Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


-чизма Сув хўжалигини бошќаришнинг ташкилий тузилмаси



Download 0,77 Mb.
bet11/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   83
Bog'liq
r4sxim

2.1-чизма
Сув хўжалигини бошќаришнинг ташкилий тузилмаси



22

Мутасаддилик ќилинадиган ташкилотлар ва корхоналар




2.2-чизма
Чирчиќ-Оћангарон ирригация тизимлари ћавза бошќармаси аппаратининг структураси

23



2.3-чизма

24
Паркент-Ќорасув ирригация тизимлари бошќармаси аппаратининг структураси
Магистрал каналлар (тизимлар) бошќармалари ва ирригация тизимлари бошќармалари эса ирригация тизимлари ћавза бошќармасининг таркибий бўлинмалари ћисобланади.
Ирригация тизимлари ћавза бошќармасига Ўзбекистон Республикаси ва Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруѓи билан танлов асосида лавозимга тайинланадиган бошлиќ раћбарлик ќилади. Ћавза бошќармаси бошлиѓининг танлов асосида танланадиган икки нафар ўринбосари бўлади. Шунингдек, ирригация тизимлари ћавза бошќармаси ћузурида Сув хўжалиги кенгаши ташкил этилади, унинг таркибига Бошќарма бошлиѓи (Кенгаш раиси), ирригация тизимлари ћавза бошќармасининг фаолият кўрсатиши ћудудидаги вилоят ќишлоќ ва сув хўжалиги бошќармаси бошлиќлари (ёки бошлиќларнинг ўринбосарлари), магистрал каналлар (тизимлар) бошќармалари, ирригация тизимлари бошќармалари бошлиќлари ва бошќа тегишли ташкилотларининг раћбарлари ћамда тажрибали ва юќори малакали ходимлар киради.
Ирригация тизимлари ћавза бошќармасининг молиялаштириш манбалари бўлиб, Давлат бюджети маблаѓлари хўжалик фаолиятидан ва сув истеъмолчиларига хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблаѓлар, шунингдек, ќонун ћужжатларида таќиќланмаган бошќа фаолиятлардан тушадиган маблаѓлар ћисобланади.
Магистрал каналлар (тизимлар) бошќармасининг вазифалари ќуйидагилардан иборат. Яъни: магистрал каналлар (тизимлар) ва иншоотлар сув ресурсларини оќилона бошќариш ва унинг тезкорлигини ошириш; магистрал канал (тизим) бўйича сувдан фойдалашнинг белгиланган тартибига риоя ќилинишини таъминлаш; магистрал каналлар (тизимлар) ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш; магистрал каналларни (тизимларни) ишончли фойдаланиш учун тайёрлаш ва уни иш ћолатида саќлаш сув омбори ва сув бериш тўѓрисида ишончли ћисоб ва ћисобот юритиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ажратилган маблаѓлар, моддий-техника ресурслари, техника ва асбоб ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ћамда улардан маќсадли фойдаланиш.
Магистрал каналлар (тизимлар) бошќармаси сув ресурсларини бошќаришни ва ирригация тизимлари ћавза бошќармаси томонидан белгиланган лимитларга асосан ирригация тизимлари бошќармаларга сув беришни амалга оширади. Бунда, магистрал каналлар бошќармаси ирригация тизимлари ћамда насос станциялари. Энергетика ва алоќа бошќармалари билан сув бериш юзасидан шартномалар тузади, тизимнинг ички насос станциялари ва агрегатларидан фойдаланиш режимини белгилаб беради.

25
Бошќарма сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш баробарида тизимни сув ўлчаш ќурилмалари билан зарур миќдорда таъминлайди, сув замонавий тизимларини жорий этади ћамда таъмирлаш ишларини арзонлаштиради ва сифатини ошириш маќсадида ресурсларни тежайдиган технологияларни, ишларни бажаришнинг маќбул шакл ва усулларини ишлаб чиќади ва амалиётга жорий ќилади. Шунингдек, магистрал каналлар (тизимлар) ва сув хўжалиги иншоотлари бўйича сув ресурлари оќилона бошќарилишини назорат ќилиш билан бирга инвестиция дастурига киритиш учун тизимни ва иншоотларни замонавийлаштириш, реконструкция ќилиш ћамда техника билан ќайта жићозлаш бўйича инвестиция дастурлари бажарилишини ташкил этади.
Таъкидлаш керакки, агросаноат мажмуасининг энг мућим таркибий ќисмини суѓориладиган дећќончилик минтаќаларида сув хўжалиги тизими ташкил ќилади. Агарда ќишлоќ хўжалигида асосий ишлаб чиќариш воситаси ћисобланган сув ресурсларининг аћамияти, ўрни ћамда суѓориладиган дећќончиликдаги моћияти ћисобга олинса, сув хўжалиги мажмуасининг ќишлоќ хўжалик маћсулотлари етиштиришдаги аћамияти ќай даражада мућимлигини яќќол кўриш мумкин.

2.2. Ўзбекистон Республикаси Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги «Сув хўжалиги бош бошќармаси»нинг вазифалари ћуќуќлари ва мажбуриятлари


1. Сув хўжалиги бош бошќармаси (кейинги ўринларда матнда «Бош бошќарма» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибий бўлинмаси ћисобланади. Бош бошќармага ер усти сувларидан фойдаланишни тартибга солиш ћамда республика иќтисодиёти ва аћолисини сув билан таъминлашга доир зарур тадбирларни амалга ошириш юкланади.


2. Бош бошќарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ќонунларига, Олий Мажлис ќарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маћкамасининг ќарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги ћайъати ќарорларига ва Вазирлик буйруќларига ва бошќа бошќарма низомига ћамда бошќа ќонун ћужжатларига амал ќилади.
Бош бошќарма Ирригация тизимлари ћавза бошќармаларида ћамда сув хўжалиги тизимининг бошќа корхоналари ва бирлашмаларида сув тўѓрисидаги ќонун ћужжатларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди, уларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиќади ва уларни кўриб чиќиш учун белгиланган тартибда киритади.
3. Ќуйидагилар Бош бошќарманинг асосий вазифалари ћисобланади:

  • сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этпш асосида сув ресурсларидан маќсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;

  • сув хўжалигида ягона техника сиёсатини ўтказиш, сувни тежовчи илѓор технологияларнн жорий этиш;

  • истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз ваќтида таъминлашни ташкил этиш;

  • ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;

  • ирригация тизимлари ћавзалари бўйича сув ресурсларини оќилона бошќариш ћамда унинг тезкорлигини ошириш;

  • сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниќ ћисоби ва ћисоботини таъминлаш;

  • сув хўжалигида иќтисодий ислоћотларни чуќурлаштириш, мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантирнш ишларини мувофиќлаштириш ва улар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш;

  • «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритиш.

4. Сув хўжалиги бош бошќармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиќ ќуйидаги функцияларни амалга оширади: .
а) сув ресурсларини бошќариш ва улардан комплекс фойдаланиш соћасида:

  • сувдан фойдаланиш башоратлари умумлаштирилишини, сув ресурслари баланси ишлаб чиќилишини, ер усти сув манбаларидан сув олиш лимитлари ва ћавза ирригация тизимлари, иќтисодиёт тармоќлари ва айрим алоћида мућим сув хўжалиги объектларининг сув олиш лимитлари белгиланишини таъминлайди;

  • республика ћудудида ћавза принципи бўйича ер усти сув ресурсларини оќилона бошќаришни сувдан фойдаланишда бозор принциплари ва механизмлари жорий этилишини таъминлайди;

  • сувдан фойдаланиш бўлими бўйича давлат сув кадастри юритилишини таъминлайди;

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатини мућофаза ќилиш ќўмитаси, Ќораќалпоѓистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ћокимликлари билан биргаликда суз хўжалиги объсктларининг ќирѓоќбўйи полосалари ва сувни мућофаза ќилиш зоналари аниќланишини таьминлайди, дарёлар ва бошќа сув объектларининг ќирѓоќ бўйи полосалари ва сувни мућофаза ќилиш зоналарини белгилашда ќатнашади;

  • сув ћаќидаги ќонунларга риоя этилиши устидан назорат ќилиш ташкил этилишини, шунингдек унинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини таъминлайди;

  • сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиќболли схемалари ишлаб чиќилиши мелиорация ва сув хўжалиги ривожлантирилишини таъминлайди;

  • сув ресурсларининг мавжудлиги тўѓрисила хулосалар ћамда сув ресурсларидаи фойдаланиш ва дренаж-оќова сувларини оќизиб юбориш билан боѓлиќ янги корхоналар ќуриш ва ишлаётган корхоналарни лойићалари бўйича мажбурий кучга эга бўлган хулосалар берилишини таъминлайди;

  • сувдан махсус фойдаланишга рухсатномалар беришни ва сув чиќариш иншоотларини рўйхатга олишни ћамда идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан ќатъи назар, барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан барча сув манбаларидаги сув ресурсларидан фойдаланишни ћисобга олишни таъминлайди;

  • сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва уларнинг бошќа бирлашмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришда, хўжалик ички сув ћисобини ташкил этишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади

  • сув ресурсларини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш сув хўжалигини ва ерларни мелиорациялаш бўйича давлатлараро масалаларни мућокама ќилиш ва ћал этишда республика номидан иштирок этади.

б) сув хўжалиги обьектларидан фойдаланиш соћасида:

  • сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари балансидаги сув хўжалиги объектлари комплекси (сув омборлари, ирригация-мелиорация тизимлари ва иншоотлари, насос станциялари, ќудуќлар, электр узатиш линиялари, алоќа линиялари ва ёрдамчи трансформатор станциялари ва бошќа объектлар) таъмирланиши, улардан ишончли фойдаланилиши ва такомиллаштирилиши ташкил этилишини, автоматика ва телемеханиканинг янги воситалари ва бошќа асбоб-ускуналар ва технологиялар такомиллаштирилиши ва жорий этилиши, сувни ћисобга олиш воситаларини метрологик таъминлаш ишлари амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;

  • суѓориладиган ерларнинг мелиоратив ћолатини яхшилаш чора-тадбирларининг амалга оширилишини таъминлайди;

  • суѓориладиган ерларнинг мелиоратив ћолати ћар йили ћисобга олиниши ва мониторинги олиб борилишини, мелиоратив кадастр тузилишини, янги ерларни ўзлаштириш ва илгаридан суѓориб келинган ерларни реконструкция ќилиш, коллектор-дренаж тармоќларини ќуриш ва ќайта барпо этиш самарадорлигини баћолаб борилишини ташкил этади;

  • мелиорация тизимларини паспортлаштириб, давлат сув кадастрини юритиш ва шу асосда мелиорация тизнмларининг техник даражасини оширишга доир таклифларни ишлаб чиќиш ишларини ташкил этади;

  • ирригация-мелиорация тизимлари ва иншоотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича зарур тадбирларнинг ишлаб чиќилишини, ќишлоќ хўжалиги ерларининг шўрланиши ва ботќоќланишининг олдини олиш тадбирлари бажарилишини ташкил этади;

  • сув, энергетика ресурслари ва бошќа моддий-техника ресурсларини тежаш чоралари кўрилишини ташкил этади;

в) капитал ќурилиш соћасида самарали инвестиция сиёсатини ўтказади ћамда тармоќни ишлаб чиќариш жићатидан ва ижтимоий ривожлантириш учун марказлаштирилган капитал ќўйилмалар ћамда корхоналарнинг ўз маблаѓларини маќбул равишда уйѓунлаштиришни таъминлайди;

  • гидромелиоратив тизимларни реконструкция ќилиш ва техника билан ќайта жићозлаш, илгаридан ћайдаб келинган ерлар сифатини яхшилаш ћамда янги ерларни ички контур бўйича ўзлаштириш, техник жићатдан мукаммал мелиоратив тизимларни ва иншоотларни, илѓор ќурилиш технологияларини, янги ќурилиш материалларини, асбоб-анжомларни жорий этиш ишларини ташкил этади;

  • сув хўжалиги, саноат-хўжалик маќсадидаги объектлар ќурилиши, уларни техника билан ќайта жићозлаш, реконструкция ќилиш ва улардан фойдаланиш билан боѓлиќ лойића-ќидирув ва илмий-тадќиќот ишларини ташкил этади;

  • республика ћудудидаги, мансублиги ва маблаѓ билан таъминлаш манбаларидан ќатъи назар, барча сув хўжалиги объектларининг лойића-смета ћужжатлари экспертизадан ўтказилишини, шунингдек мамлакатимизнинг республика, чегарасидан ташќаридаги сув хўжалиги объектларининг лойића-смета ћужжатлари экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

  • Сув хўжалиги бош бошќармаси тизимига кирувчи пудрат, лойића-ќидирув, саноат ћамда бошќа корхоналар ва ташкилотлар фаолияти мувофиќлаштирилишини таъминлайди;

  • объектлар ќурилиши норматив муддатларда прогнозлаштирилишини ва уларнинг ташкил этилишини, капитал ќуйилмалардан оќилона фойдаланилишини ва улар самарадорлигини оширилишини, ќурилиш ќиймати пасайтирилишини, ишлаб чиќариш ќувватлари ва асосий фондлар ўз ваќтида ишга туширилиши ва ўзлаштирилишини таъминлайди;

г) ташќи иќтисодий алоќалар соћасида:

  • мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришга, мелиорация, ќурилиш, ер ќазиш техникаси ва бошќа техника, асбоб-ускуналар, материаллар, буюмлар ва истеъмол товарлари ишлаб чиќариш бўйича ќўшма корхоналар ташкил этишга чет эл инвестициялари жалб этилишини ташкил этади, Вазирлик мутахассисларининг чет элда ишлашини ташкил этади;

  • шартнома асосида чет элда сув хўжалиги ишлари бажарилишини ташкил этади;

  • республикада сув хўжалиги ва мелиорация соћасида хорижий мамлакатлар билан ћамкорлик ќилиш халќаро битимлари, дастурлари доирасида Ўзбекистон томони мажбуриятларини бажариш билан боѓлиќ халќаро тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил ќилади, хорижий шериклар билан сув муаммолари бўйича музокараларда ќатнашади;

д) кадрлар тайёрлаш, уларни ќайта тайёрлаш ва уларнинг малакасинн ошириш соћасида:

  • вазирликнинг таркибий ва ћудудий бўлинмалари билан биргаликда тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни малакали кадрлар билан мустаћкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиќади ва амалга оширади:

  • кадрлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва ќайта тайёрлашни ташкил этади.

5. Бош бошќарма ўз бошлиѓи орќали Марказий Осиё сув хўжалиги давлатлараро мувофиќлаштириш комиссиясининг аъзоси ћисобланади ћамда Ирригация ва дренаж бўйича халќаро комиссияда ва сув хўжалиги масалалари буйича бошќа халќаро ташкилотларда Республика манфаатларини ифодалайди.
6. Ўзбекистон Республикаси Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ер-сув ресурсларидан оќилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш муаммоларини ћал этиш кенгаши ташкил этилади.
Кенгашнинг ишчи органи функцияси сув хўжалигини ривожлантириш ва сувдан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш бошќармасига юкланади.
7. Бош бошќармага Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ћисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маћкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиќ раћбарлик ќилади.
Бош бошќарма бошлиѓи айни ваќтда Ирригация ва дренаж бўйича республика ќўмитаси раиси, Марказий Осиё сув хўжалиги давлатлараро мувофиќлаштириш комиссиясининг аъзоси ћисобланади.
Бош бошќарма бошлиѓи ўринбосарлари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади ћамда Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирининг буйруѓи билан лавозимга тайинланади.
8 Сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш, ерлар мелиорацияси, ирригация-мелиорация ќурилиши масалалари, Бош бошќарма фаолиятининг бошќа мућим йўналишлари Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги ћайъати мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиќилади.
9. Бош бошќарма давлат бюджети маблаѓлари, шунингдек ќонун ћужжатларида таќиќланмаган бошќа манбалар ћисобига таъминланади.
10. Бош бошќарма фаолияти ќонун ћужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.

2.3. Ирригация тизимлари ћавза бошќармасининг вазифалари


ћуќуќлари ва мажбуриятлари

1. Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси Ўзбекистон Республикаси Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги соћасидаги ћудудий органи ћисобланади.


2. Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси ќонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ќарорлари ва бошќа ћужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маћкамасининг ќарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги ћайъатининг ќарорларига, Вазирликнинг буйруќлари ва ќарорларига ћамда бошќа ќонун ћужжатларига, шунингдек ўзининг Низомига амал ќилади.
3. Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси юридик шахс ћисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган мућрга, банк муассасаларида ћисоб раќамларига эга бўлади.
4. Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси сув ћавзасида сув ресурсларини тартибга солиш ва фойдаланишда ягона сиёсат ўтказилиши учун масъул ћисобланади.
Ќуйидагилар ћавза бошќармасининг асосий вазифалари ћисобланади:

  • сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан маќсадли ва оќилона фойдаланилишини ташкил этиш;

  • сувни тежовчи илѓор технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техника сиёсатини юритиш;

  • истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз ваќтида таъминлашни ташкил этиш;

  • ирригация тизимлари сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;

  • ирригация тизимидан ишончли фойдаланиш ва уни иш ћолатида саќлаш учун уни тайёрлашни ташкил этиш;

  • ћавза ћудудида сув ресурсларини оќилона бошќариш ћамда унинг тезкорлигини ошириш;

  • сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, ажратилган маблаѓлар, моддий-техника ресурслари, техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улардан маќсадли фойдаланиш.

5. Бошќарма ќуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • сув ресурсларини бошќаришни ва Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси томонидан белгиланган лимитларга мувофиќ Ирригация тизимлари бошќармаларига сув беришни амалга оширади;

  • ирригация тизимлари ћамда насос станциялари, энергетика ва алоќа бошќармалари билан сув бериш юзасидан шартномалар тузади, тизимнинг ички насос станциялари ва агрегатларидан фойдаланиш режимини белгилайди;

  • умумий сув хўжалиги аћволини ћисобга олган ћолда ирригация тизимларига сув бериш жадвалларига тузатишлар киритади;

  • сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмлари жорий этилишини таъминлайди;

  • тизимнинг алоћида каналлари сув таъминотини оширишга доир таклифларни тайёрлайди ва амалга оширади;

  • умуман тизим бўйича сув олиш ва сув бериш ћисобини юритади, тизим бўйича сув ресурслари балансини тузади;

  • магистрал каналлар (тизимлар) ва сув хўжалиги иншоотлари бўйича сув ресурслари оќилона бошќарилишини назорат ќилади;

  • сув хўжалиги тизимидан ишончли фойдаланилишини таъминлайди;

  • тизимни сув ўлчаш ќурилмалари билан зарур миќдорда таъминлайди, сув ресурсларини бошќаришда алоќа, автоматика ва телемеханиканинг замонавий тизимларини жорий этади ћамда уларни такомиллаштиради;

  • мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар тузади, ушбу маќсадларга ажратиладиган маблаѓлардан маќсадли ва самарали фойдаланишни таъминлайди;

  • таъмирлаш ишларини арзонлаштириш ва сифатини ошириш маќсадида, ресурсларни тежайдиган технологияларни, ишларни бажаришнинг маќбул шакл ва усулларини ишлаб чиќади ва жорий ќилади;

  • тасарруфидаги каналлар тизимларида ишларни ташкил этишдан илѓор тажрибани, сув хўжалигига оид фан ютуќларини оммалаштиради;

  • ќурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари билан биргаликда инвестиция дастурларига киритиш учун тизимни ва иншоотларни замонавийлаштириш, реконструкция ќилиш ћамда техника билан ќайта жићозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди, магистрал канал (тизим) бўйича инвестиция дастурлари бажарилишини ташкил ќилади;

  • умуман ирригация тизими бўйича сув хўжалигини истиќболли ривожлантириш схемаларини тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

6. Бошќарма ќуйидаги ћуќуќларга эга:

  • Ўз ваколатига кирувчи масалаларни ћал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

  • келишиш учун ўзига таќдим этиладиган сув ресурсларини бошќариш бўйича ќарорлар лойићалари юзасидан хулосалар бериш;

  • бошќа тизимларда ва ички хўжалик гидромелиоратив тармоќларда таъмирлаш ишларини шартномалар бўйича бажариш;

  • сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш ќоидалари, сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўѓрисида белгиланган тартибда таќдимнома киритиш;

  • «Ирригация тизимлари» ћавза бошќармаси томонидан тасдиќланган сув ресурслари лимитларига вужудга келган сув хўжалиги аћволини ћисобга олган ћолда 10 фоиз доирасида тузатиш киритиш;

  • ќонун ћужжатларида назарда тутилган бошќа ћуќуќларга эга.

7. Бошќарманинг ўз ваколатлари доирасида ќабул ќилган ќарорлари жойлардаги бошќарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуќаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
8. Бошќармани танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруѓи билан лавозимга тайинланадиган бошлиќ бошќаради. Танлов Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси бошлиѓининг таќдимномасига кўра Сув хўжалиги бош бошќармаси томонидан ўтказилади.
Бошлиќ ўринбосарлари лавозимга Бошќарма бошлиѓининг таќдимномасига кўра Сув хўжалиги бош бошќармаси билан келишган ћолда Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси бошлиѓининг буйруѓи билан танлов асосида тасдиќланади.
Танловларни ўтказиш тартиби Сув хўжалиги бош бошќармаси томонидан тасдиќланади.
9. Бошќарма бошлиѓи:
Бошќарма фаолиятига раћбарлик ќилади ћамда Бошќармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

  • ирригация тизимлари ћавза бошќармасига Бошќарма бошлиѓи ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун Сув хўжалиги бош бошќармаси билан келишилган номзодларни таќдим этади;

  • бошќарма аппарати штатлар жадвали бўйича таклифларни тасдиќлаш учун Ирригация тизимлари ћавза бошќармасига белгиланган тартибда киритади;

  • бошќарма аппарати ходимларини, шунингдек тасарруфидаги каналлар тизимлари раћбарларини Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси билан келишган ћолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод ќилади;

  • бўлинмалар раћбарлари ва мутахассисларини танлов асосида тайинлайди. Танловни ўтказиш тартиби Сув хўжалиги бош бошќармаси билан келишган ћолда Бошќарма бошлиѓи томонидан тасдиќланади;

  • ќонун ћужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошќа ваколатларни амалга оширади.

10. Гидроучасткалар ва гидроузеллар (юридик шахс маќомисиз) Бошќарманинг таркибий бўлинмалари ћисобланади, улар ўз фаолиятини Ирригация тизимлари ћавза бошќармаси тасдиќлайдиган Низомга мувофиќ амалга оширади.
11. Бюджетдан ажратмалар ћамда хўжалик фаолиятидан ва сув истеъмолчиларига хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблаѓлар, шунингдек ќонун ћужжатларида таќиќланмаган бошќа манбалар Бошќармани маблаѓ билан таъминлаш манбалари ћисобланади.
12. Бошќарма фаолияти ќонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.

2.4. Сув ресурсларини ћавзавий бошќаришнинг афзалликлари




Мамлакатимизда ирригация тизимларини бошќаришни узоќ йиллардан бери маъмурий- ћудудий принцип асосида вилоятлар ва туманлар бўйича амалга оширилиб келинган эди. Бироќ амалдаги ушбу тизим сув ресурсларининг чеклангани ва унга бўлган талабнинг йилдан- йилга ортиб бораётганлиги сабабли, истеъмолчиларнинг талаби асосида, ўз ваќтида лимит бўйича сув билан таъминлаш, сув ресурсларидан маќсадли ва самарали фойдаланиш, ирригация тизимларини ўз ваќтида таъмирлаш ва уларни ишончли ва тезкор бошќаришни ташкил этиш, сувдан фойдаланишда бозор муносабатларини шакллантиришга ўзининг ижобий самарасини бермай ќўйди.
Ушбу масалаларни ижобий ћал этиш, сув ресурсларини бошќаришнинг бозор муносабатларига мос усулини жорий этиш маќсадида Республикамиз Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Ќишлоќ хўжалигида иќтисодий ислоћотларни чуќурлаштиришнинг энг мућим йўналишлари тўѓрисида»ги фармони ќабул ќилинди. Шунга асосланган ћолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маћкамасининг 2003 йил 21 июлдаги «Сув ресурсларини бошќаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўѓрисида»ги ќарори билан республикамизда ирригация тизимлари бошќаришнинг маъмурий – ћудудий принципидан ћавза принципига ўтказилди.
Сув ресурсларини бошќаришнинг ћудудий принципдан ћавза принципига ўтиш сув хўжалиги тизимида ќуйидаги ижобий натижаларга эришишга олиб келди ва бир ќатор имкониятларни яратди:

  • бир неча маъмурий ћудудлардан ўтадиган ирригация тизими бир ћавза бошќармаси билан бошќариш;

  • маълум ирригация тизими ћавза учун сув ресурларидан маќсадли ва самарали фойдаланиш, илѓор технологияларни кенг жорий этиш, истеъмолчиларни ўз ваќтида сув билан узлуксиз таъминлаш;

  • ирригация ва мелиорация иншоотларининг ћолатини яхшилаш, техник ишончлилигини ошириш;

- сув манбаи бўйича барча истеъмолчиларни уларнинг талабига ќараб пропорционал таъминлаш;

  • истеъмолчилар бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниќ ћисобини таъминлаш бўйича ягона сиёсат олиб бориш;

  • сувдан фойдаланишни режалаштириш ва таќсимлашни ћамда бошќаришни илмий асосда ишлаб чиќиш ва амалга ошириш;

-сув манбаи билан сувни бевосита истеъмолчилари ўртасида ортиќча оралиќ бўѓинларини бартараф этиш;
- сув хўжалиги ташкилотлари раћбар ва ходимларнинг масъулиятини ошириш ћамда сувдан фойдаланиш интизомига риоя ќилиш;
- бюджет маблаѓларидан маќсадли фойдаланишни назорат ќилишни енгиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш учун зарур шарт- шароитларни таъминлаш.
Сув хўжалигини бошќаришнинг ћудудий приципига ўтиш натижасида сувдан фойдаланиш режаларини ишлаб чиќиш, сув олиш ва ундан фойдаланиш бўйича лимитларни белгилаш, сув олиш ва ундан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузиш, сув ресурслари балансини ишлаб чиќиш ва ћужжатларда тубдан ўзгаришлар юз ага келди.
Хулоса ќилиб айтганда, юќорида амалга оширилган барча тадбирлар мамлакатимиз сув ресурсларини бошќаришни такомиллаштириш, сув хўжалиги тизимида бозор муносабатларини шакллантириш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ќаратилгандир.

2.5. Сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини ташкил ќилиш ва уларнинг ќишлоќ хўжалигини ривожлантиришдаги ўрни



Шўролар даврида давлат хўжаликларида колхозларда, кейинчалик мустаќил Ўзбекистонимизда 2003 йилгача ширкатларда ќишлоќ хўжалик экин далаларини сув билан таъминлаш маќсадида махсус ирригация бўлими ташкил ќилинган бўлиб, уни хўжалик бош ирригатори бошќарар эди. Бош ирригатор туман хўжаликлараро каналлари орќали хўжалик ћудудига етказиб берилган сувга тўлиќ хўжайин ћисобланиб, унинг раћбарлигида участка гидротехниклари ва мироблар фаолият кўрсатар эди. Уларнинг асосий вазифаси хўжаликларнинг участкаларига ва бригадаларга сув етказиб беришдан иборат эди. Ћозирги кунга келиб сув хўжалигини бошќаришнинг ћудудий тизими тугатилиб, ћавзавий бошќариш усулига ўтилгандан кейин Ирригация тизимлари ћавза бошќармасининг таркибида магистрал каналлар бошќармаси, ирригация тизимлари бошќармаси ва истеъмолчиларга сув таќсимлаб берувчи гидропостлар ташкил этилди. Гидропостлар томонидан таќсимлаб берилган сувларни асосан сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва ќисман бевосита сув истеъмолчилари (фермер ва бошќа истеъмолчилар) ќабул ќилиб оладиган бўлди. 2006 йилнинг охирига келиб, Республикада ширкатлар тугатилиб, 185 мингдан ортиќ фермер хўжаликлари ташкил ќилинди. Фермер хўжаликларини сув билан таъминлашини яхши йўлга ќўйиш учун ёппасига сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини тузиш бошланди.
Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси (СФУ) бир ёки бир неча канал атрофидаги сувдан фойдаланувчиларнинг хоћиш иродаси билан тузиладиган ва улар томонидан бошќариладиган нодавлат, нотижорат ташкилотдир. (2.4-чизма).

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish