III.2. Саноат.
III.2.1. Умумий ҳолат
Саноат мажмуаси фаолиятининг таҳлили. 2013 йилнинг январ-декабрь ойларида саноат маҳсулотлари (иш-хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажми ҳаракатдаги нархларда 1025,1 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 111,8 фоизга тенг бўлди.
Ҳисобот даврида нодавлат секторда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг улуши 97,2 фоизни ташкил қилди.
2013 йилнинг январь-декабрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми олдинги йилнинг шу даврига нисбатан ёқилғи саноатида 64,6 фоизга, химия ва нефть химияси саноатида 33,1 фоизга, машинасозлик ва металлни кайта ишлаш қурилиш саноати 5,4 фоизга, қурилиш материаллари саноати 76.8 фоизга, енгил саноат 13,6 фоизга, ун-крупа ва комбикорма саноати 10,5 фоизга ўсди.
Умумий саноат маҳсулотлари ҳажмида енгил саноат улуши 40,5 фоизни, озиқ-овқат саноати, ун, ёрма, макарон ва омухта ем ишлаб чиқариш саноати 38,5 фоизни, электроэнергетика 6,2 фоизни, машинасозлик ва металлга ишлов бериш саноати 3,8 фоизни, қурилиш материаллари саноати 7,3 фоизни ташкил қилади.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсган бир пайтда 24 та асосий саноат корхоналаридан 3 тасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,1 млрд.сўмлик маҳсулот кам ишлаб чиқарилган.
Жумладан, маҳсулотга бўлган талабнинг камлиги сабабли «Урганч иссиқлик тармоқлари» АЖда 340,2 млн.сўмлик, корхонада таъсисичилар- нинг ўзгариши сабабли «Агромахсустузатишсозлаш» МЧЖда 567,1 млн.сўм- лик ва Амударё сув ўзанидан келаётган сувнинг юқори даражада лойқалиги ва сув сатҳининг пастлиги сабабли Туямуйин сув иншоати электрстанцияси 15,3 млрд.сўмлик маҳсулот кам ишлаб чиқарилган.
Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш
2013 йилнинг январь-декабрь ойларида амалдаги нархларда 537,0 млрд.сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 108,7 фоизга тенг бўлган.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 52,4 фоизни ташкил қилади. Ҳалқ истеъмол моллари умумий ҳажмида озиқ-овқат маҳсулотлари салмоғи 75,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 24,5 фоизни ташкил қилади.
Ҳисобот даврида вилоят бўйича аҳоли жон бошига 321,8 минг сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,9 фоизни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш Урганч шаҳрида 1832,3 минг сўмга, Хонқа туманида 385,3 минг сўмга, Боғот туманида 249,4 минг сўмга, Урганч туманида 256,1 минг сўмга, Шовот туманида 231,1 минг сўмга ва Хива туманида 199,8 минг сўмга етди.
Транспорт ва алоқа соҳасида. 2013 йилнинг январ-декабрь ойларида иқтисодиёт тармоқларида транспорт орқали 45,3 млн.тонна юк ташилди ёки ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3508,3 минг тонна кўп ёки 108,4 фоизни ташкил қилган. Юк айланмаси 1190,7 млн тн.кмни ёки ўтган йилга нисбатан 105,7 фоизни ташкил қилди.
2013 йилнинг январь-декабрь ойларида 385,8 млн.йўловчи ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,7 млн.йўловчи кўп ташилди. Йўловчи айланмаси 4090,9 млн.пасс.км ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,2 фоизга тенг бўлди.
Вилоятда хусусий транспортни ривожланиши натижасида, 2013 йилнинг январ-декабрь ойларида шахсий транспорт эгалари томонидан 334,4 млн. йў- ловчи ташилиб, бу умумий ташилган йўловчиларнинг 104,7 фоизини ташкил қилади.
Бундан ташқари, вилоятда йўловчи ташиш ички электр транспорти орқали ҳам амалга оширилмоқда. Транспортнинг бу тури бўйича 415,7 млн. йўловчи ташилиб, йўловчи айланмаси 11,3 млн.пасс.км.ни ташкил қилди.
2013 йилнинг январь-декабрь ойларида автомобиль йўлларини таъмир- лаш, реконструкция қилиш ва сақлаб туришга кетган ҳаражатлар 35,7 млрд.сўмга тенг бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |