Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация


-расм. Газ ажралиш тезлигининг аралаштириш тезлиги ва



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.24-расм. Газ ажралиш тезлигининг аралаштириш тезлиги ва 
биомассанинг намлилик даражасига боғлиқлиги 
1.25-расм. Газ ажралиш тезлигининг аралаштиришлар орасидаги 
вақтга боғлиқлиги


64 
Комбинациялаштирилган аралаштириш жараѐнидаги кўрсаткич-
ларни таққослашда уларни кўп омилли тажрибалар ўтказиш йўли 
билан ҳам аниқласа бўлади. Лекин тажрибаларнинг ҳар бири қайта 
ўтказилиш камида 12…16 мартагача қайта ўтказилиши керак. Бу асо-
сан биомасса Ньютон таснифидаги суюқликлардан фарқ қилиши, 
яъни бир жойдан олинган биомассанинг биореакторларга солиш 
вақтидаги эскириши, таркиби тез ўзгариши ва бунинг натижасида 
тажрибаларнинг натижалари аниқлиги билан боғлиқдир. Буни эса 
амалиѐтда имконияти чегараланганлиги билан баҳолаш мумкин. 
1.26-расм. Биогаз ажралишининг аралаштириш 
тезлигига боғлиқлиги 
Кўп поршенли илгарлама – қайтарилма ҳаракатдаги услубда 
органик чиқиндиларга ишлов бериш биореакторларига кундалик 
юкланадиган биомасса (КЮД) миқдорининг газ чиқишига тўғридан- 
тўғри таъсири ҳақида маълумотлар юқорида келтирилди. Тажрибалар 
ва унинг таҳлиллари натижалари бундай хулосалар билан бир хил 
бўлмасада қурилмалардан олинаѐтган биогаз миқдори ва унинг 
таркибида фарқ деярли йўқ. 


65 
Хулоса қилиб айтганда тажрибаларимизда кўп поршенли 
илгарлама-қайтарилма ҳаракатдаги гидравлик босим остида 
аралаштириш жараѐнидаги асосий кўрсаткичлар қуйидагича: 
максимал аралаштириш амплитудаси ……...….0,26… 0,3 м; 
аралаштириш вақти........................….……...….. 10 … 15 мин; 
суткалик аралаштиришлар частотаси …..... 4 суткада / марта. 
аралаштиришлар оралиғи ………………………. 6 … 6,5 соат. 
Шу кунларда ишлатиб турилган тажриба нусхасидаги биогаз 
олиш биореакторида газ ажралиш кўрсаткичи 0,4 … 0,5 м
3
/кг ни 
ташкил этмоқда ва органик таркибнинг парчаланиши агрозоотехник 
талабларга тўлиқ жавоб беради [20]. 
Ўзбекистон иқлим шароитида йирик шохли қорамоллардан 
кундалик чиқаѐтган экскремент миқдори ўрта ҳисобда 18…20 кг/бош
ни, бошқа турдаги қорамоллардан 14…16 кг/бош ва уларнинг 
намлиги 75…80% ни ташкил қилади. Агар кўп таркибли озуқа билан 
боқилса, бундай қорамоллардан чиқаѐтган органик чиқиндилар
миқдори 30% гача ортиши мумкин.
Республикамиз иқлим шароитида ҳар қандай молхона 
чиқиндиси метанли ишлов бериш учун яроқли ҳисобланади. Агар 
органик чиқиндилар етказувчиларнинг физиологик ҳолатини 
(доридармон берилмаса) тутиб туриш учун гигиена талабларида 
кўрсатилган дори-дармонлар ва санитар ҳолатни мўътадил тутиш 
учун дизенфекциялаш кимѐвий моддалари ишлатилмаса. Бунда фақат 
аноэроб жараѐн омиллари асосий роль ўйнайди. 
ХХ аср охирги 10 йилликларидан бошлаб молхона ва 
паррандахоналарда боқилаѐтган – сақланаѐтган ҳар қандай 
жониворларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида режа асосида 
вақти-вақти билан эмлаш ўтказилиши улардан чиқаѐтган органик 
чиқиндилар таркибидаги метан ҳосил қилувчи бактерияларнинг 
қирилиб кетишига (баъзи ҳолларда 100% гача) олиб келишидан 
эҳтиѐт чораларини кўриш талаб этилмоқда.
Юқоридагилардан ташқари термофил иссиқлик ҳолатида 
кечаѐтган 
тажрибаларда 
биомасса 
таркибидаги 
органик 
чиқиндиларнинг майдаланганлик даражаси ҳажм бирлигидан 
олинаѐтган биогаз миқдорига таъсири ўрганилганда технологик 
жараѐн кўрсаткичлари ўзгартирилмади. Биомассанинг биореакторга 
солишдаги 
майдаланганлик 
даражаси 
органик 
чиқин-дилар 
таркибидаги қуруқ органик модданинг парчаланишига тўғри 


66 
пропорционал эканлиги маълум бўлди. Бу эса олинган графиклар 
таҳлилида, органик чиқиндиларнинг парчаланиши силлиқ чизиқ 
бўйича вақт ўзгариши билан секин камайишини кўрсатди (1.27-расм). 
Биомассани биореакторда аралаштириш даврида юқорида келти-
рилганидек, биомассанинг қовушоқлик ва оқувчанликларини ҳисобга 
олиш шарт экан. 
Изланишлар шуни кўрсатадики, ўртача заррачалар ўлчами йирик 
шохли қорамолнинг тоза биомассасида 2,5 мм ни ташкил қилади. 
Меъѐрида ишлаѐтган биореакторларда суюқ қолдиқлар метан олиш 
ускунасини аралаштириш тизимига салбий таъсир қилади. Булардан 
ташқари биомассанинг асосий хусусиятларидан бири намлигида 
унинг қатламларга ажралиши, яъни кундалик сақлашда ҳар турли 
намликларда турлича қатламларга ажралиши ҳисобланади (ҳароратга 
боғлиқ ҳолда).

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish