Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация


-расм. Органик чиқиндининг динамик қовушқоқлигини



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.23-расм. Органик чиқиндининг динамик қовушқоқлигини 
(йирик шохли қорамол гўнги) унинг суюқ оқувчанлигига 
боғлиқлиги: 
1 – эгри чизиқ – елим юзада; 2 – эгри чизиқ – тахта 
устида. 


59 
Тахлиллардан кўриниб турибдики, намлиги 90…95% ли 
молхона чиқиндиси динамик қовушоқлиги ва суюқ оқувчанлиги 0,2 
… 0,1 Па ва 20 … 25 Па ни ташкил қилмоқда. Бу оралиқда 
биомассанинг 
оқиш 
тезлиги 
ва 
қовушқоқлиги 
гидравлик 
аралаштириш имкониятини беришини А.Г.Пузанков ўз илмий 
ишларида қайд этган. 
Кўпчилик ҳолларда қурилмаларда биомассани жадал аралашти-
риш билан иссиқлик алмашувини тезлаштириш (ошириш) учун 
фойдаланилади. Бундай ҳолларда аралаштиришга унга сарфланаѐтган 
энергия харажатларининг кўпайиши билан биргаликда биореактор-
ларда кечаѐтган микробиологик мувозанат ҳам бузилишига олиб 
келиб, биореакторларнинг умумий иш фаолиятига салбий таъсир 
кўрсата бошлайди. 
Маълумки, биомассани биореакторларда аралаштириш жараѐ-
нида ундаги оғир чўкиндилар ва ҳарорат режимидан устки қисмида 
ҳосил бўладиган қатқалоқ (корка) ни майдалаб, аралаштириб, 
биореакторлардаги анаэроб бижғитилаѐтган биомассани бир 
таркибли биомасса ҳосил қилиш шарти талаб этилади. Охирги 
шартни бажариш учун биомассани биореакторларда аралаштириш 
микробиологик талаблардан келиб чиқиши зарур. Узоқ тажрибалар 
натижаси 
эса 
биореакторлардаги 
аралаштириш 
жараѐнини 
биореакторнинг ҳар бир бурчагида микроаралаштиришни талаб 
этишини кўрсатди [11]. Бунинг учун таклиф этилган кўп поршенли 
илгарлама-қайтарилма ҳаракатдаги 
гидравлик босим остида 
аралаштириш усулидан фойдаланиш таклиф қилинди [15].
Б.Рахматов, Н.Халиловларнинг тажрибалари натижалари билан 
лабораторияда ўтказилган тажриба натижалари солиштирилганда, 
динамик қовушоқлик суюқ оқувчанликка ўзаро боғлиқлиги органик 
чиқинди намлигининг 89…91% оралиғида бўлганида 0,2 Па·с; 2,0 
Па·с, мос равишда бўлганлиги кўрсатди. 
Кўп поршенли илгарлама-қайтарилма ҳаракатдаги гидравлик 
босим остида аралаштириш усулида биомассани биореакторда 
аралаштириш қуйидагича амалга оширилди: биореакторга солинган 
биомасса биореакторнинг тенг иккига бўлинган ҳажмини эгаллаган 
ва иккита тенг ҳажмда ҳосил бўлган ҳавосиз бўшлиқда ҳосил 
бўладиган газларни компрессор ѐрдамидан бир ҳажмдан иккинчи 
ҳажмга 0,3 … 0,45 мм. сув.уст. босимида сўриб ҳайдалди [15]. Босим 
бериш юзаларидаги устки ҳажм миқдори ўзгариши биореактор-


60 
лардаги тенг ҳажмларни туби томонидан бир-бирига туташлиги ва 
иситиш деворлари биореакторни тенг бўлувчиларидаги тешиклар 
ҳисобидан амалга оширилди. Бунда биомасса биореакторнинг иккита 
ҳажмида маълум масофага (0,46 м) кўтарилиб – тушиб, пульсацион 
ҳаракатда аралаштирилди. Аралаштириш тезлиги 0,017…0,029 с
-1

аралаштириш оралиғи 1...60 минутгача ва аралаштириш вақти
1...30 минутда ўзгартиришнинг биореакторда ажралаѐтган биогаз 
миқдорига нисбати м
з

з
биогаз аниқланди. 
Биореакторнинг ичидаги биомасса қатламлаб аралашиш усулида 
аралаштирилди, яъни биомасса биореакторда ҳажм бўйича тўлиқ 
аралашмасдан биореакторнинг ҳар бир бурчагида адаптацияланган 
бактериялар шу жойда ривожлантирилди. Бунинг ҳисобига газ 
чиқиши 1,5 … 2,3 маротабага орттирилди, лекин биореактор баланд-
лиги ўзгариши билан унинг пастки қисмидаги биомассани аралаш-
тириш интенсивлиги камайиб борди.
Аралаштиришдаги асосий кўрсаткич ҳисобланган динамик 
кўрсаткич биомассанинг иссиқлик ҳарорати кўтарилиши билан 
маълум миқдорга ўзгаришини кўрсатди. У иссиқлик ҳароратининг 
40…42 
0
С оралиғида юқорида келтирилган миқдорни (0,2 Па с; 2,0 Па 
с) эгаллаб, 2...2,5 бараваргача ортар экан. Ўтказилган амалий 
таҳлиллардан шуни хулоса қилиш мумкинки, 10 м
3
биореакторда 
аралаштиришдаги биомасса амплитудаси 0,46 м ни, аралаштириш 
частотаси 0,27 с
-1
ва пульсацион тезлик 0,12 м/с ни ташкил қилганда 
биогаз олиш қурилмаларидаги аралаштириш параметрлари оптимал 
бўлар экан.
Дунѐ амалиѐтида биореакторларда аралаштиришни осон амалга 
ошириш учун кўпчилик ҳолларда уларнинг устма-уст турган ўқлар 
бўйича (соость) жойлашган цилиндр шакллини танлайдилар. 
Лабораторияда ўтказилган тажрибаларимиз шунга ўхшаш. Аммо 
уларда горизонтал жойлаштирилган 1200 литр ҳажмдаги биореактор 
(1.17-расм) қурилмасида синаб кўрилди.
Юқорида биогаз олиш қурилмаларида оптимал технологик 
жараѐн бўлмаса, уларнинг иш унумдорлиги пасайиши ҳақида 
маълумотлар келтирилди. Лекин ҳамма вақт ҳам аралаштириш 
фойдалими, деган савол туғилиши мумкин. Буни аниқ исботлаш учун 
математик формулалар орқали таҳлил қилиб кўрамиз. 
Турбулент ҳаракатдаги суюқликларда бўладиган аралаштириш 
жараѐни суюқлик таркибидаги бир турлиликни сақлаб қолиб, био-


61 
массанинг биореактордаги ҳароратини тутиб туришга шарт-шароит 
яратади. Бундан ташқари метан ҳосил қилувчи бактерияларнинг 
фаоллигини оширади. 
Аралаштиришлардаги талабларни қондириш учун икки турдаги 
аралаштириш режимини бир тизимга тушириб кўриш ва уларнинг 
афзаллик томонларини аниқлаш мақсадида пульсацияли ва гидрав-
лик насослар орқали босим бериб аралаштириш режимини аниқлаб 
олса бўлади. Бунинг учун биореакторларда кечаѐтган жараѐнда 
иштирок этаѐтган биомассанинг ҳосил бўлиш тенгламасидан 
фойдаланамиз: 
Р

=
Р

+ γ (Х +У), Па (1.20)
Бу ерда:
γ – бижғитилаѐтган биомассанинг солиштирма оғирлиги н/м
3

Р
1
ва Р
2
– биореакторнинг аралаштириш бўлмаларидаги, газ 
фазасининг босими, Па; 
Х ва У – биореакторнинг бўлинмаларида биомассани аралашти-
ришда вертикал бўйича кўтарилиш сатҳи, м. 
Биореакторларнинг бижғиш жараѐнида иштирок этаѐтган 
биомассанинг ҳажм бирлигидаги доимийлик шарти 
πR
1
2
E = π (R
2
2
- R
1
2
) Х (1.21) 
Бу ерда; 
R
2
ва R

– аралаштириш паллаларининг ички ва ташқи ҳажм-
лари. 
Лаборатория тажрибалари ва математик моделдаги келтирилган 
биомассанинг ҳажмларидаги босим, уларнинг оралиғидаги тўхташ-
лар ва аралаштириш давомийлиги натижаларини таққослаш аралаш-
тиришнинг афзаллиги тўғрисидаги маълумотларнинг ўз исботини 
топиши учун шундай аралаштириш кўрсатгичида биореакторнинг 
фойдали иш ҳажмидан биогаз чиқиш миқдорини асосий кўрсаткич 
қилиб олинди. Агар бу мутаносиблик ҳажмларга нисбатан олинмаса, 
тажрибалар ўтказиш қурилмасидаги жараѐн бузилишига олиб 
келишини оддий кўз билан кўриш мумкин.
Лабораториядаги тажрибалар натижаларини таққослаганимизда
кескин аралаштиришнинг ҳам деярли газ чиқишига таъсири сезил-
мади. Бундай аралаштиришнинг асосий мезони аралаштиришга 
сарфланаѐтган энергия миқдори билан белгиланади. 


62 
Назарий текширувларнинг амалий тажрибалар билан мутано-
сиблигини кўриш мақсадида солиштирилганда улардаги фарқни 
кўрмадик. 
Демак, намлиги 90…95%ли молхона чиқиндиси динамик қовуш-
қоқлиги ва суюқ оқувчанлиги 0,2…0,1 Па ва 20…25 Па бўлганда 
қаршиликнинг энг кам ва бижғитиш жараѐнига кетаѐтган аралашти-
риш энергияси энг кичик миқдорни ташкил қилиши аниқланди. 
Лаборатория натижаларининг аниқлигини текшириш мақсадида 
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 10 м
з
ҳажмдаги пилот био-
реактори ясалди (1.18-расмга қаранг) ва олинган натижаларнинг 
амалий таҳлиллари солиштирилди. Бунда қурилмани доимий 
аралаштириб турилган биомассадан ажралиб чиқаѐтган газнинг 
миқдори тажрибаларни ўтказишнинг бошида бироз юқори бўлсада, 
кейинги тажриба кўрсаткичларида умуман ўзгармай қолганини ва 
аралаштиришнинг маълум вақт ва оралиқ талаб этиши тўғрисида 
таклифлар ишлаб чиқилди. 
Аралаштиришнинг асосий кўрсаткичи унинг аралаштириш 
тезлиги, ҳар бир аралаштиришлар цикллари оралиғи, суткалик 
частотаси (бир суткада неча марта аралаштириш) ѐки бир марталик 
аралаштириш вақти ҳисобланади. Олинган тажрибалар натижалари 
метанли ишлов бериш жараѐнидаги асосий кўрсаткичлар сифатида
таҳлил учун келтирилди (1.24-расм). 
Тахлилар шуни кўрсатадики, органик чиқиндилардан максимал 
газ ажралишига эришишда, биореактордаги биомассани суткада 
аралаштиришлар оралиғи 6 соатни ѐки комбинациаланган 
аралаштириш жараѐни учун суткада тўрт марта бўлганда 
кўрсаткичлар юқори бўлганлиги кўринди. 
Аралаштириш вақтини 15 минут атрофида ва ундан ортиқ вақт-
гача узайтириш метанли бижғиш жараѐнидаги газ чиқиши сезиларли 
даражада пасайишига олиб келди (1.25-расм). 
Анаэроб ишлов берилган биомасса таркиби (органик модданинг 
парчаланганлик даражаси) текширилганда ҳар бир тажрибада олин-
ган натижалар орасида фарқ деярли йўқ эди. 
Биомассани биореакторда жадал тезликда (0,35…0,45 м/с) ара-
лаштириш метан ҳосил қилувчи бактерияларнинг тўлиқ ҳажм бўйича 
аралашишига, муқим ишлаш жараѐни бузилишига, ҳажм бирлигида 
чиқаѐтган газ миқдори бир оз камайишига олиб келди (1.26-расм). 


63 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish