Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


-расм. Минимум қонунини ифодаловчи график чизма-"Добеник"



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana09.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#763289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5. Tuproq unumdorligi va uning ahamiyati. Tuproqning kolloidlari va tuproqning singdirish qobilyati

34-расм. Минимум қонунини ифодаловчи график чизма-"Добеник" 
бочкаси: 
1-олиниши мумкин бўлган ҳосил; 2- ҳақиқий олинган ҳосил. 
Расмдан кўриниб турибдики, бочкадаги сув сатҳи фосфор кислотанинг 
миқдорини кўрсатувчи тахтача баландлиги билан чегараланган, яъни бу 
фактор минимумдагини ифода этиб, таъминланганлик даражаси 60 % ни 
кўрсатади. Бочкага назар ташланса, минимумдаги фосфор фактори 
кўпайтирилса, азот минимум фактор бўлиб қолади, чунки унинг 
таъминланганлиги 90 % ни ташкил этади. Аммо, ушбу чиройли ва назарий 
жиҳатдан гўѐ яхши исботланган жараѐн амалда ҳамма вақт ишлайвермайди, 
чунки ўсимликлар учун барча зарур факторлар ва уларнинг оптимал нисбати 
ҳамма вақт ҳам маълум бўлавермайди, барча мумкин бўлган вариантларни 


текшириб чиқиш учун минг йиллар зарур, шу ўринда айтиш лозимки, инсон 
ўзининг бўтун тарихи давомида бу иш билан шуГулланиб келмоқда. Ҳозирги 
пайтда ЭҲМлар ва "ҳосилни программалаштириш" математик тенгламалар 
бу ишга жалб этилган. Тупроқшуносликда бошқача ѐндошув қабул қилинган. 
Ўсимликлар ҳаѐтидаги тупроқ факторлари оптимал ҳолатни ѐки тупроқ 
унумдорлигининг элементлари билан таъминлаш вазифаси қаторида 
тупроқни тубдан мелиорациялаш ва агротехник тадбирлар ѐрдамида тупроқ 
унумдорлигини 
лимитловчи 
факторларни 
бартараф 
этиш 
ѐки 
минималлаштириш вазифалари қўйилмокда ҳамда амалда ечилмоқда. 37-
жадвалда тупроқ нинг асосий лимитловчи факторлари ва уларни махсус 
мелиорациялаш усуллари келтирилган. 
Масалан, шуртоб-шурхоклар юқори ишқорийлик, кўп миқдорда 
тўзларни сақлаши ва жуда ноқулай физикавий хоссаларга эга. Шунинг учун 
комплекс мелиорациялашни талаб этади. 
37-жадвал 
Лимитловчи факторлар ва уларни бартараф этиш ѐки 
минималлаштиришдаги асосий мелиоратив тадбирлар. 
Факторлар 
Мелиоратив тадбирлар 
Ошиқча кислоталилик 
Оҳаклаш. 
Ошиқча ишқорийлик 
Гипслаш, кислоталаш, физиологик кислотали 
ўғитлар солиш. 
Ошиқча тўзлар 
Тупроқ-грунт сувларини оқизиб кетадиган 
зовурлар шароитида ювиш. 
Юқори лойлилик 
Қум солиш, структура ҳосил қилиш, чуқур 
юмшатиш. 
Юқори зичлилик 
структура ҳосил қилиш, юмшатиш, ўтлар 


экиш. 
Иссиқлик етишмаслиги 
Иссиқлик мелиорацияси, юзасини мульчалаш, 
қор туплаш, ихота дарахтзорлари барпо этиш, 
плѐнка билан ѐпиш. 
Сувнинг етишмаслиги 
Суғориш, тупроқда сув туплашга қаратилган 
агротехник 
усуллар 
(қора 
шудгор) 
ва 
парланишдан ҳимоялаш 
Минерал озикларнинг 
етишмаслиги 
Минерал ва органик ўғитлар солиш. 
Щшиқча намлик-
ботқоқланиш 
Қуритадиган зовурлар. 
Ҳаво етишмаслиги 
Зовурлаш, структуралаш, Ғовакликлар барпо 
этиш. 
Микрорельефнинг хилма-
хиллиги 
Юзани текислаш. 
Юзанинг катта қиялиги 
Зинапоя шаклида текислаш (террассалаш), 
полоса- 
контурли 
ҳайдаш, 
экинларни 
навбатлаш. 
Тупроқ ичидаги қатламлар 
(«шух», «гипсли», 
«арзиқли» ва х.з) туфайли 
чегараланган илдиз 
жойлашадиган қатлам 
қалинлигининг камлиги 
Плантажли 
ҳайдаш, 
чуқур 
юмшатиш, 
портлатадиган мелиорация қуллаш билан аста-
секин ҳайдов қатламини чиқурлаштириш. 
Горизонтларга кескин 
дифференциялашган 
профиль 
Илдиз озиқланадиган қатламни аста-секин 
чуқурлаштириш, дифференцияланишни чуқур 
ишлов бериш билан йуқотиш. 
Кимѐвий токсикоз 
(заҳарланиш) 
Кимѐвий ва агротехнологик мелиорациялаш. 


Биологик 
токсикоз(заҳарланиш) 
Агротехнология ва биологик мелиорация, 
алмашлаб экиш, шудгорлаш. 
2. Йуналтирилган ҳолда маданий тупроқларнинг яратилиш жараѐнлари 
ўз навбатида тупроқ унумдорлигининг муайян даражаси (модели) ни юзага 
келтириш имконини беради. Т у п р о қ у н у м д о р л и г и м о д е л и
деганда экинлардан маълум даражадаги ҳосилни олиш учун шарт-
шароитларга жавоб берадиган ва агрономик нуқтаи-назардан аҳамиятга эга 
бўлган тупроқ хоссалари йиғиндиси тушунилади. Ҳар бир тупроқ типи учун 
унумдорлик даражасини курсатувчи муайян, ўзига хос бўлган хоссалар 
курсаткичи мавжуддир. Тупроқ хоссаларининг оптимал параметрлари 
асосида 
унумдорлик 
моделлари 
тўзилади.
Қуйида келтирилган маълумотлардан куриниб турибдики, қора тупроқлар 
билан бўз тупроқларнинг унумдорлигини белгиловчи хоссаларнинг 
курсаткичлари миқдори бир-биридан кескин фарқ қилади. (38-жадвал) 
38 –жадвал 


Демак, қора тупроқлар ва бўз тупроқлар моддий таркиби жиҳатдан 
кескин фарқ қилса-да, аммо ана шу тупроқлар учун аниқланган ва 
белгиланган хоссаларнинг мақбул параметрлари конкрет тупроқлар 
шароитида юқори ҳосил олиш имкониятини беради. 
Унумдорлик моделини тўзишда тупроқнинг эътиборга олинадиган 
кимѐвий, физикавий хоссалари ва режимларининг умумий кўрсаткичлари 
қуйидагилар:
1) гумус миқдори, таркиби ва унинг заҳираси ва гумусли қатлам 
қалинлиги; 
2) ўсимликларга тез ва осон ўзлашувчи озиқ моддалар миқдори;
3) физик хоссаларининг оптимал курсаткичлари: зичлиги, структура 


агрегатлари миқдори, дала нам сиғими, сув ўткзазувчанлиги, аэрацияси; 4) 
тупроқ профили тўзилишини характерловчи курсаткичлар: ҳайдалма 
жумладан гумусли қатлам қалинлиги; 5) физик-кимѐвий хоссаларнинг 
курсаткичлари: тупроқ реакцияси, сингдириш сиғими, алмашинувчи 
катионлар таркиби ва асослар билан туйиниш даражаси сингарилар 
ҳисобланади. Тупроқларнинг кўпчилик мақбул курсаткичлари, унинг 
фундаментал хоссалари (механик таркиби ва гумусли ҳолати) билан бевосита 
боғлиқ. Механик таркиби ва гумус миқдори тупроқнинг барча муҳим 
агрономик хоссалари ва режимига таъсир этади. 
Ўсимликларнинг барча ҳаѐтий омиллари тенг аҳамиятга эга бўлиб, 
уларнинг бирортасини бошқаси билан алмаштириб бўлмайди. Тупроқ 
унумдорлигини ошириш ҳамда экинлардан юқори ва барқарор ҳосил олиш 
учун ўсимликларнинг барча ҳаѐтий ва ўсиш омилларига бир вақтнинг ўзида, 
тенг таъсир этиш зарур. Лекин бунда йўналтирувчи асосий омил (ѐки 
омиллар группаси) ни аниқлай билиш жуда муҳим. Чунки ана шу омилга 
таъсир этиш йўли билан, бошқа факторлар самарадорлигини юқори даражада 
ошириб бориш мумкин. Масалан, қурГоқчилик зоналарида йўналтирувчи 
омил ўсимликларни зарур миқдордаги сув билан таъминлашдир. Суғорилиб 
деҳқончилик қилинадиган зоналарда ерларни Суғориш муҳим тадбир бўлиб, 
бунда тупроқнинг қайта шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олишга 
алоҳида эътибор бериш лозим. Демак, ўсимликлар ҳосилдорлигини 
белгиловчи барча ҳаѐтий факторларга бир вақтнинг ўзида таъсир этиш 
принципларини амалга ошириш, турли зоналарда тупроқ унумдорлигини 
яхшилашнинг табақалаштирилган усулларидан фойдаланиш зарурлагини 
талаб этади. Ўсимликларнинг ҳаѐтий факторларидан бирортасига бошқасини 
ўзгартирилмаган ҳолда таъсир этиш натижасида, унинг самараси пасайиб 
боради ва маълум шароитда экинлар хосилининг кескин камайишига олиб 
келади. Бунга мисол қилиб Гельригельнинг ўсимликларга намликнинг 


таъсирини урганишга қаратилган вегетатив тажрибалари натижаларини 
курсатиш мумкин (39-жадвал). 
39-жадвал 
Гельригельнинг тажриба якунлари 
Кўрсаткич
Тўлиқ нам сиғимига нисбатан тупроқдаги нам 
(фоиз) миқдорига кўра ҳосил 

10 
20 
30 
40 
60 
80 
100 
Ҳосил бир идишда, 
дг 

63 
146 
190 
217 
227 197 

Ҳар 
10 
фоиз 
намликка 
тўГри 
келадиган қўшимча 
ҳосил 
124 
83 
44 
27 
10 
-15 
-98 
Ҳозирги вақтда тупроқнинг озиқ, сув, иссиқлик ва тўз режими ва тупроқ 
реакциясини тартибга солишни таъминлайдиган тупроқ хоссаларига таъсир 
этишнинг комплекс усуллари ишлаб чиқилган. В.Р.Вильямс немис олими 
Вольниннинг баҳори жавдар ҳосилига сув, ѐруГлик ва ўғит сингари омиллар 
таъсирини ўрганишга доир материаллари асосида ана шу факторларни бир 
вақтнинг ўзида таъсир этганда ҳосилнинг ўзлуксиз ошиб боришини 
тасвирловчи алоҳида график билан изоҳлаб беради (35-расм). 



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish