Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet57/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83
Bog'liq
r4sxim

18.12-чизма
Бошќарув ќарорининг элементлари.



Бошќарув ќарори - кенг маънода жамиятдаги моддий ва маънавий эћтиёжларнинг реал ќондирилиш имкониятлари билан бир нуќтада кесишуви. Бошќарув ќарори - шунингдек корхона олдида турган маќсадлар ва миссиясини амалга ошириш демакдир. Айнан шу жараёнда юзлаб, минглаб инсонлар ўз эћтиёжларини ќондиради, мавќега эга бўлади, ћар томонлама ривожланади. Умуман жамият тараќќий этади.
Ќарорларни ишлаб чиќариш ва амалда ќўллаш раћбарнинг кейинги фаолиятидаги силжишларига боѓлиќ. Битта муаммо бўйича бир неча ќарорлар ишлаб чиќилади ва улардан биттаси амалда ќўлланилади. Бу ќарорлар таснифи мућим назарий ва ћаётий аћамиятга эга.



    1. Бошќарув ќарорларининг классификацияси ва уларга ќўйиладиган талаблар



Ташкилотларда бошќарув амалиётида ќарорлар бир неча ишлаб чиќариш, хўжалик, иќтисодий, ижтимоий фаолият масалалари ќабул ќилинади ва улар ўзларининг ифодаланиш шакли бўйича, ќабул ќилиниш услуби билан бири-биридан фарќ ќиладилар. Шу муносабат билан ќарорлар ќуйидагича туркумланади:
1. Бошќарув ќарорлари таъсир кўрсатиш даври билан -стратегик ва тактик турларга бўлинади. Стратегик ќарорлар долзарб олий муоммолари ћал этишда маќсадли дастурларни ишлаб чиќишда ишлатилади. Улар узоќ ваќтга, одатда бир неча йилга ћисобланади ва стратегик масалаларни ћал этишга ќўлланилади. Бозор иќтисодиётига ўтиш шароитида бу ќарорлар корхонанинг фаолиятидаги янгича ёндашувлар, кескин бурилишларни силлиќ ўтишини таъминлайди. Стратегик ќарорлар корхона, ћудуд, соћа даражасида ќарорлар жамиятдаги янги манбаалар ћисобига бутун иќтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечишга ёрдам беради.
Тактик ёки оператив ќарорлар бу моћияти бўйича хўжалик бошќарув ќарорларидир. Улар бошќариладиган объектни узлуксиз ишлаш жараёнини ќўллаб-ќувватлаши учун жорий шахсий муаммолар буйича ќабул ќилинади. Яъни, унинг мураккаб механизмини структура ва ўзаро алоќаларни ўзгартирмасдан ушлаб туришдир. Бу ќарорларни раћбар махсус тайёргарликсиз етарлича тез ќабул ќилади. Бундай ќарорларга ходимларни ишга олиш ва бўшатиш, уларнинг иш хаќларини ўзгариши, корхонани ќишги мавсумга тайёрлаш ћаќидаги ва шу каби ћужжатларни киритиш мумкин.
2. Бошќарув ќарорларининг маъноси ва тавсифига кўра ижтимоий– иќтисодий, техник, ижодий ќарорларга бўлинади.
Ижтимоий - иќтисодий ќарорлар мећнат жамоаларида жамоа аъзоларини ижодий фаоллиги ва иш самарадорлигига оширишга йўналтирилган.
Техник ќарорлар ишлаб чиќаришда техникага оид сиёсатни олиб бориш, яъни, корхонада моддий- техники таъминотини яхшилашга йўналтирилган.
Ижодий ќарорлар бирламчи вужудга келган ќарорлардир. Улар ишни ћолатини, атрофлича ўрганиб чиќилишини, махсус изланишларни талаб ќилади. Бу ќарорлар кўпроќ эркин ћаракат ќилишини кўзда тутади.
3. Бошќарув субъекти заминида бор бўлган ахборотни тўлалик даражасига ќараб - аниќлик, тавакалчилик, ноаниќлик шароитида ќабул ќилинадиган ќарорлар.
Аниќлик шароитидаги ќарорлар - бунда раћбар танлаб олинган вариантларни натижасини муќобиллигини аниќ билади. Масалан, ортиќча маблаѓни 10% ни депозит сертификатига ќўйиш. Раћбар биладики, жуда кам учрайдиган фавќулотда ћолатлар юзага келганда, давлат ўз мажбуриятини бажара олмайдиган ваќтда ташкилот ќўйилган воситани 10% ни ќўлга киритади.
Ноаниќлик шароитида ќабул ќилинадган ќарорлар - потенциал натижалар эћтимолини аниќлаш мумкин бўлмаганда юзага келади. Масалан, корхонанинг ишлаб чиќариш ќуввати максимал даражада муайян бир маћсулотни 1000 дона ишлаб чиќара олсада, ќарорда 1200 дона ишлаб чиќаришни ќабул ќилса. Шунинг учун амалиётда унча кўп бўлмаган, бошќарув ќарорларини ноаниќлик шароитига ќабул ќилишга туѓри келади.
4. Мућимлиги бўйича - бир лаћзалик ва кечиктирилган ќарорларга бўлинади.
Бир лаћзали - бу тезда бажариладиган ќарорлардир, раћбарларда вазиятни чуќур ўйлаб кўришга, фикрлашга ваќт етишмаганда ќабул ќилинадиган ќарорлардир.
Кечиктирилган – бу ўз ваќтида ќабул ќабул ќилинмаган ќарорлардир.
5. Муайян объектга нисбатан - ташќи ва ички ќарорларга бўлинади.
Ташќи ќарорлар - булар юќори ташкилотлар ёки идоралар томонидан ќабул ќилинадиган ќарорлар.
Ички ќарорлар - бу тизим ичида ќабул ќилинадиган ќарорлардир.
6. Мазмуни ва пайдо бўлиши манбаига ќараб андозали ва ноандазали ќарорларга бўлинади.
Андозавий бу – ќабул ќилиниш процедураси ва таркиби ишлаб чиќилган ќарорлардир.
Ноандазавий ќарорлар - бу ижодий ќарорлардир. Уларга ташкилот маќсади ќандай бўлмоѓи керак, маћсулотни яхшилаш йўллари, ќандай ќилиб, бошќарув тизими таркибини такомиллаштириш ва бошќалар киради.
7. Таъсир соћаси бўйича – умумий ва маълум гурућга йўналтирилган ќарорларга бўлинади.
Умумий ќарорлар – барча жамоага таъсир кўрсатади.
Маълум гурућга йўналтирилган ќарорлар – битта гурућ, битта участка, битта бригадага нисбатан ишлатилади.
8. Ќабул ќилиш усулига ќараб шахсий, бошќарувчи ва мажмуавий ќарорларга бўлинади.
Шахсий - бу ишчининг мећнат фаолияти тўѓрисидаги ќарорлардир.
Бошќарувчи – бу фаќат фирма раћбари томонидан ќабул ќилинадиган ќарорлардир.
Мажмуавий – бу жамоа тавсифига эга ќарорлардир. Бу ерда муаммони ечиш учун турли соћа мутахассислари жалб ќилинади.
Шу тариќа бошќарув ќарорлари инсон фаолиятининг ћар ќандай доирасида ташкилий бошланиши бўлиб ћисобланади. Унинг асосида ќонунлар тасдиќланади, материал-техник, молиявий ва мећнат ресурслари ишлатишни режалаштириш, ижрочилар ва раћбарлар маъсулияти оширилади ва маќсадга етишиш йўлида уларнинг ўрни белгиланади.
Бошќарув ќарорлари ќуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • аниќ маќсадга йўналтирилган бўлиши, пайдо бўлаётган муоммоларни ечмоѓи;

  • бошќарув ќарори ћуќуќга эга бўлмоѓи керак, у раћбар эга бўлган ћуќуќ доирасида ќабул ќилиниши;

  • ќарор ќабул ќилишда шошмашошарлик ва кечикиб ќолишга йўл ќўйилмаслик;

  • ќарама-ќарши бўлмаслиги керак, бошќа ќарорлар билан келишилган бўлиши;

  • шакли бўйича тушунарли, аниќ ифодаланган бўлиши;

  • тўѓри бошќарув ќарори аниќ вазиятни барча хусусиятларини ћисобга олган ва илмий ёндашув асосида тузилган бўлмоѓи, ижтимоий – иќтисодий ќонунларни таъсирини ћисобга олган ћолда ва ишлаб чиќариш ћолатини таћлили асосида ќабул ќилиниши керак;

  • ќарор реал амалга ошувчи бўлмоѓи, уни ќабул ќила туриб, барча объектив ва шахсий чекланишларни, мавжуд ресурсларни ва уларни реал шароитларини ћисобга олиш керак;

  • ќарор самарали бўлиши керак, яъни ќўйилган маќсадга эришишни таъминлаши зарур.

Хулоса ќилиб айтганда, бошќарув ќарорларини ћар томонлама ўрганилиб, корхона ёки ташкилотнинг шарт-шароити ва ўзига хос хусусиятларини ћисобга олган ћолда ќабул ќилиш лозим.



    1. Бошќарув ќарорларини тайёрлаш жараёни ва ќабул ќилиш босќичлари



Менежмент амалиётида бошќарув ќарорларини ишлаб чиќиш ва амалиётга ќўллашнинг кўплаб шакл ва методлари мавжуд. Саволларнинг мураккаблиги ва мазмунига ќараб, бошќарув ќарорларини тайёрлаш ва ќабул ќилишда, иќтисодий таћлил, экспорт баћоларни каби усуллардан фойдаланишдан раћбар фаолияти ћаракатининг кетма-кетлигини умумий схемаси мавжуд, уни билиш аниќ ќарорни кўриб чиќишга ёрдам беради. Ќарор ќабул ќилишдан олдин раћбар ќуйидагиларни аниќлаб олиш шарт:

  1. Ћаракат маќсади ва унга эришиш йўллари.

  2. Муаммонинг мућим томонларни.

  3. Керакли моддий, ва мећнат ресурслари.

  4. Бажарувчиларнинг вазифалари.

  5. Вазифа бажарилишини ташкил этиш тартиби.

Бошќарув ќарорлари демократик ва ўзини бошќариш тамойиллари асосида жамоа аъзоларини ќарор ќабул ќилишда ќатнашувида амалга ошади.
Ташкилот фаолияти билан боѓлиќ бошќарув ќарорлари бевосита раћбар томонидан ишлаб чиќилади, бу ќарорлар ташкилот мезони ва ќонунчиликка зид келмаслиги керак. Жамоа «кенгаши» ќабул ќилинадиган ќарорларни ишлаб чиќилишининг барча босќичларида фаол иштирок этади. Ћар бир муракаб ќарорларни ќабул ќилиш жараёни ўз ичига ќуйидагиларни олади:

  1. Маќсадни аниќланиши, муаммони тушуниш ва керакли ахборотни йиѓиш;

  2. Йиѓилган ахборотни таснифлаш, таћлил ќилиш ва баћолаш, яъни ахборотни ќайта ишлаш.

  3. Ќарорларни турли вариантларини ишлаб чиќиш.

  4. Вариантларни таћлил ќилиш, мућокама ќилиш ва баћолаш.

  5. Охирги ва оптимал вариантни ќабул ќилиш.

  6. Ћар бир ќарорни керакли шаклда ћужжатлаштириш.

  7. Ќарорларни мухрлаб ќўйиш.

  8. Ќарорни бажарувчиларга етказиш.

  9. Ќабул ќилинган ќарорлар бажарилишини ташкил ќилиш.

  10. Ќарорни бажарилишини назорати ва ћисоби.

Биринчи босќичда жамоадаги ижтимоий-иќтисодий жараён таћлил ќилиш асосида амалга ошади. Бу босќичда раћбар ва жамоа орасидаги ўзаро муносабатига боѓлиќ, раћбарни бу босќичда ишлаб чиќариш узлуксизлигини таъминлаш маќсадида раћбар ижтимоий-иќтисодий муаммоларни ечишга катта эътибор бериши керак.
Иккинчи босќичда йиѓилган ахборот таћлил ќилинади ва баћоланади. Бу босќич мураккаб жараён бўлиб, малака, билим ва тадбиркорликни талаб ќилади.
Учинчи босќичда ахборотни йиѓиш давом этиб, унинг ћаќиќий имкониятлари баћоланиб, бир неча ўзаро алмашувчан вариантлар, яъни муќобил вариантлар ишлаб чиќилади. Муќобил, вариантлар маъсул шахслар томонидан ишлаб чиќилиб, бевосита раћбар назорати остида бўлади.
Тўртинчи босќичда муќобил ќарорларнинг таћлили ва ћар томонлама мућокамасида ќарорлар ишлаб чиќилади. Ќанчалик муќобиллик кўп бўлса, шунчалик ќарорни оптимал вариантини танлаш ва тайёрлаш мумкин бўлади. Бошќарув ќарорларининг турли вариантларини таћлил ва баћолаш одатда ЭХМда таќќослаш орќали амалга оширилади.
Бешинчи босќичда диќќат билан ћар бир вариант кўриб чиќилади ва баћоланади, шунинг асосида охирги ва оптимал вариант танланади.
6-7-босќичларда, шунингдек кам аћамиятли мазмунга эга бўлган, танланган ќарорни аниќ тасвир бериладиган босќичдир. Бу жараёнда ћужжатнинг икки ќисми, яъни аналитик ва конструктив кўриб чиќилади. Аналитик ќисмида муаммони келиб чиќиш сабаблари, конструктивликда эса муаммони ечиш учун воситалар ва ресурслар, асосий йўллар ва услублар кўрилади. Ќарор ишбилармонлик хусусиятига эга бўлиши керак. Бошќарув ќарорлари амалиётда умумий сўзлар билан кўпинча ишланади (мажбур ќилмоќ, талаб ќилмоќ, кўрсатмоќ, назарда тутмоќ ва ћ.к.).
Охирги ва энг зарур босќичи ќабул ќилинган ќарорни батафсил тайёрлаш жараёнини ташкил этиш билан бевосита боѓлиќдир. Бошќарув ќарорларини тайёрлаш ва ќабул ќилиш жараёнини аниќ тизимли ёндашишни назорат ќилишни талаб ќилади. Булар ќуйидагилар:

  • ахборотнинг ягона комплекс тизимини яратиш. У ишлаб чиќариш жараёнининг таркибий ќисмларини ќамраб олади, ўз ваќтида ва аниќ корхонанинг иќтисодий, ижтимоий-психологик аћволини тавсифлайди;

-муаммолар ечишни тезлаштириш иќтисодий ва ижтимоий-психологик мућитлар унинг ўзгариши билан боѓлиќ;

  • алоћида бўлмаган ва шу билан биргаликда барча вариантли ечимлар таћлили;

  • ишлаб чиќаришга таъсир ќиладиган кучларни аниќлаш билан бирга эмас, балки улар самарадорлигини аниќлаш;

  • таћлил ќилиш учун оператив, ћисоб-китоб ва статистикадан кенг фойдаланиш.

18.4. Бошќарув ќарорларини ќабул ќилиш усуллари ва амалга ошириш жараёнлари




Бошќариш жараёни бошќарув ќарорларини ќабул ќилиш билан амалга оширилади. Субъектнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошќариш бир ќатор мућим масалаларнинг ечимини топиш билан боѓлиќ. Ћар ќандай бошќарувчи ишлаб чиќаришни ташкил этар экан, биринчи навбатда ќуйидаги саволларга жавоб топмоѓи лозим:

  • ќандай товар ва хизматларни ишлаб чиќариш истеъмолчиларнинг моддий эћтиёжларини тўлароќ ќондиришга имкон беради?

  • мавжуд ресурсларнинг ќанча ќисмини жалб этган ћолда, ќандай ћажмда маћсулот ишлаб чиќарган маъќул?

  • бу маћсулотларни яратишда ќандай ишлаб чиќариш тизими ва технологиясидан фойдаланилади?

  • маћсулот ким учун ишлаб чиќарилади, унинг истеъмолчилари кимлар?

  • субъект истеъмолчиларининг талабида, бозор конъюктурасида ва ишлаб чиќариш технологиясида юз берадиган доимий ўзгаришларга мослашиб борадими?

Маълумки, ќарор бу муаммони ечилиш натижасидир. Шундай ќилиб муаммони ечилишининг биринчи ќадам муаммовий вазиятни аниќлаш, ќарор маќсадини белгилашдир. Бу ерда асосан нимани ќарор ќилиш керак. Масалан, янги ќурилишга смета бўйича ќанча маблаѓ ажратиш – бу муаммовий вазият, чунки унинг ечилиш кўп омилларни талаб ќилади: ќанча маблаѓ ажратиш керак, ќандай мућлатга бажариш ва бошќалар.
Иккинчи ќадам муаммовий вазиятни шарт ва имкониятлари аниќлаштирилади. Бу зарурий ахборот билан бўладиган ишдир. Бунга ахборотни аниќлаштириш киради, яъни ишни бажариш муддатини режалаштириш, меъёрий ахборот – бу амалдаги меъёрларни ўрганиш ва бошќалар. Бу босќичда мућим масалани ћуќуќий томонини ўрганишдир.
Учинчи ќадам ќарорни ишлаб чиќиш жараёни ћисобланади. Бу олинган маълумотлар асосида бунёд этилади. Бунга ќарор турларини ишлаб чиќиш ва уларни натижаларни баћолаш киради. Бу ерда ќарорни ифодаланиши, уни ћужжат сифатида расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.
Бошќарув ќарорларининг асоси деб оптимал вариантга энг яќин бўлган, энг зўр вариант ќабул ќилинади. Бу вариант мећнатни, молиявий-техник ресурсларни ва ваќтни энг кам сарф ќилган ћолда, корхонадаги мавжуд ћолат ћаќидаги мантиќий ахборотларни йиѓиб, таћлил ќилиш орќали келиб чиќади.
Оптимал ќарорни ёки унга яќин ќарорни танлашда керакли усул ва услубни ќўллаш даркор. Бошќарув амалиётида ќарорларни ќабул ќилиш ва улар билан ишлашнинг ќуйидаги усуллари мавжуд:

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish