6 та алоқа ва ахборотлаштириш хизмати;
41 та молия ва банк хизмати;
28 та транспорт хизмати;
20 та қурилиш хизмати;
4 та технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизмати;
36 та қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизмати;
14 та туристик хизматлар (меҳмонхона хизматлари билан бирга);
366 та савдо ва умумий овқатланиш хизмати;
397 та маиший хизмат;
18 та таълим хизмати;
25 та соғлиқни сақлаш хизмати;
111 та бошқа хизматлар кўрсатиш шохобчаларидир
Дастур ижроси бўйича 2013 йилда 1155 та (Урганч шахрида 246 та, Боғот туманида 93 та, Гурлан туманида 83 та, Қўшкўпир туманида 96 та, Урганч туманида 67 та, Хазорасп туманида 93 та, Хонқа туманида 108 та, Хива туманида 92 та, Шовот туманида 98 та, Янгиариқ туманида 90 та, Янгибозор туманида 89 та) хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилди.
Ушбу шохобчалар қурилишига жами 111,3 млрд.сўм (ўз маблағи 98,4 млрд.сўм, банк кредити 12,9 млрд.сўм) маблағ сарфланиб, 4601 та янги иш ўринлари яратилди
II. Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш
Муҳтарам Президентимизнинг “2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш тўғрисида” 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимининг 2012 йил 14 майдаги
124к-сонли қарори қабул қилиниб, вилоятда 2012-2016 йилларда хизматлар соҳасини ҳудудлар ва хизмат турлари кесимидаги ривожлантириш параметрлари ва ушбу бўйича чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган.
Қарорга мувофиқ вилоятда 2013 йилда ялпи ҳудудий маҳсулотда хизматлар улушини 46,3 фоизга етказиш, шунингдек, йил якуни билан хизматлар хажмини ўтган йилга нисбатан 121,1 фоизга бажариш прогноз қилиб белгиланган, амалда 1935,1 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 121,1 фоизга бажарилди.
Хизматлар курсатиш соҳасида асосий 14 турдаги хизматларнинг 5 тури бўйича, хусусан:
- молия ва банк хизматлари 135,0% (прогноз 130,1%);
- транспорт хизматлари 122,5% (прогноз 122,4%);
- технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари 130,0% (прогноз 129,1%);
- маиший хизматлар 134,7% (прогноз 134,5%);
- бошқа хизматлар 111,4% (прогноз 108,7%) прогноз кўрсаткичлари ошириб бажарилган бўлсада, 9 тур хизматлар прогноз кўрсаткичлари бажарилмади:
-алоқа ва ахборотлаштириш хизматларида 139,6% (прогноз 141,8%);
- компьютерни программалаштириш хизматларида 125,9% (прогноз 127,2%);
- қурилиш хизматларида 130,0% (прогноз 134,2%);
- қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларида 121,6% (прогноз 122,4%);
- туристик хизматларида 112,8% (прогноз 122%);
- савдо ва умумий овқатланиш хизматларида 115,7% (прогноз 119,1%);
- таълим хизматлари 107,0% (прогноз 108,5%);
- соғлиқни сақлаш хизматлари 130,1% (прогноз 137,5%)
- қишлоқ хўжалиги хизматида 110,7% (прогноз 117,5%)
- бошқа хизматларда 111,4% (прогноз 108,7%)
Do'stlaringiz bilan baham: |