Маҳаллийлаштириш дастурини кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини кўпайтириш ва вилоятнинг белгиланган режа кўрсаткичини бажарилишини таъминлаш мақсадида дастурга янгидан киритиш учун лойиҳа таклифлари ишлаб чиқиб тақдим қилинган.
Жумладан, Урганч шаҳридаги «Амрбек бетон сервис» МЧЖда 10 дм-16 дм гача арматуралар, «Best butter production» МЧЖда кетчуп ва майонез, Боғот туманида «Явмут Нихол» ХКда ювиш воситалари, Қўшкўпир туманидаги «Қўшкўпир Агро Инвест» МЧЖда 3, 5, 7, 10 Ваттли диод чироқлар, Урганч туманидаги «Эко компани» ХФда сув тозалаш фильтрлари ва хлоратор, Хонқа туманида «Захро» МЧЖда болалар памперси, Хива туманидаги «Хива маиший техника» МЧЖда совуткич ва музлаткичлар ишлаб чиқариш лойиҳалари.
III.2.3. VI Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида тузилган шартномаларнинг бажарилиши.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги “2012 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
55-сонли қарори бажарилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида VI Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтди.
VI Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида Хоразм вилоятидан 30 та корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этишди. Корхоналаримиз томонидан ярмаркада кир ювиш кукуни, болалар пойабзали, ойнадан ясалган буюмлар, бўён томири, шоколад, янги турдаги қишлоқ хўжалик ускуналари (картошка йиғиш ускунаси, хашак майдалагич) каби янги маҳсулотлар намойиш қилинди.
VI Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида вилоятимиздан 61 та корхона томонидан 107 та шартнома маҳсулот сотиб олиш учун тузилган. Тузилган шартномаларни умумий қиймати 67713,4 млн сўмни ташкил қилади. 2014 йил 1 январь ҳолатига 23582,7 млн сўмлик маҳсулотлар сотиб олиниб, йиллик режага 34,8 фоизга бажарилди.
II.2.4. 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг бажарилиши тўғрисида.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2013 йил 28 январдаги
8-сонли мажлис баёнига асосан Хоразм вилоятига беркитилган Республика идоралараро доимий ишчи гуруҳи билан биргаликда шаҳар ва туманларда фойдаланилмаётган ички имкониятлар, мавжуд заҳиралар ҳамда ҳудудларда ечимини кутаётган муаммолар чуқур ўрганилиб, танқидий таҳлил қилинди, белгиланган 4 та устувор йўналиш бўйича алоҳида Дастурлар ишлаб чиқилди.
Мазкур дастур доирасида 2013-2015 йилларда саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги (чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик) соҳаларида 2213 та лойиҳа амалга оширилиши, вилоят иқтисодиётига 559,9 млн. доллар миқдорида инвестициялар жалб қилиниши натижасида 18099 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланди.
Мазкур дастурларга киритилган ҳар бир лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш бўйича босқичма-босқич бажариладиган чора-тадбирлар акс этган тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.
“Хоразм вилоятини 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури” доирасида саноат, хизматлар кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳалари бўйича жорий йилнинг 1 январь ҳолатига жами 147,0 млн.долларлик (режа 139,4 млн. доллар) 1576 та лойиҳа (режа 1373 та) амалга оширилиб, 10424 та (режа 9966 та) янги иш ўринлари ташкил этилди.
Хусусан,
- саноатда 325 та (56,9 млн.доллар,4461 та иш ўрни);
- хизматлар соҳасида 1014 та (61,1 млн. доллар, 4599 та иш ўрни);
- қишлоқ хўжалигида 237 та (29,0 млн. доллар, 1364 та иш ўрни) лойиҳалар амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |