Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация


-расм. Психрофил ҳолатида ишлаѐтган биогаз олиш



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.19-расм. Психрофил ҳолатида ишлаѐтган биогаз олиш 
қурилмаларининг ҳажмига нисбатан кўрсаткичлар таҳлили 
графиги:
1 – биринчи қурилмадан чиқаѐтган СН
4
миқдори; 2 – ик-
кинчи қурилмадан чиқаѐтган СН
4
миқдори; 3 – зараркунандаларнинг 
камайиши; 4 – ишқорлилик кўрсаткичи; 5 – аммиак миқдори; 6 – 
бегона ўт уруғлари камайиши.


48 
Иккала қурилмадаги анаэроб жараѐннинг ҳажмларга нисбатан 
биогаз ажралишидаги таққослаш таҳлили шуни кўрсатадики, қурил-
маларнинг ҳажми улардаги бижғиш жараѐнининг мўътадиллигига 
сабаб бўлмоқда. Демак, гўнгдан биогаз олишда психрофил ҳолатида 
ишловчи қурилмаларнинг ҳажми қанча катта бўлса, улардаги газ 
чиқиш давомийлиги шунча юқори ва ҳарорат мўътадиллиги узоқроқ 
бўлар экан. 
Иқлим шароитининг кескин ўзгариши биогаз қурилмаларидаги 
иссиқлик тартибини барқарор тутиб туришни оғирлаштиради, ҳажми 
катта қурилмалар эса иссиқлик тартибининг кундалик миқдори унча 
катта бўлмаган миқдорга ўзгаришини таъминлайди. Демак, бу 
вақтнинг ичида биомассани бижғитишда иштирок этадиган 
бактериологик ҳужайралар адаптацияси ҳосил бўлади. Биринчи
қурилмадаги газ ажралиши тўлиқ тўхтаб қолмаган бўлсада чиқаѐтган 
газнинг миқдори 4 ой ичида жуда камайиб кетди ва бу қурилманинг 
кундалик органик чиқиндилар йиғилиш жойларида газ олиш 
мақсадида ўрнатиш иқтисодий самара бермаслиги аниқланди. Бундай 
қурилмалардан биомассага (товуқ гўнги, молхона ва қўйхона 
чиқиндилари ва бошқалар) нисбатан қисқа вақт табиатга иссиқхона
газларини чиқармаслик учун анаэроб ишлов бериш мумкин.
Узоқ муддатли кузатишлар шуни кўрсатдики, биогаз олиш 
қурилмалари иқлим шароитига ва биоалмашувчанликка мосланмаса 
ҳамда иссиқлик ҳолати аниқ танланмаса, улар томонидан оптимал 
ҳолатда ишлатиш имконияти чегараланар бўлар экан. 
Анаэроб жараѐннинг ҳарорат ҳолати олимлар томонидан узоқ 
йиллардан буѐн кузатилмоқда. Лекин, шу вақтгача унинг аниқ 
чегаравий кўрсаткичлари белгиланмаган.
Таҳлил қилинаѐтган иккинчи иссиқлик ҳолати мезофил ҳолати 
дейилади. Мезофил иссиқлик (иссиқлик оралиғи юқорида келти-
рилди) ҳолатида ишловчи қурилмалар дунѐ амалиѐтида жуда кўп 
қўлланиши билан фарқланади. Улар ХХ асрнинг охирларида (80- 
йиллардан бошлаб) деярли ҳамма амалиѐтчилар томонидан тадқиқ 
қилиниб, ишлатиш учун хўжаликларга тавсия этилган. Чунки бундай 
қурилмалар атмосфера ҳароратига яқин ҳароратда ишлатилганлиги 
сабабли иссиқликни нисбатан кўп йўқотмайди ва қўшимча жиҳоз-
лашни талаб этмайди. Бундай қурилмалар иситиш тизими билан 
таъминланганлиги туфайли улар ҳароратдан ҳимоя материали билан 
ҳимояланади. Маълумотларнинг кўпчилигида мезофилл иссиқлик 


49 
ҳолатида ишловчи қурилмаларнинг иқтисодий кўрсаткичлари жуда 
юқори ҳисобланади [6,23,24]. 
Р.Л.Мекарту эса биореакторлардаги иссиқлик ҳолатларини таҳ-
лил қилиб, 35-42
0
С ҳарорат мезофил ҳолат бактериялари учун жуда 
юқори ҳарорат, бу ҳароратда бактериялар ѐмон ишлайди, деган 
маълумотларни беради.
Ҳароратнинг 25 … 45
0
С ҳолатларини чўчқа чиқиндиларида таҳ-
лил қилиш натижасида олимлар [25, 26] биогаз чиқишини бир чизиқ 
бўйича ўзгаришини қад этадилар. 
Бошқа бир қанча муаллифлар [31,32,33] мезофил ҳолатида ҳаро-
ратнинг анаэроб жараѐнидаги кўрсаткичларини таҳлил қилиб, ўз 
тажрибалари натижаларини 35-45
0
С мезофилл ҳолатидаги ҳарорат 
оралиғини оптимал, деб хулосалар берадилар. Лекин бу кўрсат-
кичларни бошқа маълумотларда ҳамда ўз тажриба натижалари билан 
солиштириб, B.C., Дубровский ва У.Э.Виестурлар КЮДнинг 10% ли 
миқдорида ҳароратнинг 25-60
0
С гача турли хил чиқиндиларда биогаз 
ажралиш миқдорини келтирадилар (1.20-расм). 
Бир қатор тажрибаларимизда 20-55
0
С ҳарорат режимлари 
оралиғида чўчқа гўнгидан биогаз чиқиши кузатилган. Бунда ҳарорат-
нинг 40 - 43
0
С ва 48 - 51
0
С оралиғида биореактордан чиқаѐтган газ 
миқдорининг камайиши кузатилган [9].
Бундан ташқари, турли хил чиқиндилар ва коммунал 
хўжаликликнинг органик чиқиндилардан биогаз чиқишини ҳароратга 
нисбатан ўтказилган тажрибаларнинг [7,23,34,58,65,86] таҳлилларида, 
Шверин эгри чизиғига мос келувчи ва тажриба натижаларини 
солиштирганимизда анаэроб жараѐннинг бошқа кўрсаткичлари 
ўзгармас бўлган ҳолатда газ чиқиш миқдори ҳарорат чегараларида
ўзгариши маълум бўлди. 
Бундай амалий тадқиқотларни баъзи муаллифлар [34,35,36] 
ишлари билан солиштирганимизда биореакторларнинг техник 
талабларидан қатъий назар иссиқлик ҳолати биогаз ажралишининг 
чегараларини белгилашини кўрамиз (1.21-расм).
Иссиқлик ҳолатларининг маълум бир чегарасида биогаз чиқи-
шининг чизиқли ўзгармаслиги уларнинг турли иссиқлик ҳароратида 
турлича ишловчи бактериялар мавжудлигидан далолат беради. 


50 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish