссиқлик энергияси етказиб берувчи иссиқлик тизими “Урганч ўт ўриш машиналари” ОАЖ томонидан демонтаж қилинган. Натижада, корхонада иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш 2114 Гкал га ва асосий харидор “Урганч ёғ-мой” ОАЖ ўз технологик курилмаларни модернизация қилганлиги сабабли иссиқлик энергиясини истеъмолини камайтирган.
Юкоридаги кўрсатилган истеъмолчиларга ва янгидан курилаётган ижтимоий соха объектларга (спорткомплекс, коллеж, мактаб) иссиқлик энергияси етказиб бериш қувурларини бош режага асосан модификациялаш ва улаш ишларида амалий ёрдам кўрстатиш лозим.
"Хоразм гиламлари" МЧЖ корхонаси томонидан 2013 йил якуни билан 12,3 млрд.сўмлик (109,7 фоиз) маҳсулот ишлаб чиқарилиши белгиланган. Жорий йилнинг январ-декабр ойларида корхона томонидан 11,5 млрд.сўм (102,3 фоиз) маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида "Хоразм гиламлари" МЧЖ корхонаси томонидан белгиланган прогнозга нисбатан 0,8 млрд.сўм (7,4 пунктга) кам саноат саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Бунинг асосий сабабларидан бири гилам ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашёлардан бири джут калаваси хисобланиб, корхонанинг ушбу турдаги ҳом-ашёга йиллик эҳтиёжи 350 тоннани ташкил қилади. Джуд калаваси Ўзбекистон Республикаси худудида ишлаб чиқарилмаганлиги сабабли, корхонада узлуксиз ишлаб чиқариш амалга оширилиши учун ушбу ҳом ашёлар доимий равишда импорт қилиниши керак. Бироқ корхонанинг ўз валютаси йўқлиги сабабли, ушбу ҳом-ашёни сотиб олиш учун корхона доимий равишда миллий валютадаги маблағни хорижий валютага конвертация қилиш учун блок счётга ўтказилади.
Бундан ташқари бугунги кунда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида табиий газнинг узлуксиз етказилишида муаммолар мавжуд, бу ҳолат маҳсулот ишлаб чиқариш хажмига ва сифатига катта таъсир кўрсатмоқда. Ушбу ҳолат эса ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сотилишига хам салбий таъсир килмоқда.
Ушбу кўрстиб ўтилган омиллар ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархининг қимматлашиши, провардида сотиш хажмининг камайишига ва корхонанинг молиявий холатининг ёмонлашишига олиб келмоқда.
Туямуйин сув иншоати электростанциясида 2013 йил якуни билан