Ўзбекистон республикаси ‎‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Ғўзанинг “Бухоро-6” навини биологик таснифи



Download 0,92 Mb.
bet15/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#29738
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
Диссертация 1 - копия

2.7. Ғўзанинг “Бухоро-6” навини биологик таснифи
«Бухоро-6» навининг яратилиши – нав турлараро сунъий дурагайлаш йили билан, яъни чангланувчиси ўрта толали ғўза: «Тошкент-1» нави бўлиб, чанглатувчиси ингичка толали пахта турига мансуб, биринчи тип тола берадиган «9647-И» навидир.
Нав Бухоро ИТС селекциячилари гуруҳининг хизматчиликдан ташқари, қўшимча меҳнати эвазига яратилди. Муаллифлари 3 киши: А.Батталов ва иккита лаборантка. Нав 1984 йилдан бошлаб Давлат нав синовида синала бошланди. Бухоро вилоятида 1987 йилда 8,5 минг, 1988 йилда 85 минг гектар майдонга экилди ва охирги йилларда майдони кенгая борди.
Навнинг морфологияси – бутаси бақувват бўлиб, илдизи ҳам тупроққа чуқур кетади. Бутаси сийрак ёки ўртача зичликда, устунсимон шаклда, баргланиш даражаси ўртача ёки сийрак. Пояси – ётиб қолмайдиган бақувват, тукланиш даражаси кам ёки ўртача, кузда қизғиш рангга киради.
Ҳосил шохлари бир ярим-иккинчи типга мансуб, поянинг 5-, 7-барги қўлтиғида яратилади.
Барглари тўқ яшил рангда булиб, асосий пояда беш панжали ва йирик, ҳосил шохларида 5 ва 3 панжали, ўртача катталикда, навнинг барглари бошқа ўрта толали ғўза навларига нисбатан йирикроқ ва қалинроқ.
Гули бошқа ўрта толали ғўза навларига нисбатан йирикроқ. Гултожибаргларининг юқори қисми сариқ, асос қисми лимон рангида, оналик устуни чангдонлардан 7 миллиметргача чиқиб туради.
Гулолдибарглари ўртача катталикда, тишчалари узунчоқ, чўзилган.
Кўсаклари 7,0-7,5 грамм атрофида, чаноқлари тўқ яшил рангда, бута бўйича кўсаклари шакли пастдан юқорига ва асосий поядан четга тухумсимон ҳолатдан думалоқроқ ҳолатга ўзгаради.
Хўжалик кўрсаткичлари – Давлат нав синаш участкаларида стандарт навларга нисбатан гектарига 7 центнергача юқори ҳосил берган. Бухоро вилояти миқёсида 1991 йил ва 1992 йилларда жамоа хўжаликлари бўйича ўртача хосилдорлик 35,1 ва 34,3 центнергача, жами вилоят буйича тола чиқиши эса 36,9 ва 36,4 фоиз бўлган. Оқпалак сўлиш касалига нисбатан чидамли бўлиб, барги ва чаноқлари нисбатан қалинроқ бўлганлиги сабабли, айрим сўрувчи ҳашаротлар (ўргимчаккана, яшил цикадка)га чидамлироқдир.
Нав вегетатив суғоришга кечроқ келади ва агротехник тадбирларнинг бузилишига, гармселга нисбатан чидамлироқ ҳисобланади. Пахта тозалаш заводлари шароитида толаси чигитдан меъёрида ажралаяпти ва шу сабабли мутасаддилар томонидан ижобий баҳо олаяпти.
Тола технологияси – нав Бухоро вилоятининг шўрланишга мойил тупроқ ва ҳавонинг нисбий намлиги кам бўлган шароитда 4-тип тола бераяпти. Ширин тупроқ шароитида агротехник тадбирлар тавсиялар асосида ўтказилса, навнинг толаси 3-4-тип талабларига мос келаяпти. Экспортбоп.
Навнинг биологияси – мўътадил шароитларда экилган чигит тез ниҳол беради ва бу ниҳоллар тез орада оқ илдиз чиқаради.
Нав ўртапишар ҳисобланиб, аслида республиканинг жанубий вилоятлари шароити учун яратилган, лекин, охирги йилларда шимолий ҳудудларда ҳам тарқалди. Ўртача ўсув даври жанубий ҳудудларда 118-120 кун, шимолий щудудларда 120-124 кун. Ўсув даврида тахминан 1600-1700 даража самарали ҳароратни ўзлаштиради. Бутаси бақувватлиги, баргларининг йирикроқ ва қалинроқ бўлганлиги сабабли ҳар бир кўчат кенгроқ озиқланиш майдонига муҳтож, яъни, буталар сони гектарига бошқа навларга нисбатан камроқ бўлишини назарда тутишимиз лозим.
Эслатиб ўтамиз, ҳар қандай навнинг ирсий белгилари – тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, тола сифати ва ҳоказоларнинг кучли ёки кучсиз намоён бўлиши тўртта омил таъсирида бўлади.
Биринчи омил – жуғрофий кенглик – яъни, ҳавонинг ҳарорати, иқлим шароити, қуёшнинг нурланиш даражаси, кун ва тун узунлигининг ўзаро нисбати, ҳаво таркиби, шабада ёки гармселларни дала шароитида инсон бошқара олмайди.
Бошқа учта омилни эса инсон у ёки бу даражада ўз фаолияти таъсирида бошқариш имкониятига эга.
Иккинчи омил – тупроқ шароити ва унинг механик таркиби, унумдорлиги, ер ости сувларининг хоссаси ва ҳоказо.
Учинчи омил – экиш муддатидир. Маълумки, эрта экилган ғўза тез ривожланади, лекин ўсишдан қолади, натижада ҳосил камаяди. Демоқчимизки, ҳар бир селекцион нав учун тупроқ ва иқлим шароитларини ҳисобга олиб, мўътадил экиш муддатлари белгиланиши лозим. Экиш муддати ғўзанинг ўсув даврида ўтказиладиган барча агротехник тадбирларининг самарадорлигини олдиндан белгилайдиган асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Тўртинчи омил – чигитни экишга тайёрлашдан бошлаб, экин етилгунча ўтказиладиган барча агротехник тадбирлар йиғиндиси, яъни бошқача айтганда, деҳқончилик маданиятининг ривожланиш даражаси.
Тукли чигитни экиш муддатлари – навнинг Бухоро вилоятида яхши натижа кўрсатаётганига ижобий таъсир қилаётган омиллардан биттаси, ушбу навнинг хосликлари ҳисобга олиниб, илмий асосланган, мўътадил экиш муддатининг тавсия қилинишидир. Яъни, вилоятнинг жанубий ҳудудларида – Олот ва Қоракўл туманларида мўътадил экиш муддати 16-25 апрель, вилоятнинг бошқа ҳамма туманларида эса бу муддат 11-20 апрель, деб кўрсатилди ва шу 10 кунликлар даврида жойлардаги жами пахта майдонининг 70-80 фоизига экиш тавсия қилинади.
Эслатиб ўтамиз, нав муаллифигача бўлган маълумотларда экиш муддатига юқоридаги сатрлардагидай ёндашиш бўлмаган, шу сабабли ҳам «Бухоро-6» учун тавсия қилинаётган муддатлар баъзи жойларда мулоҳазага сабаб бўлиши эщтимол. Шуни таъкидламоқчимизки, ҳар бир ғўза нави учун жойларда алоҳида, илмий асосланган экиш муддатига риоя қилингандагина шу навнинг ички имкониятлари тўлалигича рўёбга чиқади. Бажарилётган агротехник тадбирлар юқори самара беради. Натижада деҳқон мўл ҳосил кўтаради.
«Бухоро-6» навини Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ҳарорат чигит униши учун етарли даражага кўтарилса-ю, бошқа шароит ва имкониятлар шу ишни бажаришга тўсқинлик қилса, бир оз муддат экмай туриш лозим. Шимолий ҳудудларда эса ушбу навни ҳарорат чигит униши даражасига кўтарилиши билан экавериш, лекин, бу ҳудудларда ҳам чигит текис ерга экиладиган жойларда баҳор сернам ёки ҳарорат турғун бўлмаса – 3-5 кун кечроқ эккан маъқул бўлаяпти.
«Бухоро-6» навини туманлаштиришни лойиҳалаштирган ҳудудларда қуйидаги муддатларда экишни тавсия қиламиз:
1. Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти; Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан бошқа ҳудудларда 5-15 апрель.
2. Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида, Сурхондарё вилоятининг шимолий ҳудудларида, Қашқадарё вилоятининг Қарши ҳудудида 11-20 апрель.
3. Сурхондарё вилоятининг жанубий ҳудудларида (Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларидагидай) 15-25 апрель.
Шу тавсия қилинаётган муддатларда жойлардаги жами пахта майдонининг 70-80 фоизига эка олсалар, албатта, айни муддао бўлур эди. Ғўзанинг сувга бўлган талаби. Ғўза қурғоқчиликка чидамли бўлишидан ва илдиз тизимининг кучли ўсиб, тупроқ остига анча чуқур кириб боришидан қатъий назар, у сув билан меъёр даражасида таъминлангандагина, яхши ўсиб ривожланади, серҳосил ҳосил шохлари чиқариб, сифатли мўл ҳосил тўплайди. Ўрта Осиёнинг турли тупроқ ва иқлим шароитида ўсаётган турли хил ғўза навларида транспирация коэффициенти бутун ўсув-амал даврида ўртача 600-700 га тенг. Бу рақам асосан ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш шароитига қараб кўпинча, 400 билан 800 орасида ўзгариб туради, гоҳо 1000га, баъзан 1400, ҳатто 1600га етиши ҳам мумкин. Ўсимликнинг ўсиш шароти қанча яхши бўлса, транспирация коэффициенти шунча кичик бўлади, яъни ғўза сувдан шунчалик тежаб фойдаланади. Бундай ҳолат ғўзани суғоришда ва сув тақчил бўлган йилларда муҳим аҳамиятга эгадир. Транспирация коэффициентининг у ёки бу томонга ўзгаришига ғўзада агротехник тадбирнинг қай даражада олиб борилиши катта аҳамиятга эга эканлигини С.Н.Рижов ўзининг кўп йиллик ўтказган тажрибалари (Оққовоқ ИТС) асосида исботлаб берган. 1935 йилда ғўзада олиб борилган агротехник тадбирлар бир мунча паст бўлганлиги сабаб, ҳосилдорлик (21,5 ц/га) паст бўлиб, транспирация коэффициенти юқори (947) бўлган. Кейинги йилларда агротехника такомиллаштирилган сари пахта ҳосили (44,6 ц/га) оша бориши билан транспирация коэффициенти (620) пасая борган. В.И.Цивинский кузатишларига қараганда, ғўзанинг шоналаш фазасида транспирация жадаллиги энг юқори бўлган. Гуллаш ва пишиш даврларида эса кескин пасая борган. Суғорладиган ва лалмикор ерларда турли хил навга мансуб ғўзаларнинг транспирация жадаллиги кузатилганда, ғўза тури ва навига қараб турлича бўлган. Лалмикор ерларда ўстрилган ўрта толали тезпишар, шунингдек, суғориладиган шароитда ўсган ғўза навларида транспирация жараёни кечпишар навларга қараганда жуда секин боради. Буни уларда илдиз тизимининг яхши ривожланмаганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ғўзада абсолют сув сарфининг транспирация жадаллигидан фарқи шундаки, ўсимлик гуллай бошлагунига қадар, шоналаш даврида сарфлаган сувнинг абсолют миқдори унчалик катта бўлмасдан, у вақтда ғўзанинг умумий сув буғлантирувчи сатҳи ҳам унчалик юқори эмас .Бу пайтда ғўза атрофидаги ҳаво ҳарорати ҳам унчалик юқори ва қуруқ бўлмайди. Мисол учун, ёш ниҳоллар биринчи чинбарг чиқарганда 1 га майдондаги ғўза майсалари суткасига 10-12м3 , шоналаш фазасида эса 30-50 м3 сувни транспирация қилиш учун сарфлайди. Ғўзанинг гуллаш фазасида абсолют сув сарфи энг юқори даражага кўтарилади, чунки бу даврда ўсимлик кучли ўсиб ривожланади, унда жуда катта сув буғлатиш сатҳи вужудга келиши билан биргаликда, муҳит ҳавосининг ҳарорати ва қуруқлиги юқори даражага етади. Ўзбекистонда деҳқончилик қилинаётган дала шароитида (июль-август ойларида) ғўзаларнинг тури ва навига қараб, транспирация учун сарфлайдиган суткалик энг юқори сув миқдори гектарига 80-90 м3, ҳатто 100-120 м3 га етади. Ҳосил пишиш даврида ғўзанинг сув сарфлаши секин-аста камая боради. Бунда ғўзанинг ҳаёт фаолиятида ўсиш жараёнининг нисбатан секинлашиши, баргларининг қисман тўкилиши, айрим кўсаклари пишиб, умумий сатҳнинг камайиши билан бирга, ҳаво ҳароратининг бироз пасайиб, намликнинг бироз оз ошиши билан боғлиқ бўлган жараёндир. Ғўзанинг етилиш даврида транспирация учун сарфлайдиган суткалик сув миқдори гектарига тахминан 30-40 м3 бўлиб, бутун ўсув-амал даври давомида эса тахминан 5000-6000 м3 ташкил қилади. Бунда транспирация коэф фициентининг кескин даражада пасайиши ғўзанинг тўла пишиш даврига қадар параллел равишда боради, бу бир тарафдан транспирациянинг кескин паса йиши бўлса, иккинчи томондан абсолют сув сарфининг ўсиб бориш даврига тўғри келади. Ғўзанинг гуллаш даврида сувни энг кўп миқдорда сарфлашини инобатга оладиган бўлсак, ўсимликни тўлиқ етилиш даврига қадар абсолют сув сарфи секин-асталик билан ортиб бориши кузатилади. Бундай ҳолатда ғўзада қуруқ модданинг ортиб бориши ва унинг гуллаш даврида бу кўрсаткични бирмунча ўсиб бориши билан бевосита боғлиқ бўлади. Демак, ғўзанинг етуклик даврига қадар транспирация коэффциентини кескин даражада пасайишига асосий сабаблардан бири - шу даврда ўсимликда қуруқ модда миқдорининг кескин равишда ўсиб боришидан деб билиш мумкин.
Ўзбекистонда ғўзанинг ўсиши йилнинг совуқ тушиш даври бошланиши билан тўхтайдиган бошқа барча туманлардаги каби ўсимлик ҳосилдорлиги унинг тезпишарлигига ва кўсагининг йириклигига ҳамда эртароқ кўплаб кўсак тугишига қараб белгиланади. Бу белгилар ташқи муҳит шароити, жумладан, унинг турли хил ривожланиш фазаларида сув билан қандай таъминланганлиги га қараб, у ёки бу томонга кескин даражада ўзгариши мумкин. Унинг сувга бўлган эҳтиёжини суғориш йўли билан қондириб, ғўзанинг илдиз тизими ва ер устки қисми органларининг ривожланишига таъсир этиб, сифатли ва мўл пахта ҳосили етиштириш мумкин.
Ғўзанинг ривожланиш фазаларида сув билан таъминланиши унинг тезпишарлигига, кўсагининг йириклигига ва ҳар бир тупда тўплаган кўсак сонига таъсир қилади. Шунингдек, бу таъсир ғўза навининг ирсий хусусиятига, ташқи муҳит шароитига, хусусан, тупроқ унумдорлилигига, ер ости суви чуқурлигига, об-ҳаво шароитига ва қўлланилаётган агротехника даражасига қараб ҳам турлича бўлиши мумкин. Амалиётда юқорида кўрсатиб ўтилган омилларнинг барчаси ўзаро ва сув шароити билан турли даражада қўшилиб кетади. Шунинг учун сув ҳам турлича таъсир этиши мумкин. Тупроқда намликнинг оз ёки кўп бўлиши ғўзада бир қанча морфо-физиологик ўзгаришларнинг рўй беришига, яъни баргдаги сўриш кучига, барг ва поя учи рангининг ўзгаришига, юқоридаги гулнинг поя учига нисбатан қандай жойланишига ва бошқаларга сабаб бўлади. Мана шундай ўзгаришларга қараб, ғўзанинг сувга бўлган талабини аниқлаш мумкин. Ғўзанинг озиқ моддаларга бўлган талаби.
Ўрта Осиё шароитида С.А.Кудриннинг (аввалги СоюзНИХИ, ҳозирги) ПСУЕАИТИдаги “Оққовоқ” тажриба хўжалигидан олган маълумотларига кўра, ғўзанинг бутун ер устки қисмлари билан биргаликда, 1 тн пахта ҳосилини етиштириш учун унга керак бўладиган энг муҳим озиқа элементларидан тахминан: 50 кг азот; 10 кг фосфор ва 50 кг калий бўлиши талаб этилади. Шунингдек, бошқа элементлардан ўртача ҳисобда: кальций-10 кг; олтингугурт-10кг; магний ва натрийлар-10кг дан; 2 кг гача темир; 200г гача-бор; 50г дан камроқ мис ва Б.В. Рогальский маълумоти бўйича эса1,5 кг хлор элементлари керак бўлади.Шўр ерларда (Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон, Сирдарё вилоятларида) ўстирилган ғўзаларнинг озиқ моддаларга бўлган талаби, шўрланмаган ерларда ўстирилган ғўзаларга нисбатан бошқачароқ бўлади. Бунда ўсимликка натрий, магний ва хлор элементлари кўпроқ, темир, кальций ва бошқа баъзи бир элементлар камроқ ўтади. Ўрта Осиё шароитида ғўза турига ва навнинг биологик-физиологик хусусиятларига қараб, ғўзанинг ер усти қисмида тўплаган биомассасига нисбатан 25-30 дан 50-60 фоизгача пахта ҳосили олиш мумкинлиги аниқланган. Шунингдек, ўрта толали (ўзбек) ғўза навлари ер устки вегетатив массаси билан бирга 1т пахта ҳосили қилиш учун 30-70 кг азот, 10-20 кг фосфор ва 30-80 кг гача калий талаб қилиши аниқланган (С.А.Кудрин маълумоти). Агар пахта ҳосили ғўзанинг ер устки қисмига нисбатан 50-60 фоизни ташкил этса, унинг азот, фосфор, калийга бўлган талаби умумий пахта ҳосили(пахта ҳосили ва ер устки қисм) нинг 50 фоизидан кам бўлади. Пахта ҳосили 25-30фоиз бўлганда эса, аксинча, унинг азот, фосфор, калийга бўлган талаби етиштирилган умумий пахта ҳосилига нисбатан кўп бўлади.

III. ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИ


3.1”Бухоро-6” ғўза навини суғоришнинг тупроқ сув- физик хоссаларига таъсири
3.1.1. Ғўзани эгилувчан қувурлар билан суғоришда тупроқининг ҳажм оғирлигига таъсири
Олдимизга қўйилган вазифаларни ҳал этишда ягона тизим бўйича дала тажрибалари ўтказилиб, уларда алмашлаб экиш тизимига киритилган техник экин турларидан ғўза экинида қатор орасига кўчма эгилувчан қувурлар ўрнатиб, минерал ўғитлашнинг йиллик меъёрини бериш орқали тупроқнинг мелиоратив ҳолатига, суғориш сувини қача миқдорда иқтисод қилишига, ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига қай даражада таъсир этиши бўйича илмий маълумотлар олинди.
Тажрибалар Ўзбекистон Пахтачилик илмий тадқиқот институти услубияти бўйича Қоровул-Бозор тумани ҳудудида жойлашган “Содиқ-Шодмон” фермер хўжалиги VI-гидромодуль районига тегишли бўлган далада олиб борилди.
Илмий тадқиқот ишлари 2015-2016 йилларда олиб борилиб, ўрта толали ғўзанинг “Бухоро-6” нави хўжалик шароитида, шунингдек ишлаб чиқариш шароитларида вилоят тупроқ иқлим шароити учун қабул қилинган суғориш олди тупроқ намлиги ҳар иккала вариантда ҳам бир хил ЧДНС га нисбатан 65-75-65 % да ва маъдан ўғитлар меъёри Азот-200, Фосфор-140, Калий-80 кг/га меъёрда қўлланилган ҳолда ўрганилди.
Тажриба вариантлари бир ярусда, 3 қайтариқда жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир вариантнинг майдони 720 м2 (узунлиги 100 м, кенглиги 7,2 м), тажриба даласининг ҳисобий майдони – (240 м2 ) ни ташкил этди. Тажрибанинг умумий майдони 2160 м2.
Тажриба даласидаги суғориш тартиби, ўғит миқдоридан ташқари, барча агротехник тадбирлар Бухоро тумани “Содиқ-Шодмон” фермер хўжалиги шароити учун қабул қилинган тартибда олиб борилди.
Тажрибадаги “Бухоро-6” ғўза навига фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёрининг 70 фоизи ва азотли ўғитнинг 30 фоизи экиш билан биргаликда, қолган фосфорли ва калийли ўғитнинг 30 фоизи шоналаш даврида азотли ўғитнинг 70 фоизи эса 2-4 чинбарг чиқаришда, шоналаш ва гуллаш фазаларида тўлиғича табақалаштириб берилди.
Ғўза экилган тажриба даласида тупроқнинг сув-физик хоссаларини ўрганишда тупроқ ҳайдов қатламининг тузилишини белгиловчи асосий кўрсаткичларидан бири - бу тупроқнинг ҳажм оғирлиги бўлиб ҳисобланади. Тупроқ ҳажм оғирлиги тупроқда кечаётган жараёнларнинг кўпчилигини белгиловчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ғўза даласида тупроқнинг ҳажм оғирлиги бўйича маълумотлар 3.1.1.-жадвалда келтирилган. Мазкур 3.1.1.-жадвал маълумотларига кўра, шу хулосага келиш мумкинки, чигитни экиш, тупроқни озиқлантириш ва ишлов бериш ҳамда далани суғориш, хўжалик шароитида олиб борилган ғўза даласида эгилувчан қувурлар восита суғориб етиштирилган ғўза даласига нисбатан тупроқнинг ҳажм оғирлиги оғирлашганлигини кузатишимиз мумкин. Бунга асосий сабаблардан бири - назорат даласида суғориш муддатлари қисқартирилиб, суғоришлар сонининг ошганлигидан кўришимиз мумкин бўлади.
Тупроқнинг ҳажм массаси ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши учун катта аҳамиятга эгадир. Хажм оғирлигининг оптималлашиши эса бошқа омиллардан ташқари тупроқнинг донадорлигига ҳам боғлиқдир.
С.Н.Рижов [107], В.Б.Гусак, С.Н.Рижов [32], И.Б.Ревут [109], А.К.Кошкаров [57], М.М.Саримсақов ва Ю.Эсанбеков [114] ларнинг қайд қилишларича, яхши донадорликка эга бўлган тупроқлардан ҳамиша юқори ҳосил олинади.
А.К.Селвари [116], А.И.Симакин, Н.И. Гончаров [117] ва Ф.Д.Сказкин [119] ларнинг фикрича, барча агротехник тадбирлар ва тупроққа ишлов бериш натижасида тупроқ ҳажм массаси ошиши мумкин, тупроқни мақбул ҳажм массасида ўсимлик яхши ўсиб ривожланади, юқори ҳосил олишига қулай имкон яратилади. Шу сабабли илмий тадқиқот ишларимиз давомида ҳар бир тажриба даласида ғўзани суғориш тартиблари ва қўлланилган маъдан ўғитлар меъёрининг тупроқ ҳажм массасига таъсирини ўрганилди.
Ушбу изланишлар тажрибанинг бошланишида ҳажми 500 см3 га тенг бўлган цилиндирлар ёрдамида тупроқнинг ҳар 10 см қатламидан 100 см чуқурликкача намуналар олиниб, ғўзани экиш олдидан ҳар йили апрель ойи боши ва ноябрь ойларининг 1-ўн кунлигида барча вариантларда алоҳида-алоҳида тупроқ намуналари олиниб тупроқнинг ҳажм оғирлиги аниқланди.
Олинган маълумотларга қараганда, тупроқнинг ҳажм массаси тажрибанинг биринчи йилида, амал даври бошида 0-30 см қатламда 1,32 г/см3 ни ташкил этган бўлса, амал даврининг охирига келиб эса суғориш тартиблари ва ўғит меъёрларининг тупроқнинг ҳажм массасига таъсири сезиларли даражада бўлиши кузатилди. Амал даври бошига нисбатан амал даври охирига бориб, тупроқ ҳажм оғирлиги 0,01 дан 0,02 г/см3 гача ошганлиги кузатилди (3.1.1-жадвал).
Илмий тадқиқотлар давомида 2015-2016 йилларда тажриба ва назорат далаларида олиб борилган тажрибалар бўйича олинган натижаларга қараганда тупроқнинг ҳажм оғирлигини аниқлаш бўйича 2015 йилда вегетация бошида тупроқнинг ҳажм оғирлиги ҳайдов 0-30 см қатламда 1,32 г/см3 ни, ҳайдаладиган қатлам остидаги 0-50 см қатламда 1,35 г/см3 ни ташкил қилган бўлса, 0-100 см ли қатламда тупроқнинг ҳажмий оғирлиги 1,39 г/см3 га тенг бўлди. Тажрибалар охирига бориб 1-вариантимизда яъни вилоят тупроқ иқлим шароити учун қабул қилинган эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғорилган 1-вариантимизда тупроқнинг ҳажм массаси вегетация охирига бориб 0-30 см қатламда 1,33 г/см3 ни, 0-50 см қатламда 1,36 г/см3 га ва 0-100 см ли қатламда эса бу қиймат 1,4 г/см3 га тенг бўлганлигини кўришимиз мумкин.
3.1.1.-жадвал
Ғўза даласида тупроқнинг ҳажм оғирлиги


Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish