3. Уруғларни антаногистлар билан (Bac. subtilis,Pse. fluorescens) ишлов бериш.
Ёнғоқ барги ва мевасининг бактериози
Касалликни X. juglandis бактерияси келтириб чиқаради. Касаллик ёнғоқнинг барглари, новдаси ва мевалари зарарлайди. Барглардаги қўнғир рангли доғлар аста-секин катталашиб, бир-бирига қўшилиб кетадиган юмалоқ ёки бурчак шаклидаги майда доғлар ҳосил бўлади, бу доғлар кейинчалик ўйилиб тушади. Доғлар барг банди ва кўк новдаларда ҳосил бўлади, натижада новдалар буралиб ўсиб, ёриқлар ҳосил қилади. Хом ёнғоқларда аввал мойсимон (сувли) ёйиқ доғлар ҳосил бўлади, ёнғоқ пиша борган сари улар қораяди, ичига ботиб киради ва атрофи оқиш гардиши билан ўралади. Бу касаллик аста-секин ёнғоқ пўчоғига етиб боради ва ёнғоқни ўзини ҳам зарарлайди. Касалланган ёнғоқлар қораяди, пўсти бужмайиб, тўкилади. Ўсимликнинг касалланган ҳамма тўқималаридан оқиш жигар шилимшиқ модда оқади.
Касаллик қўзғатувчи-X. juglandis- граммусбат таёқча шаклида, катталиги 0,3-0,5 м х 1,2–3 мкм, бир хивчинли. Озиқа муҳитида сариқ, суюқ озиқа муҳитида эса парда ҳосил қилмайди. Сутни чиритади, нитратларни ҳосил қилмайди, крахмални гидролизлайди. Бу бактериялар касалланган новдаларнинг барг ҳамда гул куртакларида, тўкилган баргларда ва ёнғоқда қишлайди.
Кураш чоралари:
1. Касалликка чидамли навларни яратиш;
2. Агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш (тупроққа ишлов бериш ва NPK ўғитларини қўллаш чидамлилигини ортиради);
3. Дарахтларни стрептомицин антибиотиги билан пуркаш;
4. Ўсимликни 3% ли бордо суюқлиги билан гуллашгача ва гуллагандан 20 кун кейин ишлов бериш;
5. Ёнғоқнинг J.hindsii тури бактериозга чидамли бўлганлигидан уларни пайвандост сифатида фойдаланиш мумкин.
Помидорнинг қора бактериал доғланиши
Касаллик ўсимликни уруғидан униш давридан ҳосил пишиш давригача пайдо бўлади. Барглардаги томирлар орасида майда думалоқ, мойсимон, кейинчалик қорайган доғлар пайдо бўлади. Поя ва новдаларида узунасига кетган доғлар, меваларда қора, ноаниқ шаклларда бўлади. Қора доғлар барча яшил, хом меваларни зарарлайди.
Касаллик помидорни ҳосилдорлигини кескин камайтиради, мевасининг кўринишини ёмон қилади, дастлаб касаллланган ўсимликлар умуман мева ҳосил қилмайди.
Касаллик қўзғатувчи X. vesicatoria –граммусбат таёқчасимон бактерия, озиқа муҳитида сариқ шиллиқ колониялар ҳосил қилади, желатинни суюлтиради, сутни чиритади ва пептонлаштиради, глюкоза, лактоза, малтоза ва сахарозада кислота ҳосил қилади. Индол ҳосил қилмайди, крахмални гидролизлайди, нитратларни ҳосил қилмайди. Касаллик иссиқ иқлимли районларда кенг тарқалган.
Инфекция манбайи бўлиб ўсимлик қолдиқлари ва уруғлар ҳисобланади. Бактериялар ўсимликка баргдаги устицалар орқали киради. Касаллик қўзғатувчининг ривожланиши учун оптимал ҳарорат -300. Касаллик ҳаво намлиги юқори бўлганда ва ўсимликларда шудринг тушганда тез ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |