Вилоят импорти таркиби қуйидагича:
- озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 3796,4 минг долларни (3604,2 минг доллар) ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 105,3 % ни;
- кимё ва пластмасса маҳсулотлари импорти 26514,3 минг долларни (25111,7 минг доллар) ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 105,6 % ни;
- қора ва рангли металлар импорти 2112,4 минг долларни (1708,4 минг доллар) ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 123,6 % ни;
- машина ва асбоб-ускуналар импорти 35839,8 минг доллар (34636 минг доллар) бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,5 % ни;
- энергия ресурслари импорти 486,9 минг долларни (17 минг доллар);
- бошқа товарлар импорти 25865,5 минг доллар (27685,1 минг доллар)ни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 93,4 % ни ташкил қилди.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолияти. 2013 йилнинг январ-декабр ойларида вилоятда 5 та янгидан хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳисобат даврида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 31 та, шундан фаолият кўрсатаётгани 28 тани ташкил қилган. Вилоятда жорий йилнинг январ-декабр ойларида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар 3 таси фаолият кўрсатмасдан келяпти.
Улар томонидан йил якуни билан 38,2 млрд. сўмлик махсулотлар (хизматлар) ишлаб чиқарилиб, 6,0 млн. доллар (жами экспорт улуши 3,9 фоиз) миқдорида экспорт амалга оширилган.
Кичик бизнесни ривожлантириш
Вилоятда 2013 йилнинг январ-декабр ойларида кичик бизнесда махсулот экспортининг хажми 13677,3 минг долларни (умумий экспортдаги улуши 8,8 фоиз), импортнинг ҳажми эса 78846,5 минг доллар (83,3 фоиз)ни ташкил қилган.
VI. Ижтимоий соҳани ривожлантириш
Вилоятда 2014 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 1683,7 минг кишини, шу жумладан шаҳар аҳолиси 553,6 минг кишини ташкил қилади.
Бандлик соҳаси. Вилоят бўйича 2013 йил январ-декабр ойларида барча йўналишлар бўйича яратиладиган жами иш ўринлари режаси 60038 тани, ҳақиқатда эса 60568 тани ташкил қилган, яъни 100,9 фоизга бажарилган.
Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш хисобига жами иш ўринлари режаси 2610 та бўлиб, ҳақиқатда 2794 тага, яъни 107,0 %га бажарилган.
- янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш орқали ишчи ўринларини яратиш режаси 116 та бўлиб, ҳақиқатда 116 та ишчи ўрни яратилган, яъни 100,0 % та бажарилган.
- ишлаб турган ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва кенгайтириш орқали иш ўринларини яратиш режаси 2494 та, ҳақиқатда 2678 тага, яъни 107,4 % бажарилган.
Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш эвазига янги иш ўринлари яратиш режаси 13111 та, ҳақиқатда 13198 та ишчи ўрни яритилган ва 100,7 %га бажарилган.
Шу жумладан:
-саноатда ишчи ўрни яратиш режаси 1245 та бўлиб, ҳақиқатда эса 1276 тани ташкил қилган, яъни 102,5 %га;
-қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш соҳасида режа 1927 та, ҳақиқатда эса 1966 тани ташкил қилган, яъни 102,0 %га;
-хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида режа 9939 та, ҳақиқатда эса
Do'stlaringiz bilan baham: |