Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


-жадвал Хўжаликлараро суѓориш тизимлари фойдали ишлашининг коэффициенти



Download 0,77 Mb.
bet10/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   83
Bog'liq
r4sxim

1.3-жадвал
Хўжаликлараро суѓориш тизимлари фойдали ишлашининг коэффициенти



Вилоятлар

1997– 2000 йиллар

2001–2005 йиллар



Ќораќалпоѓистон Республикаси

0,56


0,56


Андижон

0,66

0,66

Бухоро

0,58

0,58

Жиззах

0,80

0,80

Ќашќадарё

0,68

0,68

Навоий

0,61

0,61

Наманган

0,69

0,69

Самарќанд

0,64

0,64

Сурхондарё

0,77

0,77

Сирдарё

0,66

0,66

Тошкент

0,66

0,66

Фарѓона

0,64

0,64

Хоразм

0,61

0,61

Сувнинг анчагина ќисми хўжаликлараро шаћобча ва каналларида йўќолади. Умуман мамлакат бўйича хўжаликлараро ва хўжаликлар ичидаги шаћобчада суѓориш манбаларидан олинган бутун сув ћажмининг 40% дан кўпроѓи йўќолади. Шунинг учун суѓориш тизимлари фойдали ишлаш коэффициентининг ўсиши сув тежашининг мућим заћирасидир.
Сувнинг шаћобчада йўќолиши катта моддий зарар келтиради. Намнинг бевосита йўќолишидан ташќари, унинг шимилиб кетиши ер ости сувлари кўтарилишига, тупроќларни шўр босишига, суѓориладиган ерлар мелиорация ћолати ёмонлашишига сабаб бўлади. Бундан ташќари бу сувларни суѓориладиган участкалардан четга оќизиб юбориш учун кўп маблаѓ сарфлашга тўѓри келади.
Сувнинг далаларда йўќотилиши ћам содир бўлиб туради: бунда сувнинг маълум ќисми илдизлар ўсадиган ќатламдан пастга шимилиб, ер ости сувларига ќўшилади, шунингдек майдонлар сиртидан буѓланиб кетади.
Сувнинг умумий йўќолишлари тизим сувдан фойдаланиш коэффициентида (СФКт)ни акс этади. Бу коэффициент ўсимликларнинг майдонлардаги сувни фойдали истеъмол ќилишининг суѓориш манбаларидан олинган сув миќдорига нисбатидир.


СФКт Е•F Wбр
бунда:
Е–ќишлоќ хўжалик экинларининг муайян ваќт ичида фойдали сув истеъмол ќилиши, м3/га;
F – суѓориладиган майдон, га;
Wбр – суѓориш манбаидан олинган сув миќдори, м3.
Тизимдаги сувдан фойдаланиш коэффициенти ўсимликлар ћосил яратиш учун суѓориш манбаидан олинган сувнинг ќанчасини истеъмол ќилишини, [(1- СФКт)100)] ифодаси тизим ва даладаги сув сарфининг умумий фоизини кўрсатади. Суѓориш сувининг умумий йўќолишлари суѓориш тизимларидаги сувдан уларни техника жићатдан ишлатишни яхшилаш ћисобига оќилона ишлатиш заћиралари мавжудлигини кўрсатади. Суѓориш сувидан фойдаланиш унумдорлигининг кўрсаткичи сувдан фойдаланиш самарадорлигининг умумлашувчи кўрсаткичидир. Суѓориш сувидан фойдаланиш унумдорлиги (ССУ) кўрсаткичи эса табиий ёки ќиймат кўринишида (АВП) ишлаб чиќарилган маћсулотнинг суѓориш манбаи (Wбр) дан олинган сувнинг умумий ћажмига нисбати сифатида аниќланади.
ССУ АВП Wбр
Сув танќис бўлган ќурѓоќчилик районларида ер майдони гектаридан эмас, балки 1 м3 сув ћисобига энг кўп маћсулот олиш вазифаси ќўйилади.
Суѓориш суви унумдорлигининг кўрсаткичи синтетик кўрсаткичдир. У тупроќнинг маћсулот ишлаб чиќариш ћажмида ифодаланадиган иќтисодий унумдорлиги билан чамбарчас боѓлиќдир. Бу кўрсаткич ќишлоќ хўжалиги корхоналарининг хўжалик фаолияти ва суѓориш тизимларини ишлатиш даражасини тавсифлаб беради.
Суѓориш сувидан оќилона фойдаланиш муаммоси ћозирги ваќтда фавќулотда аћамият касб этмоќда. Суѓориш техникасини такомиллаштириш ва мавжуд тизимларни таъмирлаш бўйича катта ишлар амалга оширилмоќда. Суѓориш тизимларининг техник даражасини ошириш (тизимларини гидротехника ва сув ўлчагич иншоотлари билан жићозлаш, каналларга шимилишга ќарши ќопламалар ўрнатиш, ёпиќ трубопроводлар ќуриш, суѓоришнинг илѓор усулларини ќўллаш) ер ва сувдан фойдаланишни яхшилашга ёрдам беради.

1.3. Сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни мућофаза ќилиш самарадорлигини ошириш тадбирлари



Бозор иќтисодиётига ўтиш даврида табиий ресурслардан ва хусусан сув ресурсларидан оќилона фойдаланиш ћамда уларни мућофаза ќилишга катта аћамият берилмоќда. Сувни мућофаза ќилиш чоралари нотўѓри ћаракатлар ёки тадбирларни тўхтатишгагина эмас, балки асосан сув ресурслари ифлосланиши ва тугаб ќолиши олдини олишга ќаратилгандир. Ћовузлардаги турли хил ингредиентларнинг йўл ќўйиладиган йиѓиндилари меъёрлари мавжуд. Улар сувдан хўжалик ва маиший эћтиёжлар учун кишилар соѓлиѓига зарар етказмай фойдаланишга ќаратилган.
Халќ хўжалиги иќтисодиётининг тез ўсиши ва шаћар ќурилишининг ривожланиши билан сувга эћтиёж кўпаяди. Бу эса сувдан оќилона фойдаланиш ва уни мућофаза ќилишнинг аћамиятини оширади.
Саноатнинг ривожланиши, ќишлоќ хўжалигининг индустриал негизга ўтказилиши ва коммунал-маиший хўжаликнинг ўсиши ишлатилган сувлар ћажми кўпайишига олиб келади. Ишлатилган сувларни ажратиш сув мућитини ифлосланишининг асосий сабабидир.
Ћовузлар кислород минтаќасини анча ёмонлаштирадиган кўк-яшил сув ўтларининг ривожланиши натижасида сув омборларидаги сувлар сифати ёмонлашмоќда. Дарёларга илиќ сувларни оќизиш ва ќишлоќ хўжалиги ерлари ўѓитлари ќолдиќларини ташлаш, кўк-яшил сув ўтлари ўсиши сабабларидан биридир.
Ќишлоќ хўжалигини кимёлаштириш сув манбаларининг заћарли кимёвий воситалар ва ўѓитлар билан бевосита ифлосланишга олиб келади. Бу кимёвий воситалар ва ўѓитлар дарёларга тупроќ ер ости ва суѓориш тизимларининг дренаж сувлари билан бирга тушади. Бу нарса суѓорма шоликорлик тизимларида кўпроќ учрайди.
Ћовузларнинг оќова сувлар билан ифлосланиши халќ хўжалигига катта зарар келтиради. Давлатимиз томонидан сув ресурслари мућофазаси бўйича бир ќанча чоралар белгилаган. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маћкамаси томонидан «Мамлакат сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва улар мућофазасини кучайтириш чоралари тўѓрисида» ќарор ќабул ќилинди. 1997 йилда Сув муаммолари институти тузилган. 1996 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўѓрисида»ги ќонуни ќабул ќилинган. Давлат бу ќонун билан сув ресурслари умумхалќ бойлиги ва улардан оќилона фойдаланиш ћамда уларни ифлосланишдан мућофаза ќилиш-давлат аћамиятига эга иш эканлигини яна бир бор тасдиќлади. Ќонунда аћолининг хўжаликнинг-ичиш эћтиёжлари биринчи галда ќондирилиши принципи таъкидланган. Бу ћар ќандай хўжалик фаолияти аћолини тоза сув билан меъёрида таъминлашга тўсиќ бўлмаслиги кераклигини билдирди.
Сув тўѓрисидаги ќонунлар асосларида марказий муаммолардан бири бўлган сув ресурслари мућофазаси жуда мућим ўрин тутади. Ховузлар ифлосланиши олдини оладиган тозалаш иншоотларига эга бўлмаган ишлаб чиќариш объектларини ишга тушириш ќонун йўли билан таъќиќланади. Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги сувлардан фойдаланиш ва уларни мућофаза ќилишни тартибга солиб турувчи давлат органи ћисобланади. Вазирликнинг сувлардан фойдаланиш ва уларни мућофаза ќилиш масалалари юзасидан берадиган кўрсатмалари идоравий тобеликларидан ќатъий назар барча корхона, ташкилот ћамда муассасалар учун мажбурийдир.
Сувларни тартибга солиш ва мућофаза ќилишни назорат ќилиш учун Вазирлар Маћкамаси ќошида давлат сув назорат инспекцияси тузилган. Улар фаолияти минтаќасига ћавзаларга яќин иќтисодий районлар билан бирга бир ёки бир нечта дарёнинг ћавзаси киради. Масалан, Амударёни бошќариш бошќармаси ва Сирдарёни бошќариш бошќармаси ћамда Ќораќалпоѓистон ва вилоятлар инспекцияси.
Сув манбаларини ифлосланишдан мућофаза ќилиш муаммоси ћозирги ваќтда уч йўналишда ћал ќилинмоќда. Биринчидан, сувларни тозалаш ишлари ќўлламини кенгайтириш ишлари олиб борилмоќда. Бунинг учун тозалаш ва бошќа сув мућофазаси иншоотларини ќуриш суръатларининг тозаланмаган оќова сувлар ташлаб юборилиши ўсишининг суръатларидан орќада ќолишига барћам бериш керак.
Иккинчидан, оќова сувлардан суѓорма дећќончиликда фойдаланиш кенгайиб бормоќда. Шаћарлар маиший оќова сувларидан фойдаланиш учун суѓоришнинг дећќончилик майдонлари деб аталган махсус суѓориш тизимлари ќурилмоќда, тупроќ ва ўстириладиган экинлар ёрдамида оќова сувларнинг табиий биохимик тўла тозаланиши содир бўлади. Бундай далаларда санитария гигиена мућофазаларига кўра асосан техника ва озуќа экинлари ўстирилади.
Оќова сувлари билан суѓоришнинг муайян маќуллиги бор. Бунда тупроќ оќова сувларни тозалабгина ќолмай, балки ћосилдорликни ћам оширади. Тупроќќа нам билан бирга зарур озуќа моддалари–азот, фосфор, калий ва микромоддалар киради. Бу моддалар оќова сувларда етарли миќдорда ћамда ўсимликлар учун ќулай шаклда мавжуддир. Бу нарса ќишлоќ хўжалик экинларидан юќори ва барќарор ћосил олинишини таъминлайди.
Келажакда оќова сувлар билан суѓориладиган майдонларни йирик шаћарлар ва саноат марказлари атрофида кўпайтириш мўлжалланмоќда. Бу чучук сувларни тежашнинг ќўшимча манбаи, сув ћавзалари ифлосланишига ќарши ишончли кураш воситаси ва ќишлоќ хўжалиги маћсулотлари ишлаб чиќаришни кўпайтиришнинг мућим омили хизматини ўтайди.
Учинчидан, саноат корхоналарида сувдан ёпиќ цикл бўйича ќайта-ќайта фойдаланишга ќаратилган технологик жараёнлар мутасил такомиллаштирилмоќда. Ишлаб чиќаришга сув билан таъминлашнинг ёпиќ тизимларини жорий ќилишга саноатнинг кимё, металлургия нефтни ќайта ишлаш ва бошќа тармоќларида катта аћамият берилмоќда. Сув таъминотининг ёпиќ жараёнларига ўтиш сув ресурсларидан оќилона фойдаланиш ва уларни мућофаза ќилиш муаммосини анча тўлиќ ћал этиш имконини беради.
Сув ресурсларини ифлосланиш ва тугаб ќолишдан саќлаш улардан халќ хўжалигининг барча тармоќларида оќилона фойдаланиш мажмуавий (комплекс) дастурининг таркибий ќисмидир.


Хулоса


Ўзбекистон Республикаси ћар йили ўртача 60 млрд. м3 сув истеъмол ќилади. Шундан 50 млрд. м3 суѓорма дећќончилик учун сарфланади. Ћар бир гектар суѓориладиган майдонга 11-12 минг м3 дан тўѓри келади. Вилоятлар бўйича сув таќсимоти ћар бир гектар ћисобига 9 минг м3 (Жиззах вилоятида)дан 18,5 минг м3 (Хоразм вилояти)гача фарќ ќилади. Ћар 11-13 йилда бир марта рўй берадиган сув танќислигини олдини олиш маќсадида Сирдарё ва Амударё сувларини тартибга солиш учун кўплаб йирик сув омборлари барпо этилган.
Ќишлоќ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлиги суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициенти, сувдан фойдаланиш коэффициенти ва суѓориш сувининг унумдорлиги ва ћар бир м3 сув ћисобига олинган фойданинг миќдори билан ўлчанади.
Сув манбаларини ифлосланишидан мућофаза ќилиш муаммоси ћозирги кунда ўта долзарб ћисобланади. Бу муаммони ечиш 3 йўналишда ћал ќилинмоќда: биринчи йўналиш сувларни тозалаш ишлари кўлами кенгайтирилмоќдан, иккинчи йўналиш оќова сувидан дећќончиликда фойдаланиш кенгайиб бормоќда, учинчи йўналиш саноат корхоналарида сувдан ёпиќ цикл бўйича ќайта-ќайта фойдаланишга ќаратилган тадбирлар ќўлланилмоќда. Бу эса келажакда ўзининг ижобий самарасини беради.


Таянч иборалар



Сув ресурслари, сув таќсимоти, сув танќислиги, сув хўжалиги комплекси, сув таъминоти, сув ћавзаси, оќова сув, суѓориш тизими фойдали иш коэффициенти, суѓориш шаћобчаси, хўжаликлараро каналлар, сувдан фойдаланиш коэффициенти, сувдан фойдаланиш унумдорлиги, сувдан фойдаланиш самарадорлиги, сувни мућофаза ќилиш.

Назорат саволлари



1. Сув ресурсларининг халќ хўжалигини ривожлантиришдаги ўрни ва аћамияти.
2. Сув ресурсларининг манбалари бўйича жойлашиши ва давлатлараро таќсимоти.
3. Вилоятлар бўйича сув билан таъминланганлик даражаси.
4. Ќишлоќ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишнинг иќтисодий самарадорлиги.
5. Сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни мућофаза ќилиш самарадорлигини ошириш тадбирлари.
6. Сув танќислигининг олдини олиш ва манбалардаги сувдан фойдаланишни тартибга солиш.
7. Сув таъминотини яхшилашда сув омборларидан фойдаланишнинг аћамияти.
8. Янги суѓориш техникаси ва технологияларини ќўллашнинг иќтисодий самарадорлиги.
2- МАВЗУ: СУВ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЋАВЗАВИЙ УСУЛГА ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ ИЌТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТАДБИРЛАРИ

2.1. Сув хўжалиги тизимини бошќариш ва уни такомиллаштириш


Ћар ќандай давлат бозор иќтисодиётига ўтиш жараёнида ислоћотларни ўтказиш усул ва йўлларини - ўз тарихий удумларини ва аниќ шарт-шароитларини, ривожланган чет мамлакатлар тажрибаларини ишлаб чиќариш кучларининг ривожланиш даражаси, анъàналар ва миллий хусусиятларини ћамда мавжуд табиий-иќтисодий салоћиятларни эътиборга олган ћолда ишлаб чиќиши лозим.


Мамлакатимизда бозор иќтисодиётига ўтишнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиќилган беш тамойилга асосланган иќтисодий муносабатларни босќичма-босќич янги бозор муносабатларига ўтказа бориб, самарали бозор иќтисодиётини чуќур бўхронларсиз ва талофатларсиз вужудга келтириш йўли танланди.
Амалга оширилаётган агро-иќтисодий сиёсат натижасида Ўзбекистон ижтимоий ларзаларсиз ўз иќтисодий мустаќиллиги сари ишонч билан илгарилаб бормоќда.
Маълумки, республикамизда бир неча ўн йиллар мобайнида иќтисодиётда умумхалќ мулки деб аталган. Аслида эса давлат бюрократик тизимининг ихтиёрида бўлган мулкка давлат иштироки тўлиќ ћукмронлик ќилиб келган. Мулкчиликнинг шакллари фаќат икки турдаги яъни, давлат мулки ва колхоз-кооператив мулкидан иборат тизим ривожлантирилган. Аслида колхоз-кооператив мулки ћам амалда давлат ихтиёрида бўлган.
Демак, ер-сув ресурслари ва умуман барча ишлаб чиќариш воситалари давлатнинг танћо ихтиёрида ћисобланган. Бундай ћолат дећќон ва мећнаткашларнинг ишлаб чиќариш вооситаларидан маћрум бўлишига, мулкка эгалик ћиссиётинининг йўќолишига ва натижада ишлаб чиќариш самарадорлигининг мунтазам пасайишига олиб келди. Шу нуќтаи назардан ћам, республикамиз мустаќилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб кўп укладли иќтисодиётни шакллантириш маќсадида аграр секторда таркибий ўзгаришларни амалга оширишга алоћида эътибор ќаратилди.
Жумладан, кўплаб вазирлик ва идораларни бирлаштирган, бошќариш нићоятда мураккаблаштирилиб юборилган агросаноат тизимига барћам берилиб аграр соћада бошќарувнинг янги тизимини шакллантира бошланди. 1990 йилда «Ќишлоќ хўжалиги вазирлиги», «Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги» ташкил этилди. Соћалар бўйича эса акциадорлик уюшмалари ва бирлашмалари тузилди.
Кейинчалик бундай ташкилотларнинг аксарият кўпчилиги бозор иќтисодиёти шароитларига мослаштирилиб, холдинг компаниялари ва акционерлик жамиятларига айлантирилди. Масалан, «Ўзагракимётаъминот» давлат акционерлик жамияти, «Ўзбек ипаги», уюшмаси, «Давлат ер тузилмаси» ќумитаси, «Ўзагросуѓурта» давлат акционерлик суѓурта компанияси, «Ўзќишлоќхўжаликлизинг» акционерлик лизинг компанияси тузилди. «Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари» уюшмаси «Дећќон ва фермер хўжаликлари» уюшмасига «Ўзбекистон ќишлоќ хўжалиги Фанлар Академияси», «Ўзбекистон ќишлоќ хўжалиги илмий ишлаб чиќариш Маркази»га айлантирилди. «Ќишлоќ хўжалиги» ћамда «Мелиорация ва сув хўжалиги» вазирликлари бирлаштириб, «Ўзбекистон Республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирилиги» ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси таркибида «Ќишлоќ хўжалиги бирлашмалари», «Сув хўжалиги хўжалик бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари», «Давлат бошќарув ва назорат органлари» ва «Илмий-тадќиќот ва ўќув муассалари» каби бошќарув бўѓинлари ташкил этилди ћамда уларга тегишли бирлашмалар, уюшмалар. Марказлар ва илмий муассасалар бирлаштирилди, шунингдек, Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати таркибида: «Пахтачиликни ривожлантириш бўйича кенгаш», «Дончиликни ривожлантириш бўйича кенгаш», «Сабзавот-полиз маћсулотларини комплекс ќайта ишлаш ва ривожлантириш бўйича кенгаш», «Чорвачиликни ривожлантириш бўйича кенгаш», «Ќишлоќ хўжалигини механизациялаштириш ва кимёлаштириш бўйича кенгаш» ва «Ер-сув ресурсларидан оќилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ер унумдорлигини ошириш бўйича кенгаш» лар тузилди.
Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган аграр соћада иќтисодий ислоћотлар жараёнида асосий эътибор ќишлоќ ва сув хўжалигида бошќариш тизимини токомиллаштириш ва ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига ќаратилган.
Ўзбекистон Республикасида ер-сув ресурслари нићоятда чекланган. Шунингдек учун ћам, ер-сув ресурсларини бутун чора-тадбир ва усулларни ќўллаган ћолда тежаб ва самарали фойдаланиш энг мућим вазифалардан бири ћисобланади. Айниќса, етарли миќдордаги сув ресурсларисиз халќ хўжалигини, шу жумладан ќишлоќ хўжалигини барќорор ривожлантириб бўлмайди.
Мавжуд сув ресурслари ћозирги ўсиб бораётган талабни тўлиќ таъминлай олмайди. Бундан ташќари, сув ресурсларининг аксарият ќисми ќишлоќ хўжалигида фойдаланилади. Мамлакатимизда мавжуд сув ресурслари давлат мућофазасидадир. Улар мулкчилик шакллари бўйича таќсимланмаган. Ер-сув ресурсларига эгалик ќилишнинг ћуќуќий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида «Ер-сув умуммиллий бойликдир, улардан оќилона фойдаланиш зарур ва улар давлат мућофазасидадир» деб алоћида ќайд ќилинган.
Ўзбекистон ћудудидан оќиб ўтадиган Амударё, Сирдарё ва Зарафшон дарёларининг сувларидан халќаро шартномаларга асосан фойданилади. Бироќ Марказий Осиё давлатлари мустаќилликка эришган даврдан бошлаб сув ресурсларининг товар сифатидаги мавќей йилдан-йилга ортиб бормоќда. Бу жараён республикамизнинг ќишлоќ хўжалигидаги суѓориладиган ерларга сув етказиб беришда сув тансиќлигини юзага келтирмоќда. 2004 йил маълумотлари кўрсатишича, мамкакат ќишлоќ хўжалигида суѓориладиган ер майдонлари 4132,4 минг гектарни ташкил ќилиб, аћоли жон бошига ћисоблаганда 0,16 гектар тўѓри келади. Айрим аћолиси зич жойлашган Андижон, Наманган ва Фарѓона вилоятларида бу кўрсатгич 0,12-0,13 гектардан иборат.
Ушбу суѓориладиган ер майдонларини суѓориш учун 2004 йилда 50828,5 минг м3 сув етказиб берилган ёки республика бўйича бир гектар суѓориладиган ер майдонини суѓориш учун 12,3 минг м3 сув етказиб берилган. Самарќанд, Фарѓона, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Ќашќадарё вилоятларида бу кўрсатгич 9,8-10,7 минг м3 ни, Бухоро, Ќораќалпоѓистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида 15,2-19,8 минг м3 ни ташкил этади. Бинобарин, 2005 йилда суѓориладиган ерларда ћар гектар ћисобига бир йилда сарфланадиган сув миќдори 11 минг м3 дан оширмаслик кўзда тутилган. Сув тансиќлиги шароитида бу жуда мураккаб вазифа ћисобланади.
Суѓориладиган ерларга сарфланаётган сув миќдорининг вилоят ва ћудудлар бўйича ћар хил бўлиши ќатор омилларга боѓлиќ. Яъни, суѓориш тизимлари ва суѓориш сувларининг сифати ортиќча ёки кам сув сарфлашга олиб келади. Ћар гектар суѓориладиган ерларга нисбатан камроќ сув сарфланаётган Андижон, Наманган ва Фарѓона вилоятининг аксарият ћудудларида суѓориш сувларининг сифати яхши ёки улар таркибида ћосилдорликка салбий таъсир ўтказувчи турли хилдаги минераллар кам.
Бироќ Ќораќалпоѓистон Республикаси, Хоразм вилояти ва ќисман Бухоро вилояти ћудудларида ќишлоќ хўжалигида фойдаланилаётган сувларнинг сифати нићоятда ёмон. Бундай ћолат ќишлоќ хўжалиги маћсулотлари ишлаб чиќариш ћажмига сифатига салбий таъсир ќилади. Бундан ташќари ерлар шўрини ювишга ортиќча миќдорда сувлар сарф ќилинади. Шунинг учун ћам истиќболда ерлар унумдорлигини ошириш, сувлар сифатини яхшилашга ќаратилган барча тадбирлар мажмуасини самарали амалга ошириш натижасида ќишлоќ хўжалиги маћсулотлари ишлаб чиќаришни юксалтириш мумкин. Бунинг учун эса ќишлоќ ва сув хўжалиги тизимида бозор иќтисодиёти тамойилларини тўла жорий ќилишга эришиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси сув ресурсларини бошќаришнинг олдинги таркибида жами 260 та ташкилотлар фаолият юритган бўлса, амалдаги таркиб эса ўз ичига 101 та ташкилотни бирлаштиради ёки улар сони 159 тага ќисќартирилди. Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги «Сув хўжалиги бош бошќармаси» зиммасига: Давлатлараро сув хўжалиги комиссияси, Амударё ва Сирдарё сув ћавзалари, Марказий диспетчерлик хизмати, Ирригация тизимлари ћавза бошќармалари фаолиятини самарали ва бозор тамойиллари ћамда механизмлари асосида ташкил ќилиш вазифаси юклатилди.
Ирригация тизимлари ћавза бошќармаларининг асосий вазифалари ќилиб эса: сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан маќсадли ва оќилона фойдаланишни ташкил этиш, илѓор технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техника сиёсатини ўтказиш, истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз ваќтида таъминлашни ташкил этиш, ирригация тизимлари сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш, ћавза ћудудида сув ресурсларини оќилона бошќариш ћамда унинг тезкорлигини ошириш ва сув истеъмолчилари бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниќ ћисоби ва ћисоботини таъминлаш ќилиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикасида сув хўжалигини бошќаришнинг ташкилий тузилмасини таћлил ќилинганда, ирригация тизимлари ћавза бошќармалари ва мутасаддилик ќилинадиган ташкилотлар ва корхоналардан иборат эканлигини кўринди (2.1-чизма).
Минтаќаларни ирригация тизимлари ћавза бошќармаларига бириктириш тузилмаси эса ќуйидагича: Норин-Ќорадарё ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Андижон вилояти: Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Наманган вилояти: Сирдарё-Сух ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Фарѓона вилояти: Чирчиќ-Оћангарон ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Тошкент вилояти: Ќуйи Сирдарё ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Сирдарё ва Жиззах вилояти туманлари: Арнасой, Дўстлик, Зомин, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод: Зарафшон ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Самарќанд ва Жиззах вилояти туманлари: Бахмал, Fаллаорол, Жиззах: Навоий вилояти туманлари – Хатирчи, Навоий, Конимех. Навбоћор: Ќашќадарё вилояти туманлари: - Чироќчи, Аму-Ќашќадарё ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Ќашќадарё вилояти: Чироќчи туманидаги Эски Ангар зонасидан ташќари: Аму-Ќашќадарё ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Бухоро ва Навоий вилояти туманлари: Ќизилтепа, Навоий (Навоий канали зонаси), Аму-Сурхон ирригация тизимлари бошќармаси - Сурхондарё вилояти: Ќуйи-Амударё ирригация тизимлари ћавза бошќармаси - Ќораќолпоѓистон Республикаси ва Хоразм вилояти.
Чирчиќ-Оћангарон ирригация тизимлари ћавза бошќармаси, унинг тизимидаги Паркент - Ќорасув ирригация тизимлари бошќармасининг ташкилий тузилмаси ќуйида келтирилган (2.2-чизма ва 2.3-чизма).
Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарѓона водийси магистрал каналлари тизими бошќармаси таркибига: Фарѓона водийси бирлашган диспетчерлик маркази: Катта магистрал канали бошќармаси-Тешиктош гидроузели, Катта Фарѓона магистрал канали бошќармаси-Катта Андижон магистрал канали бошќармаси: Жанубий Фарѓона магистрал канали бошќармаси - Кампироват гидроузели, Жанубий Фарѓона магистрал канали бош гидроузели, Папжон гидроузели, Каркидон сув омбори, Ќўрѓонтепа сув омбори, Шахрихонсой канали бош участкаси ва Жанубий Фарѓона магистрал канали киритилган.
Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарѓона водийси магистрал каналлари тизими бошќармаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирилигининг Сув хўжалиги бош бошќармасига ћисобдор субъект ћисобланади ва ўз фаолиятини бозор тамойиллари асосида ташкил этади.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish