Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


Ћозирги ваќтда юз бераётган сув муаммосини ќуйидаги учта йўл билан ћал ќилиш мумкин



Download 0,77 Mb.
bet9/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Ћозирги ваќтда юз бераётган сув муаммосини ќуйидаги учта йўл билан ћал ќилиш мумкин:
Биринчидан, дарё сувини тўла тартибга солиш керак. Дарё суви сув омборлари ќуриш йўли билан тартибга солинади. Сув омборлари ќуриш кўп маќсадларни кўзлайди. Бу ќурилиш сув таъминотини йўлга ќўйиши дарёлар сувини тартибга солиши, энергия ресурсларидан фойдаланишни таъминлаши, суѓориш ва сув чиќаришни ривожлантириш, транспорт магистралларини яратилиши, балиќ хўжалигини ривожлантириш ћамда сув тошќинлари олдини олиш керак.
Иккинчидан, бу ќурилиш сув ћавзалари ўртасида сувни ќайта таќсимлаш йўли билан сув ресурслари ћаддан зиёд бўлган районлардан уларнинг анчагина ќисмини сув хўжалик районларга олиб бориш имконини беради. Сув ресурсларини худуд бўйича ќайта таќсимлаш ишлари мамлакатимизда кўп ваќтдан буён ўтказиб келинади. Ћозирги ваќтда Амударё сувининг бир ќисми Бухоро, Навоий, Ќашќадарё вилоятларига етказиб берилмоќда. Келгусида бу каналлар Ќизилќум ичига кириб бораверади.
Учинчидан, ћар бир ћавза ичида сувни тежаб сарфлашга ќаратилган сув хўжалиги ва ташкилий-иќтисодий тадбирлар амалга оширилади. Бу тадбирларга сув хўжалиги тизимларини ќайта тузиш, оќова сувлардан такроран фойдаланиш, янги техникани, сув хўжалиги ташкилотлари билан сув истеъмолчилари ўртасида бозор муносабатларини жорий ќилиш киради.
Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш сув хўжалиги ишлаб чиќариши самарадорлигини анча оширади. Бу ћолда сув хўжалиги тадбирларига тор идоравий ёндашувга чек ќўйилади, уларнинг халќ хўжалик аћамияти тўла ћисобга олинади, сувларни ифлосланиш ва тугаб ќолишдан саќлаш бўйича талабларга албатта риоя ќилинади.

1.2. Ќишлоќ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишнинг иќтисодий самарадорлиги


Ер ќишлоќ хўжалигида ишлаб чиќаришнинг асосий воситаси сифатида сув билан биргаликда амал ќилади. Сув эса ќишлоќ хўжалиги маћсулоти ћосил бўладиган муќаррар омилдир. Ер оптимал намга эга бўлгандагина унумдор бўлади ва юќори ћосил олинишини таъминлайди. Ћосил етиштириш учун ќайтмас тарзда сарфланадиган жуда кўп сув керак бўлади. Ўсимлик ўсиши даврида ћар бир гектар майдон тупроѓидан минглаб тонна сув атмосферага чиќарилади. Маћсулот ћосил бўлиши учун юзлаб кубометр сув ўсимликлар орќали ўтиб, буѓланиши керак. Масалан 1 тонна картошка ћосилини етиштириш учун 1500 м3 сув истеъмол ќилинмоќда, кузги буѓдой етиштиришда–600 м3 ни пахта етиштиришда 3000 м3ни, шоли етиштиришда 13500 м3 ни ташкил этади.
Маданий ўсимликлар меъёрда ривожланиши учун тупроќнинг ўсиш давридаги намлиги 70-75% ни ташкил ќилиш керак. Ћудуднинг катта ќисмида эса бундан анчагина пастдир. Тупроќ намлигининг камлиги ёки ортиќчалиги ќишлоќ хўжалик экинлари ћосилдорлиги даражасига салбий таъсир этади. Тупроќ сув режимини тупроќ актив ќатламида намлик актив балансларини ћосил ќилиш ва уни бутун ўсиш даврида саќлаб туришга ќаратилган мелиорация тадбирлари ёрдамидагина тартибга солиб туриш мумкин. Тупроќ сув режимининг тўла тартибга солинадиган турини технологик жићатдан мукаммал суѓориш тизимларигина таъминлай олади.
Ќишлоќ хўжалигида суѓориш сувидан фойдаланиш ердан фойдаланиш билан узвий боѓлиќдир. Сувнинг истеъмол ќиймати суѓорма дећќончиликнинг пировард натижалари ћисобга олинган ћолдагина кўриб чиќилиши мумкин. Ишлаб чиќариш воситаси бўлган сувнинг ќиймати ишлаб чиќариш жараёнидан ажратилса йўќолади.
Суѓориш манбаларидан олинган суѓориш суви ўз хусусиятига эгадир. Бу сув белгиланган муддатда ва керакли миќдорда муайян участкага юборилиши керак. Бу шартларни бажармаслик ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќаришига салбий таъсир кўрсатади.
Суѓориш сувидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш давлат аћамиятига молик вазифа ћисобланади. Сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг моћияти кам харажатлар билан суѓориш суви бирлигига энг кўп маћсулот олишдадир. Бунга турли хил технологик, ташкилий ва иќтисодий тадбирларни амалга ошириш йўли билан эришилади.
Суѓорма дећќончиликда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ќуйидаги кўрсаткичлар тавсифлаб беради:
- суѓориш тизимининг фойдали ишлаши коэффициенти;
- суѓориш тизимида сувдан фойдаланиш коэффициенти;
- суѓориш сувининг унумдорлиги.
Ќишлоќ хўжалигида сувнинг кўпгина ќисми ќайтмас тарзда сарфланиши ќайд ќилиб ўтилди. Сувнинг ќайтмас тарзда истеъмол ќилиниши сабабларидан бири унинг ирригация тизимларида шимилиши ва буѓланиши натижасида йўќотилишидир. Бу йўќотилишлар истеъмол ќилинадиган барча сув миќдорининг 20-25%ни, гоћида эса 40% ни ташкил этади.
Сувнинг йўќотилиши суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициенти (ФИК)да акс этадики, бу майдонга оќиб борадиган сувнинг (Wн-т) муайян давр (декада, ой, ўсиш даври) ичида суѓориш манбаларидан (Wбр) олинган сув миќдорига нисбатидир.

ФИКт= WHт/Wбр


Сув олиш ћажми билан берилган сув ўртасидаги фарќ шимилиши ва буѓланишга кетган йўќотишларни ташкил этади. [(1-ФИК)*100] ифодаси бўйича тизимдаги сув йўќотишлар фоизи аниќланади.


Суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициентига хўжаликлараро шаћобча (ФИК) ва хўжалик ичидаги шаћобча (ФИК) киради ва бу ифода ќуйидаги формулада аниќланади:

ФИКт= ФИКха * ФИКхи


Фойдали ишлаш коэффициенти суѓориш тизимининг техника даражаси, тупроќ ћарактери, рельеф ва ћоказоларга боѓлиќ бўлади. У ћар бир тизим учун йил давомида ўзагариб туради.


Бунда у ерли ўзанларда каналлари бўлган ва гидротехник ишноотлар билан кам жићозланган суѓориш тизимларида анча кўп тебраниб туради.
Республика вилоятлари бўйича суѓориш тизимлари хўжаликлараро шаћобчасининг ћаќиќатдаги ФИК кўрсаткичлари ќуйида келтирилган (1.3-жадвал).

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish