Ўрта толали “Бухоро-6” ғўза навининг суғориш меъёри ва муддатлари кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш усулида 2016 й.)
т/р
|
Кўрсатгичларнинг номланиши
|
Суғориш сонлари, марта
|
Суғориш тизими ва меъёри, м3/га
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
V
|
|
Суғориш муддати, санаси
|
17.06
|
8.07
|
28.07
|
15.08
|
1.09
|
4896.3
1- 3-1
|
Суғоришлар оралиғи, кун
|
21 20 18 17
|
Суғориш меъёри м3/га
|
1187.18
|
951.76
|
943.04
|
910.54
|
903.78
|
|
|
|
|
|
|
Ўрта толали “Бухоро-6” ғўза навини суғоришда хўжалик шароитида суғорилганда маъдан ўғитлар меъёри Азот-200, Фосфор-140, Калий-80 кг/га меъёрда озиқлантирилганда, суғоришга сарфланадиган сув миқдори 2015-2016 йилларда гектарига ўртача 5114,0м3, мавсумий суғориш меъёри гектарига 1 сувда 1240м3, 2-сув-1015м3, 3-сув-985м3, 4-сув-930м3 ва 5-сув-
944м3 ни ташкил қилган бўлса, 1-вариантимизда, яъни кўчма эгилувчан суғориш усули қўлланилган ва маъдан ўғитлар меъёри Азот-200, Фосфор-140, Калий-80 кг/га билан озиқлантирилганда суғоришга сарфланадиган сув миқдори хўжалик шароитида суғорилган вариантга нисбатан ҳар бир суғориш учун кетган сув сарфи 217.7 м3/га фарқ қилган ҳолда, жами суғориш меъёри 4896.3м3 ни ташкил қилди (3.4.1.- 3.4.1 жадваллар).
Тажриба натижаларига кўра, ғўзани кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғориилган 1-вариантимизда 1-сув 17 июнь куни ўтказилиб, суғориш меъёри мос 1187,18 м3/га га ни ташкил қилган бўлса, 2-суғориш 8.07.да ўтказилиб, суғориш меъёри 951,76 м3/га га,3-4ва5-суғоришлар эса 28.07; 15.08; 1.09 саналарида ўтказилиб, суғориш меъёрлари мос равишда 943,04-910,54-903,78м3/гани ташкил қилди. Олиб борилган тажрибаларимиз давомида энг юқори суғориш меъёри 1-сув олишда қайд этилиб, 1187,18 м3/га га тенг бўлиб, мавсумий суғориш меъёри 4896,3 м3/га ни ташкил қилди. Назорат вариантида, анъанавий усулда суғорилган далада эса суғориш муддатлари 1-вариантдагидек саналарда ўтказилиб, суғориш меъёрлари жиҳатидан фарқ қилди. Суғориш меъёрлари назорат вариантида суғоришлар сони бўйича 1240-1015-985-930-944 м3/га ни ташкил қилиб, мавсумий суғориш меъёри 5114м3/га га тенг бўлди.
2015-2016 йилларда олиб борилган тажрибаларимиз давомида энг юқори суғориш меъёри назорат даласида кузатилди. Назорат варантида фақатгина ғўзани бостириб суғориш ишлари амалга оширилиши натижасида мавсумий суғориш меъёрлари ҳам юқори бўлганлигини кўришимиз мумкин бўлади.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, ғўзани сув тақчил бўлган йилларида хўжалик шароитида кам сув сарфлаб кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғорилганда 1-3-1 тизимида 5 марта суғориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўрта толали ғўзанинг “Бухоро-6” навини кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғорилганда, 1-3-1 суғориш тизимида мавсумий суғориш меъёри 4896,3 м3/га ҳамда маъдан ўғитлар меъёри Азот-200, Фосфор-140, Калий-80 кг/га меъёрда озиқлантирилганда ўрта толали “Бухоро-6” ғўза навидан юқори ҳосил (45,2 ц/га) олиш ҳамда сув ресурсларини иқтисод(217.7 м3/га) қилишга эришиш мумкин бўлади.
3.5.Кўчма эгилувчан қувурлар билан суғоришнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири
3.5.1. чигитнинг униб чиқиши ва кўчат қалинлиги
Баҳорда экилган чигитнинг тўлиқ униб чиқиши жуда кўп омилларга боғлиқ бўлиб, булар асосан навнинг биологик ҳусусиятлари, экиш меъёри ва муддатлари, тупроқ ва ҳаво ҳарорати, намлиги, ёруғлик, сув-ҳаво аэрацияси маъдан ўғитлар билан озиқлантирилиши, ва бошқалар ҳисобланади.
Уруғнинг тўлиқ униб чиқиши ҳамда ўз вақтида қийғос ниҳолларни ундириб олиш мўл ҳосил олишнинг асосий шартларидан биридир. Чигитнинг дала шароитида унувчанлигини ҳар бир вариант бўйича дала шароитида(1п.м) аниқлаб борилди. Уруғларниинг дала шароитида унувчанлиги ҳамиша лаборатория шароитидаги унувчанлигидан паст бўлиб, унувчанлик асосан уруғ сифатига, агротехник омилларга, шунингдек уларнинг касаллик ва зараркунандалар билан зарарланиш даржасига боғлиқ бўлади [27; 120 ва 121]. Чигитларнинг униб чиқишга юқорида кўрсатиб ўтилган омиллар билан бир қаторда, экиш билан берилган фосфорли ва калийли ҳамда азотли ўғитларнинг берилиши ҳам соғлом ва қийғос ниҳоллар олишнишига ижобий таъсир кўрсатиши бўйича кўпгина олимларимиз ўзларининг тадқиқотларида қайд этиб ўтишган.
Азотли ўғит турлари ғўза экинининг унувчанлик энергиясига ижобий таъсир этса, фосфорли ва калийли ўғитлар эса янги униб чиқаётган муртакларни озиқа манбалари билан таъминлаган ҳолда, уларнинг униб чиқишига қувват беради, келгусида ҳосил элементларини кўп миқдорда тугилишида асосий манба сифатида хизмат қилади.
Ғўза чигитининг униб чиқишидан то ўсув даври охиригача(пишиш) фазасигача бўлган давр оралиғи ўсимликнинг яшовчанлиги ҳисобланади. Яшовчанлик бир қанча омилларга боғлиқ бўлиб, озиқланиш даражасига, экиш муддатлари ва меъёрларига, суғориш тартибига, навига боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Бу эса қишлоқ ҳўжалиги экинларини етиштиришда эътиборга олинадиган чора тадбирларнинг энг муҳим кўрсаткичидир. Ташқи муҳитнинг ноқулай омилларини ўзаро рақобати натижасида ўсимликнинг бир текисда ривожланмаслиги сабабли уларнинг бир қисми ўсув даврларида нобуд бўлади.
Ўсимликларга намлик, озиқ моддалар, ёруғликдан фойдаланиш учун қанчалик қулай шароит яратилса, уларнинг кўчат сони, ҳосил элементлари, кўсаклар сони кўп ва юқори ҳосил бериш имконияти яратилади.
Бухоро вилояти шароитида “Бухоро ғўза навлари”нинг кўчат сонига, озиқланиш ва суғориш тартибларига ҳамда ушбу омилларнинг ҳосилдорликка ва унинг сифатига қандай боғлиқлиги бўйича 1998-2014 йиллар давомида Икрамова М ва Б.Рахматовлар томонидан бир қатор илмий тадқиқот ишлари ўтказилиб, ишлаб чиқаришга тавсиялар берилган.
Бухоро вилояти ва республикамизнинг жанубий вилоятлари шароити да механик таркиби жиҳатидан ўртача унумдор, ўтлоқи-аллювиал тупроқ лар шароитида Бухоро-6, Бухоро-102 ва Бухоро-10 ғўза навлари учун кўчатлар сони 85-90минг туп/га бўлганда ва NPK миқдори мос равишда 250-175-100кг/га, суғориш меъёрлари тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-75-65% да ва суғориш тизими 0(1)-3-1бўлганда энг юқори сифатли ҳосил(56.7-56,3-63,5ц/га)етиштирилганлиги борасида маълумотлар бор. Шунингдек, унумдор тупроқларда кўчат сонини 75-80минг туп/га қолдириб, NPK миқдори, тупроқ намлиги, суғориш меъёри ва тизимлари юқорида қайд этиб ўтилгандек бўлганда, мазкур ғўза навларидан 58,7-58.5-65.6ц/га юқори сифатли ҳосил олиш имконияти борлигини ўз тадқиқотларида аниқлашган. Тупроқ унумдорлиги паст, қумоқ ва тошлоқ тупроқларда ушбу ғўза навлари бўйича кўчат сонини 100-120 минг туп/га, қўшқатор қилиб экиладиган майдонларда эса 150-160 минг туп/га қилиб қолдириш мақсадга мувофиқ эканлиги бўйича ҳам ўз тадқиқотларида кўрсатиб ўтишган.
Дала шароитида чигитнинг унувчанлиги кўчат сонларини аниқлаш бўйича қуйидаги кузатув ишлари олиб борилди ва ушбу маълумотлар 3.5.1.-жадвалда ёритилган. Тадқиқотларнинг биринчи йилида турли хил суғориш усуллари экиш мавсумида қўлланилмаганлиги сабабли, дала шароитидаги чигитнинг унувчанлиги ҳар иккала вариантда қарийиб бир хил кечди. Кўчат сонлари суғориш усулига қараб хўжалик шароитида ўстирилган вариантга нисбатан бир оз бўлсада кўчат сони кўп бўлганлиги кузатилди.
3.5.1.-жадвал
Суғориш усули турлича бўлган дала шароитида чигитнинг унувчанлиги ва кўчат сони,Бухоро-6 ғўза навида (2016 йил маълумоти)
№
|
Тажриба вариантлари
|
Ниҳолларнинг униб чиқиш даражаси, дона/11.1 п.м
|
Дала унувчан-лиги, %
|
Кўчат сони,минг туп/га
|
18.04
|
20.04
|
21.04
|
22.04
|
23.04
|
Мавсум бошида
|
Мавсум охири
да
|
1
|
Кўчма эгилувчан қувурлар усулида суғориш
|
13.8
|
81.3
|
128
|
137
|
146.5
|
88.0
|
95
|
93
|
|
Назорат (хўжалик шароитида)
|
0
|
18.5
|
80
|
124
|
135.5
|
81.0
|
94.5
|
92.1
|
Тажрибалар натижаларидан шундай хулосага келиш мумкинки Пахтачилик илмий тадқиқот институтининг Бухоро филиали тавсияларига кўра суғориш тартиби, маъдан ўғитлар меъёри Азот-200, Фосфот-140 ҳамда Калий-80 кг/га да қўлланилганда юқори кўчат сони олишга эришилди.
3.5.2. Суғориш тартибининг ғўзани ўсиши
ва ривожланишига таъсири
Адабиётлардан маълумки, ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши-ўсув даврларининг бошланиши ва давомийлиги, тупроқ намлиги, ҳаво ҳарорати, тупроқ шароити, навнинг биологик ҳусусиятларига боғлиқ бўлади. Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда биз 2015-2016 йилларда олиб борилган илмий тадқиқот ишларида ғўзани ривожланиш фазаларига суғориш тартиби ва озиқ сифатида берилган ўғитлар таъсири ўрганиб чиқилди. Тадқиқот ўтказилган йиллари тажриба натижаларига эътибор берилса, чигит бир хил муддатда экилгани ва бир хил вақтда экишдан олдин ер тайёрланганлиги сабабли Бухоро-6 ғўза нави бўйича ниҳолларнинг униб чиқишида ва бошқа ўсиш ва ривожланиш фазаларида суғориш усуллари турлича бўлишига қарамай,улар орасида айтарли даражада фарқ кузатилмади. яъни 2015-2016 йилларда экилган ғўзанинг суғориш ва озиқа режимида экишдан униб чиқишгача бўлган давр 11 кунни, униб чиққандан то пишиши фазасигача бўлган давр 116-118 кунни ташкил этди.
Тадқиқот йилларида ғўзанинг ўсиш ва ривожланиш фазаларининг бошланиш ва тугаш даврларида (июнь-сентябрь) фенологк кузатув ишлари олиб борилди. Бунда Ўсимлик бўйи, ҳосил шохлари, шона,гул,кўсак сонлари шундан очилгани ҳар ойнинг биринчи санасида аниқлаб борилди. Ушбу маълумотлар 3.5.2 .-жадвалда келтирилган.
Жадвал натижаларига биноан, кўчма эгилувчан суғориш усули қўлланилган 1- вариантда хўжалик шароитида ўстирилган назорат вариантига нисбатан ўсимликнинг дастлабки фазасида айтарли даражада ғўзанинг ўсиш ва ривожланиш фазаларида фарқ кузатилмади. Аммо, кейинги ўсиш ва ривожланиш фазаларида суғориш усулларига ва озиқланиш тартибларига қараб фарқ борлиги кузатила бошлади (3.5.2 .-жадвалга қаралсин).
Суғориш усуллари турлича бўлиб, озиқалаш режимлари ҳар иккала вариантда бир хил бўлганлиги ва бир хил муддатда суғорилганлиги сабабли, уларнинг ўсиш ва ривожланиш фазаларида кескин фарқ кузатилмади.
Ўсимлик ҳосилдорлигини ошишида ёруғлик, иссиқлик, сув-ҳаво ва озиқалаш, кўчат сонлариниг қалин-сийраклиги энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Ушбу омиллардан сув-озиқа ва кўчат сонлари Бухоро-6навининг бир дона кўсак вазнига ва пахта ҳосилдорлигига қай даражада таъсир этишини билиш мақсадида, ҳар бир терим олдидан, ҳар бир қайтариқлар бўйича 100 донадан намуна кўсаклари териб олиб, ўртача вазнини ўлчаш орқали аниқладик.
Ҳосилдорлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар 3.5.4 жадвалда ёритилган. 3.5.4-жадвал натижаларининг таҳлилига кўра, ўғитлаш ва суғориш усулининг ўзгариши билан бир кўсак вазнининг ва ҳосилдорликни ортиши у ёки бу даражага ўзгарганлиги кузатилди. Энг ижобий кўрсаткичларни намоён этган вариантлардан азотли ўғитни 200 , фосфорли ўғитни 140 ва калийли ўғитни 80 кг/га миқдорда киритилган, суғориш тартибини ЧДНСга нисбатан 65-75-65% да суғориб, кўчат сонини 95-93 минг туп қолдирган 1-вариантда кузатилди. Ушбу вариантларда бир кўсак вазни 6.2 граммни ва ҳосилдорлик 45,2ц/га дан иборат бўлди (2016 й).
Ҳосилдорликнинг ошириш омилларига ёруғлик, иссиқлик, намлик, ҳаво, туп сони, озиқа миқдори, суғориш меъёр ва муддатлари ва ҳ.к.лар бевосита таъсир этиши билан биргаликда, уларни қандай ва қачон, қай миқдорда бериш ҳам муҳим роль ўйнайди.
3.5.2.-жадвал
Ўрта толали “Бухоро-6” ғўза навининг ўсиш ва ривожланиши бўйича фенологик кузатув натижалари 2015 й.
т/р
|
Вариантлар
|
Июнь
|
Июль
|
Август
|
Сентябрь
|
Ўсимлик
Бўйи,
|
Ҳосил шохи
|
Ўсимлик
Бўйи,
|
Ҳосил шохи
|
шона
|
Гул
|
Ўсимлик
бўйи,
|
Ҳосил шохи
|
шона
|
гул
|
кўсаги
|
кўсаги
|
Очилгани
|
См
|
дона
|
См
|
Дона
|
См
|
Дона
|
Дона
|
1
|
Эгилувчан қувур билан суғориш
|
23.5
|
6.5
|
48.9
|
9.8
|
5.6
|
1.2
|
75.4
|
12.3
|
1.3
|
1.4
|
9.7
|
11.8
|
6
|
2
|
Ишлаб чиқариш шароитида суғориш
|
23.2
|
6.3
|
47.8
|
9.7
|
5.3
|
1.2
|
72.1
|
12.0
|
1.2
|
1.2
|
9.0
|
9.7
|
5.4
|
3.5.3.-жадвал
Ўрта толали “Бухоро-6” ғўза навининг ўсиш ва ривожланиши бўйича фенологик кузатув натижалари 2016й
т/р
|
Вариантлар
|
Июнь
|
Июль
|
Август
|
Сентябрь
|
Ўсимлик
бўйи,
|
Ҳосил шохи
|
Ўсимлик
Бўйи,
|
Ҳосил шохи
|
шона
|
Гул
|
Ўсимлик
Бўйи,
|
Ҳосил шохи
|
шона
|
гул
|
кўсаги
|
Кўсаги
|
Очилгани
|
См
|
Дона
|
См
|
Дона
|
См
|
Дона
|
Дона
|
1
|
Эгилувчан қувур билан суғориш
|
28,4
|
8,5
|
61,2
|
11,2
|
7,3
|
1,4
|
80,8
|
14,0
|
1,5
|
1,9
|
12
|
14
|
10
|
2
|
Ишлаб чиқариш шароитида суғориш
|
28,0
|
7,7
|
60,7
|
11,0
|
7,2
|
1,4
|
77,9
|
11,8
|
1,1
|
1,4
|
10
|
12
|
8
|
3.5.4.- жадвал
Ўрта толали “Бухоро-6 “ ғўза навида турли хил суғориш усулларини қўллашда пахта ҳосили ва унинг сифатига таъсири(2015-2016й).
вар
|
Кўчат
сони,минг туп/га
|
Кўсак
лар сони,
дона
|
1 кўсак оғир
лиги,гр
|
1000 чи
гит оғир
лиги,
гр
|
Теримлар бўйича ҳосилдорлик,ц/га
|
Тола кўрсаткичлари
|
Мойдорлик,%
|
1-терим
|
2-терим
|
Жами терим
|
Тола узунлиги,мм
|
Тола чиқиши,%
|
2015йил ҳосили
|
1
|
93.2-91.4
|
11.8
|
6.1
|
127
|
32.6
|
9.1
|
41.7
|
35.1
|
38.0
|
20.5
|
2
|
91.2-89.8
|
9.7
|
6.0
|
125
|
30.8
|
8.4
|
39.2
|
34.9
|
37.7
|
20.1
|
2016йил ҳосили
|
1
|
95-93
|
14
|
6,2
|
130
|
37,3
|
7,9
|
45,2
|
35,6
|
37,4
|
20,8
|
2
|
94,5-92,1
|
12
|
6.1
|
127
|
35,6
|
7.4
|
43,0
|
35,1
|
37,1
|
20,5
|
НСР05 =2,1ц/га
НСР05= 4.8%
Ғўзанинг серҳосиллик белгиларини аниқловчи энг муҳим кўрсаткичларидан бири - ўсув-амал даврида ҳосил элементларининг шаклланишидир. Аммо, республикамизда экилаётган барча ғўза навлари ҳосил элементларини ўзларининг морфо-биологик хусусиятларига, тупроқ-иқлим шароитига, сув-озиқа тартибларига, қолдирилган туп сонларига қараб, у ёки бу даражада сақлаб қолишади.
3.5.4-жадвал маълумотларини таҳлил қилганимизда,кўчма эгилувчан қувур ёрдамида суғориб парваришланган1-вариантда 1-терим салмоғи 2-вариантга нисбатан 1,7ц/га юқори бўлиб, жами теримлар бўйича қўшимча пахта ҳосили 2,2 ц/гани ташкил этди. Шунингдек, Ушбу вариантда бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони 14 донани ташкил этган ҳолда назоратга нисбатан 2 дона кўп бўлиб, бир кўсак оғирлиги эса 0,1 гр.га, 1000 чигит оғирлиги 5 гр фарқ қилди. Пировардида ушбу кўрсаткичларнинг у ёки бу даражада ошишиши ҳосилдорликнинг ошишига олиб келди.
Толанинг ҳосил ва сифат кўрсаткичларидан бир - 1000 чигит юқори оғирлиги, 1 кўсакдан чиққан пахтанинг вазни, тола узунлиги, тола чиқими ва чигитининг мойдорлик даражаси ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичларни юқори сифатли бўлишига бир қанча омиллар таъсир қилади. Ана шундай омиллардан бири- суғориш тартиби ва усуллари озиқалаш, туп сонлари ва ҳ.к. омиллар киради.
Пахта хом ашёсининг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири – бу тола узунлиги ва чиқими ҳисобланади.Ўтказилган тадқиқот(2016й) натижаларига кўра, ўғитлаш ва суғориш усулларига қараб, тола узунлиги ва чиқими тажриба вариантида (0,5мм; 0,3%) юқори бўлишини кўрсатди, шунингдек, ҳосилдорлик ва 1000 чигит оғирлиги ҳам кўчма эгилувчан қувур билан суғорилган вариантда нисбатан (5г) юқори эканлигини 3.5.4- жадвал натижаларидан кўриш мумкин.
Демак, шундай қилиб, икки йиллик ўрганилган илмий-тадқиқот натижаларидан шундай хулоса қилиш мумкинки, ғўза экинини кўчма эгилувчан қувурлар билан суғориб, унга азотли ўғитдан йиллик ўғитлаш меъёридан соф ҳолда 200кг/га, фосфорли ўғитдан 140 кг/га ва калийли ўғитдан 80 кг/га меъёрларда озиқлантирилганда, хўжалик шароитда анъанавий усулда суғориб озиқлантирилган 2-вариантга нисбатан 4,26% суғориш сувини иқтисод қилиш билан биргаликда, гектарига 2,2 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинди. Шунингдек, толанинг сифат кўрсаткичларига ҳам ижобий таъсир этиб, тола узунлиги назоратга нисбатан 0,5мм узун ва тола чиқиши 0,3%га, бир кўсак оғирлиги 0,1гр.га фарқ қилишини олинган тадқиқот натижалари кўрсатмоқда.
Йиллар бўйича олинган пахта ҳосилдорлигини таҳлил қилганимизда 1-вариантимизда, яъни тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-75-65 % да эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғорилган ғўзанинг пахта ҳосили 2015 йилда 41,7 ц/га га тенг бўлган бўлса, 2016 йилда бу қиймат 45,2 ц/га ни ташкил қилди. Назорат вариантимизда, анъанавий усулда суғорилган далада етиштирилган ғўзанинг “Бухоро-6” навида 2015 йилда ўртача пахта ҳосили 39,2 ц/га ни ташкил қилган бўлса, 2016 йилга бориб эса бу миқдор 43,0 ц/га ни ташкил қилди.
Тажриба натижаларидан шундай хулоса қилиш мумкинки, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-75-65 % да суғорилиб, маъдан ўғитлар меъёри Азот-200 кг, Фосфор-140 кг, Калий-80 кг гектарига қўлланилганда, ғўзанинг “Бухоро-6” навидан назорат вариантига нисба тан йиллар бўйича 2,5-2.2 ц/га қўшимча пахта ҳосили етиштириш мумкин эканлигини олинган тадқиқот натижалари кўрсатмоқда.
3.6. Ғўзани кўчма эгилувчан қувурлар билан суғоришнинг тупроқнинг туз режими
ва озиқа моддаларга таъсири
Do'stlaringiz bilan baham: |