Таянч иборалар
Ахборот, ички, ташќи, бошланѓич, бошќарувчи, барќарор, шартли-барќарор, ўзгарувчан, коммуникация, ахборотлар сифатига ќўйиладиган талаблар, коммуникацион жараён, вертикал, горизонтал, жўнатувчи, хабар, канал, олувчи, бошќарув техникаси, ташкилий техника, ћисоблаш машиналари.
Назорат саволлари
Ахборот деганда нимани тушунасиз?
Ахборотларнинг ќандай турлари мавжуд?
Ички ва ташќи ахборотлар бир-биридан фарќи нимада?
Бошланѓич ва бошќарувчи ахборотлар бир-биридан ќандай фарќ ќилади?
Ахборотларнинг сифатига ќандай талаблар ќўйилади?
Коммуникация нима?
Вертикал ва горизонтал коммуникациялар бир-биридан ќандай фарќ ќилади?
Бошќарувни ахборот билан таъминлаш жараёнлари ќандай?
Коммуникацион жараён нима?
Бошќарув техникаси нима ва унинг ќандай турлари мавжуд?
Менежмент тизимида ахборотларнинг аћамияти ќандай?
18-МАВЗУ: МЕНЕЖМЕНТ ЌАРОРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЌАБУЛ ЌИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
18.1.Бошќариш ќарорларини мазмуни, ўрни аћамияти ва хусусиятлари
Ташкилотларда бошќарув фаолиятининг самарадорлиги, ќабул ќилинаётган ќарорларга боѓлиќ. Корхонадаги бутун савол ва муаммолар занжири, уларнинг аниќ ечими ва бошќарувчига юкланган, ишлаб чиќариш, техник, ижтимоий, иќтисодий, маркетинг ва ћуќуќий вазифалар ќарорларни тўѓри ќабул ќилиш ва ўз ваќтида бажарилишига боѓлиќ. Ечилаётган муаммоларнинг ћаммаси ћар-ќандай бошќарувчи томонидан ћисобга олинади ва бу нарса унинг бошќарув услубида ћамда бутун бошќарув жараёнида акс этади.
Иќтисодиётни бошќаришдаги ечимларнинг моћияти кўпгина объектив омилларга боѓлиќ. Улардан энг асосийси - ишлаб чиќариш воситаларига турли мулкчилик; ишлаб чиќариш ва мећнатни чуќур таќсимланиши ва ихтисослашувига, мећнат ва моддий-техника ресурсларни бошќариш, соћалараро, ишлаб чиќаришлараро алоќаларни кенгайиши, маркетингни амалда ќўллаш, корхонанинг ташќи иќтисодий алоќалари, бошќарув ќарорларини ќабул ќилишдаги таваккалчиликлар.
Инсон фаолияти даврида бир неча имконли ћаракатлардан биттасини танлаб олиш вазияти доим пайдо бўлиб туради. Ћар бир инсон кун давомида ўнлаб, юзлаб ќарор ќабул ќилишига тўѓри келади. Аммо бошќарув ќорорини ќабул ќилиш шахсий ћаётдагига ќараганда кўпроќ тизимлашган жараёндир.
Ќарор – бу бошќарув фаолиятини натижасидир. Агар бошќарувда мећнат предмети ахборот бўлса, унинг мећнат маћсули – бошќарув ќароридир.
Ќарорни ишлаб чиќиш ва ќабул ќилиш – бу бошќарув фаолиятининг асосий шакли бўлиб, унда раћбар мећнатининг мазмуни, унинг жамоага маќсад сари йўналтирилган ћаракат жараёнидир.
Ќарорлар мавжуд муаммоларни ћал этиш маќсадида ќабул ќилинади. Муаммо – бу ћар ќандай тизимни мавжуд ва зарур бўлган аћволини тавсифловчи вазият ћисобланади.
Бошќарув ќарорининг элементларини ќуйидагилар ташкил этади (18.12-чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: |