- 62 -
49-расмдаги пневматик мева тергич ўт а кучли вентилатор
1,
унинг
атрофида айланиб турадиган ғилоф
3
дан иборат. Вентилатор
ҳайдаѐтган ҳаво, ғилоф айланиши ҳисобига,
сопло
4
нинг дарчаси
2 га навбатма-навбат юборилади. Натижада дарахт шохлари кучли
тебранма ҳаракатга тушиб, мева бандидан узилиб кетади.
50-расм.
Пневматик мева териш машинаси:
1 —
вентилаторлар;
2 —
ҳаво йўналишини ўзгартирадиган соплолар;
3 —
мотор;
4 —
трактор.
Ғилофнинг айланиш тезлигини ўзгартириб, шохларнинг тебраниш
частотаси керакли миқдоргача ўзгартирилади. Яна бир пневматик
мева тергич (50-расм)
махсус мотор
3,
кучли вентилатор
1
ларва
ҳаво оқимининг йўналишини катта частотада ўзгартира оладиган
сопло
2
ларга эга. Трактор
4
машинани дарахтлар қаторига параллел
йўналишда судраб кетаѐтганида, соплолардан катта частотада
пулсацияланиб чиқаѐтган шамол дарахт шохларини дириллатиб,
улардаги меваларни инерсия кучи ҳисобига узиб олади.
Боғдорчилик билан шуғулланадиган фермер ўзи этиштирган
ҳосилни
йиғиштириб
олиш
билан
чекланмайди.
Ҳосилни
харидорларга тақдим қилишдан олдин у, албатта, меваларни тозалаб,
саралаб, товар кўринишини талабларга жавоб берадиган ҳолатга
келтиради. Меванинг сифати ташқи кўриниши,
пишиш даражаси,
ўлчамлари, шикастланганлиги, касалланиш даражаси, қурт тушгани
кабилар билан баҳоланади. Бундай ишни механизациялаш учун
меваларга товар ишлов бериш линиялари хизмат қилади.
Ишлов
бериш линияларида меваларнинг майдаси ажратиб қўйлади; ишчи
визуал баҳолаб, сифати ҳамда ўлчамлари бўйича мевани бир нечта
навларга ажратади; тегишли тара (идиш)ларга жойлаштиради. Линия
(51-расм)нинг бўлаклари: сепаратор; саралаш агрегати; тасмасимон
транспортѐр;
калибрлаш сексияси; қадоқлаш столи; қадоқловчи
мослама; ролганг.
Саралашга
келтирилган
мева
роликлардан
тузилган
транспортѐрдан ташкил топган сепараторга солинади. Роликлар
оралиғидаги бўшлиқдан майда мева пастга тушиб кетади. Қолган
- 63 -
йирик мевани сепаратор икки оқимга бўлиб, саралаш агрегатига
узатади. Сепаратор роликларига юмшоқ резина қопланган. Ҳамма
роликлар бир томонга электромотор ѐрдамида айлантирилади.
Пастга тушган мева чиқинди деб қабул қилинади.
Саралаш агрегати мевани сепаратордан ўзининг иккита саралаш
транспортѐрига қабул қилиб, уни ўнг томонга силжитишни давом
эттиради. Саралаш транспортѐри ҳам роликлардан иборат бўлиб,
улар
бир томонга, аммо ҳар хил тезликда айлантирилади. Шу
сабабли, транспортѐрда сурилаѐтган мева узлуксиз айланиб туради.
Натижада, агрегатнинг икки томонида кузатиб ўтирган ишчилар,
мевани баҳолаб, сифацизларини олиб, юқори ўқда жойлашган
тасмасимон транспортѐр 4га ташлашади. Бундай мева 3-нав деб
қабул қилинади ва алоҳида жойга етказилади. Агрегатнинг иккала
транспортѐридаги оқимларни сумматор биттага айлантиради.
Устки тасмасимон транспортѐр 7 нинг устига ишчилар 2 -навли
меваларни соладилар. Бундай мевалар бошқа контейнерларга
туширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: