II. Инвестиция сиёсати ва реал сектор тармоқлари ривожланиши
II.1. Инвестиция сиёсати.
Хисобот даврида жами инвестициялар ҳажми 1083,3 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 136,0% (режа 111,2%) ташкил этди.
1083,3 млрд. сўм инвестицияларнинг:
– 56,6 млрд. сўми (5,2%) бюджет маблағлари;
– 22,9 млрд. сўми (2,1%) ернинг мелиоратив аҳволини яхшилаш жамғармаси маблағлари;
– 58,9 млрд.сўми (5,4%) хорижий инвестициялар ва кредитлар
– 270,4 млрд. сўми (25%) корхона ва махаллий бюджет маблағлари;
– 267,7 млрд. сўми (24,7%) ахоли маблағлари;
– 194,6 млрд. сўми (18%) банк кредитлари;
– 212,2 млрд.сўми (19,6%) бюджетдан ташқари маблағлар эвазига амалга оширилган.
Жорий йилнинг январ-декабр ойларида ишлаб чиқариш соҳасига
564463,4 млн.сўмлик, шундан саноат соҳасига 120980,7 млн.сўм, қишлоқ хўжалиги соҳасига 51699,1 млн.сўм, транспорт ва алоқа соҳасига
287106,1 млрд.сўм, қурилиш соҳасига 43772 млрд.сўм, савдо ва умумий овқатланиш соҳасига 57971,6 млрд.сўм ва бошқа соҳаларга 2933,9 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.
Ноишлаб чиқариш соҳасига 518821,8 млн.сўм, шундан уй-жой қурилиши соҳасига 336264,4млн.сўм, коммунал соҳасига 35127,8 млн.сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 32678,1 млн.сўм, халқ таълими соҳасига 53196,5 млн.сўм ва бошқа соҳаларга 61555 млн.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.
Капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг 5,2 фоизини бюджет, 2,1 фоизини ерларни мелиоратив холатини яхшилаш, 25 фоизини корхона ва маҳаллий бюджет маблағлари, 24,7 фоизини аҳоли маблағи,18 фоизни банк кредитлари, 5,4 фоизини чет эл инвестиция ва кредитлари ҳамда 19,6 фоизни бюджетдан ташқари маблағлар ташкил этади.
Хисобот даврида вилоят бўйича хорижий инвестициялар ва кредитлар
58866,7 млн.сўмни ташкил қилиб, шундан ҳукумат кафолати билан бериладиган инвестиция ва кредитлар 37124,2 млн.сўмни, тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар 21366,3 млн.сўмни ташкил қилди.
2013 йилнинг январ-декабр ойларида 686,7 минг кв.м. уй-жой (йиллик режага нисбатан 99,5%), 65,6 км газ тармоқлари (136,7%), 219,6 км сув тармоқлари (163,5%) фойдаланишга топширилди.
2013 йилнинг январ-декабр ойларида пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан 721276,9 млрд.сўмлик иш бажарилди, шундан давлат қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан 9,1 фоиз, нодавлат ташкилотлари томонидан 90,9 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
116,5 % ни ташкил қилди.
Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2012 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1855-сонли қарорининг ижроси юзасидан
МАЪЛУМОТ
I. Қарорга асосан вилоятда Республика бюджети ҳисобидан буюртмачи “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” томонидан 59 млрд.сўмга 108 та объектлар янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, шундан,
Do'stlaringiz bilan baham: |