Соҳада 2013 йилда аҳолига жами 1935,1 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,1 фоизга (2012 йилда 1481,9 млрд.сўмни ташкил қилиб, 116,8%га ўсган) бажарилди ҳамда 9956 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, хизматлар соҳасини ривожлантиришга “Микрокредит банк” вилоят филиали томонидан 4,7 млрд.сўмлик (101,0 %) кредитлар ажратилди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги
23-сонли (01-05/1-833-сон) йиғилиш баёнига (36-банди) асосан Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда “Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастури”ни ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини юзасидан Республика Рақобат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Республикада хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш Концепцияси” ва берилган тавсияларга асосан аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ва турларини ошириш, ушбу соҳани қишлоқ жойларига кенг кириб боришини таъминлаш ҳамда соҳани вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улушини ошириш учун қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Белгиланган чора-тадбирлардан келиб чиқиб, вилоятда иқтисодий комплекс ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, шаҳар ва туманлар кесимида аҳолининг (айниқса қишлоқ жойлардаги) хизмат турларига бўлган талаби ўрганиб чиқилди. Натижада, вилоятда бугунги кунда қўшимча равишда 85 та хизмат турлари бўйича жами 3328 та шохобчаларга эҳтиёж борлиги аниқланди.
Юқоридаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб, Дастурга қўшимча лойиҳалар киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Кичик бизнесни ривожлантириш. Вилоятда 2013 йил якунига 10344 та кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан фаолият кўрсатиб тургани 9911 тани ёки жами рўйхатдан ўтган субъектларнинг 96,0 фоизини ташкил қилади. 2013 йил давомида 1058 та кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил қилинди.
Ҳисобот даврида фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари 433 тани ташкил қилади. Шунингдек 917 та кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари тугатилган.
Вилоят бўйича ҳар 1000 кишига 6,2 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари тўғри келади.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш мақсадида ҳисобот даврида тижорат банкларининг ўз маблағи- дан ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан 279,5 млрд.сўмлик кредитлар ажратилди.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг 112,1 млрд.сўми (40,1%) қисқа муддатли, 167,4 млрд.сўми (59,9%) узоқ муддатли кредитлардир.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |