Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация


-расм. Парранда чиқиндиларига (гўнгига) аэроб усулда



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.33-расм. Парранда чиқиндиларига (гўнгига) аэроб усулда
1:4 нисбатда тахта қипиғи қўшиб, тўплаб қўйиш натижасида 6 
ойдан 1 йилгача сақланиб, биометрик жараѐнда гўнг зарарли 
хоссаларининг йўқотилиши 
Маълумки суюқликлар таркибида микроорганизмларнинг 
биологик ривожланишида асосий омиллардан бири улар 
таркибидаги рН миқдори ҳисобланади. Анаэроб жараѐнида учувчи 


82 
кислоталар ҳосил бўлиш вақтида рН миқдори камайиб боради. 
Реакция жараѐнидаги рН миқдорининг камайиши метан 
бактериялар томонидан учувчи ѐғли кислоталарни (УЁК) парчалаш 
билан 
ўзгармасликда 
сақлаб 
борилади. 
Бу 
вақтда 
бикарбонатларнинг кескин ўсиши содир бўлади ва жараѐндаги рН 
миқдор 6 ... 8 оралиғида бўлиб, у тизимдаги карбонат – 
бикарбонатли тенгликни сақлаб туради. 
Юқорида келтирилганидек, органик чиқиндиларга анаэроб 
ишлов бериш вақтида биринчи фазада кечаѐтган нордон ва иккинчи 
– метан газини ҳосил қилиш фазасида (ишқорли фаза) турли гуруҳ 
бактериялари мўътадил ишласа, жараѐн бир хил келишилган ҳолда
жадал кечади. Бунда нордон фаза маҳсулига ишқорли бактериялар 
томонидан ишлов берилади ва жараѐн мўътадил кечиши 
таъминланади. Акс ҳолларда: жараѐндаги ҳарорат ўзгариши; 
биореакторлардаги КЮД бир хил бўлмаслиги; УЁК миқдорининг 
ортиб кетиши; биомасса таркибига зарурат юзасидан қўшилиб 
қоладиган антибиотиклар ва бошқа турдаги салбий таъсир 
этувчилар биореакторлардаги метан бактериялар фаоллигини 
пасайтириб, баъзи ҳолларда умуман жараѐн тўхтаб қолишига олиб 
келади. Бундай ҳолларда биореакторларда нордонлик миқдори 
ортиб, жараѐн буткул “бузилади” ва биомассанинг биореакторларда 
туриб қолиши (бижғиш жараѐнида тубанлик ҳосил бўлади) содир
бўлиб, рН миқдори тушиб кетади. Анаэроб жараѐнни тиклашга бир 
қанча вақт талаб этилади (яъни анаэроб бактерияларнинг узоқ 
муддатли адаптацияси керак бўлади (баъзи ҳолларда йиллаб)) ѐки 
биореакторларга ишқорли таркибдаги бикарбонат натрий қўшилади 
[7,76,79,87]. 
Дубровский ўз тажрибалари натижаларига таянган ҳолда, 
нордонлик таркиби ортиб кетган биореакторларда натрий 
миқдорининг 4600 мг/л дан ошмаслигини тавсия қилади ва ундан 
ортиб кетиши анаэроб жараѐнга ѐмон таъсир қилишини асослаб 
беради. 
Анаэроб жараѐнида ишлов берилаѐтган органик чиқиндилар 
қурилмаларининг ишлатиш даврида асосий кўрсаткичлардан бири 
бўлган рН деярли ҳамма тажрибачилар ва амалиѐтчилар томонидан 
таҳлил қилинади. рН нинг оптимал қиймати ҳақида турли 
муалифлар турлича қийматларни келтиради ва уларнинг 
маълумотлар таҳлилини икки даврга бўлиб қараган маъқул. 
Биринчи давр XX асрнинг ўрталаригача рН нинг оптимал миқдори 


83 
анаэроб жараѐн учун 6,4 ... 7,5 гача деб белгиланган бўлса, XX 
асрнинг 80-йилларига келиб, рН миқдорининг бироз юқори 
қийматларини оптимал – деган фикр ва хулосалар пайдо бўлди. 
Дубровский ва Виестурлар чўчқа гўнгида ўтказган тажриба-
ларида биореакторда рН миқдори 6,0...8,5 гача ўзгарганлиги ва 
оптимал миқдори 7,2...7,6 оралиғида бўлганлиги ҳамда газ чиқиш 
миқдори ўзгармаганлиги ва баъзи ҳолларда бунданда кўпайганлиги 
тўғрисида маълумотлар берадилар. Биореакторни КЮД 20% ни 
ташкил қилганда рН миқдори кам бўлган биомасса юкланишда 
биореактордаги рН камайганлигини, бунинг асосий сабаби 
юкланган биомасса таркиби эканлигини ва юқори рН миқдордаги 
биореакторда тоза солинган массанинг рН миқдори кам бўлишига 
қарамасдан кейинги кунлари газ ажралиши кўпайганлигини 
айтадилар; узоқ тажрибаларида КЮД миқдорини юқори – 20% 
сақлаганларида эса рН миқдори 8 дан тушмаган ҳолда газ миқдори 
юқори 
бўлганлигини 
изоҳлаб 
КЮД 
миқдорини 
кескин 
камайтирганда рН миқдори тез ўсганлиги ҳақида маълумотлар 
келтирилган.
Тажрибаларимизда рН миқдори дастлаб 6,0...6,6 бўлган чўчқа 
гўнгини термофил иссиқлик ҳолатида анаэроб ишлов бериш 
асосида газ чиқиш миқдори таҳлил қилинди. Тажриба натижалари 
рН миқдорининг доимо турли миқдорларда ўзгариб турганлиги ва 
бу миқдор унча катта оралиқда ўзгармас бўлиб турганлиги сабабли 
аниқ хулосалар қилишга имкон бермади. Бу эса ҳар турли ѐнма-ѐн 
турган 
биореакторда 
турлича 
рН 
муҳит 
метан 
ҳосил 
қилувчиларнинг шу шароитга адаптациясида оптимал кўрсаткич 
ҳисобланишидан дарак беради. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish