Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.3- жадвал 
Дунѐнинг етакчи фирмаларида ишлатиб турилган бир қанча 
биореакторларнинг энергия сарфи 
Давлат, фирма 
Умумий сарфланаѐтган энергияга нисбатан % 
ҳисобида 
биореактор 
ҳажми, м
3
ҳарорат, 
0
С 
аралаш-
тириш 
КЮДни 
иситиш 
атроф- 
муҳитга 
йўқоти-
лаѐтган 
АҚШ 
«Колорадо- 
биогаз» 
110 
35 
2,01 
72,33 
25,66 
Финландия 
«ЭНБОМ» 
120 
37 
7,2 
75,35 
17,45 
Швеция 
«Биосистем» 
160 
50 
9,2 
72,4 
15,4 
Англия 
«Бритиш 
биогаз» 
200 
35 
8,2 
75,4 
16,4 
Чехия 
6000 
40 
12 
71,67 
26,33 


56 
«Гидропрект» 
Дания 
«Клаухан» 
80 
35 

77,6 
22,4 
Россия ЕХИЧ 
Институти 
250 
40 
6,8 
80,32 
12,81 
Коrean Total 
Chemical 
CO.,LTD 
50 
52 
12 
67,9 
20,1 
В.П.Багданов Латвия давлатининг Пярну шаҳри яқинидаги 
колхозлараро чўчқа гўнгига анаэроб ишлов бериш заводида мезофил 
иссиқлик режимида ишлатилган биореакторнинг иссиқлик балансини 
келтириб биореакторнинг умумий харажатларининг энг кўп қисми 
иссиқлик режимини таъминлашга сарфланишини айтади. Унинг 
таҳлилларида КЮД ни биореактордаги кундалик иссиқлик режимига 
чиқариб олиш учун кетадиган иссиқлик харажати умумий сарфнинг 
70% ортиқлиги ҳақида маълумотлар бор (1.4-жадвал).
1.4-жадвал 
Пярну биогаз олиш қурилмаси кундалик иш
жараѐнидаги энергия сарфининг солиштирма таснифи 
Йўқотишлар сарфи 
Энергиянинг 
солиштирма 
сарфи, МДж/м

Сарфланаѐтган 
энергия 
миқдори, 
% ҳисобида 
Биомассани бижғитиш 
ҳароратигача иситиш 
151,91 
73,7 
Биореактор сиртидан 
тарқатилаѐтган энергия 
9,79 
4,7 
Электр энергияга кетадиган 
сарф (аралаштириш ва бошқа) 
29,27 
14,2 
Хўжаликнинг ички 
харажатларига 
15,30 
7,4 
Жами: 
206,27 
100 % 
Ушбу кўрсаткичлар термофилли режим учун бошқача бўлиши 
мумкин. Лекин иссиқлик ҳароратининг термофил режимида биомас-
санинг оқувчанлиги маълум даражада, намлиги 86 дан 98% га ва 


57 
ҳарорати 15 дан 70
0
С га кўтарилганда унинг динамик қовушқоқлиги 
шунга мувофиқ 0,008 дан 1,4 Па 
0
С га кўпаяди. Бу эса қурилмада 
биомассани аралаштириш учун энергия сарфига тўғридан-тўғри 
таъсир кўрсатиб эквивалент равишда камайиши билан боради. 
Юқорида келтирилган технологик кўрсаткичларнинг ҳаммаси 
биореакторларнинг анаэроб ишлов беришдаги технологик кўрсат-
кичлар бўлиб, улар бижғиш жараѐни мўътадил кечишдаги омиллар 
ҳисобланади.
Анаэроб ишлов беришда энергия сарфи фақат йўқотишлардан 
эмас, балки унинг бижғиш жараѐнинг қисқа вақт ичида кечиши ва 
юқорида келтирилган бир қанча афзалликларидан келиб чиқилиши 
керак. 
Биореакторда биомассага анаэроб ишлов беришда бижғитиш ва 
биомассани аралаштириш давомида энергия сарфини кўпчилик ама-
лиѐтчилар таҳлил қилишган [24,25,26,29,48] ва турлича хулосаларга 
келишган.
Тадқиқотчиларнинг кўпчилиги таҳлилларида биомассани био-
реакторларга солгандан кейин аралаштириш биогаз ажралишига 
оптимал жараѐн омилларидан бири, деб ҳисоблайдилар. Лекин 
кўпчилик амалиѐтчиларнинг ишларда аралаштиришни биогаз 
ажралишига таъсири бўлмагани ҳақида маълумотлар келтирилади. 
Хашимото фикрига кўра, сифатли озуқалар билан озиқалантирган 
молларнинг органик чиқиндилари биореакторга солингандан сўнг 
уни кунига 2 соат давомида аралаштиришга нисбатан узлуксиз 
аралаштириб туриш биогаз ажралиб чиқиш миқдори 8-11% га 
ошишини таъминлайди. Лекин Хашимото узлуксиз аралаштиришни 
бошқа бир томондан анаэроб жараѐнга қўллашни тавсия қилмайди ва 
унинг биогаз олиш миқдорига таъсири бўлмаганлиги тўғрисида 
маълумотлар беради. Шунинг учун биореактордан биомассани 
аралаштириш бўйича оптимал узил-кесил аниқ ечим берилмаган. 
Бир қатор муаллифларнинг [49,50,51,55,56] лаборатория ва 
ишлаб чиқариш тажрибалари шуни кўрсатадики, биореакторда 
биомассани аралаштиришнинг кўп миқдорда биогаз ажралишини 
таъминлайди. Лекин бошқа бир қатор [52,53,54] муаллифлар микро-
биология нуқтаи назардан қараганда биореакторда биомассани 
аралаштириш ҳеч қандай афзалликлар бермайди, деган фикрни 
таъкидлайдилар ва аралаштиришга кетган энергия сарфи унинг 
келтирган фойдасидан кўплигини айтадилар. 


58 
Юқоридагилардан ташқари органик чиқиндилардан биогаз олиш 
жараѐнининг мўътадил кечиши учун яна бир омил бижғиѐтган 
массанинг биореакторларда аралаштириш вақтидаги аралаштириш 
тезлиги ҳисобланади. Чегараланган тезликдаги (м/с) аралаштириш 
микробиология нуқтаи назардан субстратдаги метан ҳосил қилувчи 
бактерияларнинг фаол ишлашига ижобий таъсир қилиши амалиѐтда 
синаб кўрилган. Биореакторлардаги аралаштиришнинг ўзини амалга 
оширишда биомасса таркибининг ѐпишқоқлиги, намлилик даражаси, 
динамик қовушоқлик, оқувчанлиги ва органик чиқиндиларнинг ҳосил 
бўлиш шарт-шароитига (озуқа рационига) боғлиқлиги маълум.
Лабораторияда ўтказилган тажрибаларда молхона чиқиндилари 
ишлов бериш даврида биомассани биореакторларда аралаштириш 
омилларига таъсир этувчи кўрсаткичлардан бири уларнинг ѐпишоқ-
лиги (1.23-расм), намлик даражасига ва молларга берилаѐтган озуқа-
нинг таркибига боғлиқлиги тўғрисида тахлиллар амалга оширилди
[23].

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish