Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


Ер ва сув ресурслари билан таъминланлиги (2005 йил)



Download 0,77 Mb.
bet8/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83
Bog'liq
r4sxim

1.2-жадвал
Ер ва сув ресурслари билан таъминланлиги (2005 йил)



Вилоятлар


Аћоли жон бошига тўѓри келади


Сув ресурслари бир гектар ќишлоќ хўжалиги
ерларига тўѓри келади, минг м3

Ќишлоќ хўжалиги ерлари, гектар



Сув ресурслари,
м3

Ќораќалпоѓистон Республикаси

3,38

5214

1,5

Андижон

0,11

1363

12,6

Бухоро

1,94

2834

1,5

Жиззах

1,20

3065

2,5

Ќашќадарё

0,94

2817

3,0

Навоий

12,56

2715

0,2

Наманган

0,15

1556

10,5

Самарќанд

0,46

1413

3,0

Сурхондарё

0,62

2272

3,6

Сирдарё

0,44

5278

10,5

Тошкент

0,31

1303

4,1

Фарѓона

0,11

1640

12,6

Хоразм

0,28

3350

11,8

ЖАМИ

1,03

2242

2,1

Сувнинг ћудуд жићатдан таќсимланишидаги тенгсизлик унинг мавсумий ва йиллик тебранишлари туфайли кучайиб бормоќда. Сув баланси ва унинг йил фасллари бўйича таќсимланишига дарёларнинг сув билан таъминланиши ћарактери катта таъсир кўрсатади. Мамлакатимиз кўпчилик дарёларини сув билан таъминланишнинг асосий манбаи ќор кўринишидаги ёѓинлардир. Бундай районларда асосий сув оќими баћор фаслига тўѓри келади. Музликлардан сув билан таъминланадиган дарёлар ћавзаларида сувнинг катта ќисми ёз фаслига тўѓри келади. Дарё сувининг йил фасллари бўйича бундай тенгсизлиги сув ресурсларидан фойдаланишни ќийинлаштиради ва сув хўжалиги балансларида тангликни вужудга келтиради. Чучук сув танќислиги сув ресурсларининг асосий ќисми ќишлоќ хўжалиги экинларини суѓоришга кетадиган ќурѓоќчилик минтаќасида айниќса кескин сезилади.
Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланишда тубдан ўзгаришлар содир бўлди, кўпдан кўп йирик гидроузеллар ќурилди, ўлкан сув омборлари ва катта каналлар барпо этилади.
Орол денгизи ћавзасида жами сиѓими 72 км3 ни ташкил этадиган 105 яќин сув омборлари барпо этилди. Улар орасида дарёларнинг кафолатланган сув оќимини 20-25% ошириш имконини берадиган 52 км3 фойдали умумий ћажмли 10 дан кўпроќ йирик сув омборлари бор.
Буларнинг ћаммаси мамлакатимизда ирригацияни, энергетикани соћалари ривожлантиришга ќўшилган катта ћисса бўлди, тартибга солинган сувлар минтаќасини кўпайтирди ва улардан фойдаланишни пухта йўлга ќўйди. Бироќ саноат ва ќишлоќ хўжалиги тараќќиётининг юксак суръатлари, янги районларнинг иќтисодий ривожланишга жалб этилиши ер усти сув заћираларидан анча оќилона фойдаланиш ва уларни ќайта таќсимлашни талаб ќилмоќда. Дарё сувларини ќайта таќсимлашнинг ћозирги даражаси халќ хўжалигининг барча эћтиёжларини ќондирмаётир. Ўрта Осиё республикаларида, айниќса, Ќозоѓистонда катта сув танќислиги кузатилмоќда.
Сув ресурсларидан халќ хўжалигининг кўп соћаларида бошќа кўп маќсадлар учун ћам фойдаланилади, шунинг учун сув хўжалиги тадбирларини ћал этишда комплекс ёндашув ћисобга олинади. Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш иќтисодий регион ёки дарё ћавзасига нисбатан ќараб чиќилади. Бунда табиий мућитнинг таркибий ќисми бўлган сув ресурслари моддий ва табиий ресурсларни оќилона ихтисослаштириш ћамда улардан самарали фойдаланиш асосида халќ хўжалиги тармоќларини ћудуд жићатдан ташкил этишни шартлайди.
Сув ресурсларининг вужудга келаётган танќислиги шароитида сувга бўлган эћтиёжларни ќондириш бўйича ћудуд кўлламидаги тавсияларни ишлаб чиќиш сув хўжалиги комплекси (СХК)нинг асосий вазифасидир. Ћудуд сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш тармоќлардан ћар бирида сувни асосли тарзда таќсимлаш маќсадида тузилган сувлардан оќилона фойдаланишнинг ягона тармоќлараро схемаси бўйича амалга оширилади. Деярли барча йирик ћавзаларда сув хўжалиги схемалари мавжуддир.
Сув билан таъминлаш, суѓориш гидроэнергетика, кемалар ќатнови, балиќ хўжалиги ва бошќалар сув хўжалиги комплексининг асосий ќисмларидир.
Сув билан таъминлаш–бу сувни истеъмолчиларга етказиб беришдир. Ћудудий ишлаб чиќарувчи кучларининг ривожланиши, мећнат ресурсларининг мавжудлиги ва жойлашиши сув таъминоти билан боѓлиќ бўлади. Сув билан таъминлаш сувнинг сифатига сув хўжалиги комплексининг бошќа турларига бўлганидан кўра юќорироќ талаблар ќўяди. Сув таъминотининг ќуйидаги турлари фарќ ќилинади: коммунал, саноат, ќишлоќ хўжалик, темир йўл ва ћоказо сув таъминоти. Ћар ќайси сув таъминоти тури ўз хусусиятларига эгадир.
Уй-жой ќурилишининг катта кўламлари коммунал ва сув спорти иншоотларининг барпо этиш аћоли пунктларини сув билан таъминлаш манбалари ќувватини кескин оширишни талаб этади. Ћозирги ваќтда коммунал маиший хўжалик олинаётган жами сувнинг 6% идан кўпроѓини истеъмол ќилмоќда.
Сувнинг талай ќисмидан саноатда фойдаланилади. 1 тонна пўлат ишлаб чиќариш учун мамлакат бўйича ўртача 350 м3 сув истеъмол ќилинади. Темир ќотишмалари заводларидаги сув истеъмоли 1 тонна маћсулот ћисобида ќарийиб 800 м3 ни ташкил этади. 1 тонна ипак тайёрлаш учун 1200 м3 сув 1 тонна капрон тола ишлаб чиќариш учун эса 2500 м3 сув керак бўлади. 1998 йилда олинадиган бутун сувнинг 25% и саноат сув таъминотига сарфланади.
Ќишлоќ хўжалиги мамлакатимиздаги барча сув истеъмолчилари орасида алоћида ўрин тутади. Истеъмол ќилинадиган чучук сувнинг 50 км3 унинг ћиссасига тўѓри келади. Энг кўп сув суѓоришга кетади. Ћам умумий, ћам улушли сув истеъмоли суѓоришнинг асосий хусусиятидир. Суѓоришга ћар йили 45-50 км3 сув ёки олинадиган бутун сувнинг 80% идан кўпроѓи кетади. Бунда Фарѓона водийси вилоятлари ћиссасига мамлакатда истеъмол ќилинадиган суѓориш сувининг 18%, Тошкент вилояти ћиссасига 6,2%, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ћиссасига 10,5%, Зарафшон водийси вилоятлари ћиссасига 17,0%, ќуйи Амударё вилоятлари ћиссасига 25,5%, Ќашќадарё, Сурхондарёга 19,5% тўѓри келади. Келажакда ќишлоќ хўжалиги учун сув олиш тахминан 1,2 баравар кўпаяди.
Олинадиган бутун сувнинг 70% дан кўпроѓи ќайтмас тарзда истеъмол ќилинади. Бунда суѓоришда сувни ќайтмас тарзда истеъмол ќилишга олинадиган сувнинг 85% ига яќини сарф бўлади, вахоланки коммунал хўжаликда 16% и саноатда эса 9% и сарф бўлади. Тоза сувнинг кўп ќисми ифлосланган сувларга ќўшишга ва улар ифлослиги даражасини йўл ќўйиш мумкин бўлган концентрациягача пасайтиришга сарфланади.
Ер устида оќадиган сувлардан фойдаланиш билан бирга ер ости сувларига ћам катта эътибор берилади. Ер ости сувларидан фойдаланиш ћисобига сув чиќариладиган ўтлоќлар шунингдек суѓориладиган ерлар майдонларини кенгайтириш мумкин. Ћозирги ваќтда ер ости сувлари билан суѓориладиган ер майдонлари жами суѓориладиган ерлар майдоннининг 0,5% ини ташкил этади.
Сув хўжалиги комплексининг асосий ќисмлари сув ресурсларига турлича талаблар ќўяди. Сув гидроэнергетика учун энергия манбаи бўлиши мумкин. Бу энергия эса сунъий равишда ќурилган ёки табиий сув туширгичда ћосил ќилиниши мумкин. Сув транспорти учун сувдан фойдаланишдаги асосий нарса-новигация даврида зарур чуќурликни таъминлашдир. Балиќ хўжалигида балиќни такрор ишлаб чиќариш ва урчитиш учун ћовузларгина эмас, балки кўп ћолларда дарёлар сув оќимининг муайян режими ћам керак бўлади. Балиќни табиий ќайта ишлаб чиќариш учун ћар йили баћор тошќинлари зарур.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish